Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Тан ва Сун сулолалари давридаги Хитой маданияти ва фани


Download 0.98 Mb.
bet100/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Тан ва Сун сулолалари давридаги Хитой маданияти ва фани.VI—XI асрлардаги Хитой маданияти жуда юксак бир маданият эди. Хитойнинг ишлаб чиқарувчи кучлари юксак тараққий қилган эди. Хитойда суғориладиган деҳқончилик, қисман полиз деҳқончилиги бор эди. Хитой қишлоқ хўжалигида ўша вақтда ҳам асосан шоли, пахта, чой, ипак етиштирилар эди. Кўп миқдорда темир, мис, олтин, кумуш қазиб чиқариларди. Хитойда ҳунармандлик Тан сулоласи вақтидаёқ жуда ривож топган эди. Хитой чет мамлакатларга, асосан чой ва ҳом ипак билан бирга хитой чинниси, хитой шойиси ва ип газламалар, темир ва мисдан қилинган хар турли буюмлар чиқарар эди. Хитойда XI асрда 2 мингдан ортиқ шаҳар бор эди. Бу шахарлардан баъзиларида, масалан, Чанъань, Лоян, Кантон ва Ханчжоу сингари шаҳарларнинг ҳар бирида бир миллион атрофида аҳоли яшар эди.
Хитойларда илм-фан юксак ривож топди. Хитойларда энг қадим замонлардаёқ ёзув (иероглиф ёзув) бор эди. Ёзув қоғозини биринчи бўлиб хитойлар кашф этди. Китоб босишни ҳам биринчи бўлиб улар чиқарди, уларнинг дастлабки китоб босиш усули, албатта, жуда содда эди. Улар китоб бўладиган текстни ёғоч тахталарга ўйиб, ундан қоғозга босиб туширишар эди. Хитойда VIII асрнинг бошларида «Пойтахт ахбороти» номли расмий ҳукумат газетаси вужудга келди, бу газета XX асрнинг бошларигача чиқиб келди.
Хитойлар математика, астрономия, география, тарихни ўрганарди. Компасни ва порохни хитойлар ихтиро қилди (IX—X асрлар). VIII асрда Хитойда Ханлин фанлар Академияси ташкил қилинди, бу Академия давлат аҳамиятига эга бўлган дунёдаги энг қадимги илмий муаccаcа эди. Ўрта асрлар Хитойи ўз йилномалари билан донг чиқарди. Сун империясининг бир ўзидан 500 томдан ортиқ йилнома қолгандир. Хитойда юз минглаб қўл ёзмалар сақланадиган катта-катта кутубхоналар бор эди. Бир нечта шаҳарларда олий мактаблар бўлиб, бу мактабларда давлат амалдорлари етиштириб чиқариларди. Амалдорлик лавозимини эгаллашга йўл очиб берадиган илмий унвон олмоқчи бўлган киши давлатни идора қилиш илмидан ташқари, яна фалсафани (асосан конфуцийчилик фалсафасини) ва адабиётни ҳам билиши ва шулардан имтихон топшириши лозим эди. Расман ҳар бир кимса имтиҳон бериши мумкин бўлса-да, лекин ҳақиқатда амалдорлик лавозимини, кўпинча ҳеч нарсани билмаслигига қарамай, ҳукмрон гуруҳ вакилларигина олар эди. Хитойда ҳар хил халқлар бўлганлиги, шунингдек, Осиёдаги бошқа мамлакатлар билан савдо алоқалари қилиб турганлиги учун Хитойда ўрта асрлардаёқ филология: луғат тузиш, грамматика ва синтаксис формаларини таққослаб ўрганиш ва шу кабилар тараққий этган эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling