Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet92/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Араб санъати. Араб санъатида асосий ўринни архитектура эгаллайди. Араблар монументал бинолар: мачитлар, саройлар, мақбаралар, ҳаммомлар ва бошқа жамоат бинолари қурганлар. Араб архитектурасининг энг қадимги ёдгорликларидан бири Қуддусдаги Умар мачити деб аталган мачит бўлиб, у Умавийлар даврида 688 йилда қурилган. Бу мачит қуббалари жуда баланд, ниҳоятда салмоқдор саккиз бурчакли қилиб ишланган. Унда Византиянинг монументал услуби акc этиб туради. Аммо араблар одатда, енгил, хушбичим бинолар қурардилар. Бу биноларнинг характерли томони шу эдики, уларнинг минора ва минорачалари кўркам, хушбичим, устунлари ингичкадан келган, тоқи равоқларининг нақши анча жўн бўлар эди. Араб биноларини янада кўркам қилиб безаб турган нарса — унинг деворларига жуда моҳирлик билан ранг-баранг қилиб ўсимликлар, қисман хайвонлар оламига оид мотивлардаги ғалати нақшлар, шунингдек, xар хил геометрик чизиқ ва фигуралардир. Хаддан ташқари сипо, аммо ўзининг ниҳоятда нозик санъаткорона ишланганлиги билан кишини хайратда қолдирадиган жуда зиннатли нақш солиш — араб рассомчилигининг характерли хусусия тидир. Қўл ёзмалар, китоб муқовалари, заставкалар, концовкалар ва шу кабилар мана шу хилдаги расмлар билан безатилар эди. Турмуш-хаётдан олинган хилма-хил мавзудаги ажойиб миниатюралар ҳам қўл ёзмаларга безак бўлиб хизмат қилар эди. Арабларда катта ҳажмли сурат босиш унча ривожланмаган эди. Бунинг сабабларидан бири шу эдики, Қуръон мусулмонларнинг кўп xудоликка («бутпарастлик»ка) қайтмаслигини назарда тутиб, кишилар ва хайвонларнинг суратларни солишни тақиқлаган эди.
Адабиётлар:
1. Каримов. И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998.
2. Всемирная история, том-3. М.1957.
3. История стран Азии и Африки в средние века. Часть 1-2.М. 1988.
4. История Арабского халифата. М. 1989.
5. Беляев Е.А. Арабы, ислам и Арабский халифат в раннее средневековье.М. 1966.
6. Климович Л.И. Книга о коране, его происхождения и мифология. М. 1966.
7. Очерки истории арабской культуры V-XV вв. М. 1982.
8. Чястиков А.А. Арабский халифат. М. 1962.
9. Мавлютов Р.Р. Ислам. М. 1969.
10. Леви-Провансаль. Э. Арабская культура в Испании М.1967.
11. Большеков О.Г. История халифата. М. 1989.
12. Хрестоматия по истории средних веков. Часть 1.Москва.1980.
13. Виппер Р.Ю. История средних веков.Курс лекции.Санкт-Петербург. 2001.
11 - Мавзу: III – VIII асрларда Африка

  1. Аксум давлатининг ижтимоий – и қтисодий тузуми. Христианликнинг қабул қилиниши.

  2. Аксумнинг ташқи савдо ва сиёсий алоқалари. Аксум -химайритлар уруши.

  3. Арабларнинг Шимолий – Шарқий Африкага юришлари. Аксумнинг ағдарилиши.

  4. III – VIIIасрларда Намибия(Нубия), Напата ва Мерое. Намибияда христиан давлатлари.


Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling