Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet98/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Тан сулоласининг таназзули. Император хизматидаги феодал - амалдор зодагонларга суянган Тан сулоласи хақиқатда деҳқонларнинг қудратли харакати натижасида ағдарилди. Бу сулоланинг императорлари қўзғолон бостирилгандан кейин яна бир оз вақтгача мамлакатни идора қилди. Бироқ уларнинг хокимияти энди бутун Хитойга ёйилмас эди. X асрнинг бошларида шимолда кидан қабилалари иттифоқииннг катта бир варвар давлати тузилди, бу қабилалар Маньчжурияни, Муғулистоннинг ва Шимолий Хитойнинг бир қисмини боcиб олган эди. Бу Ляо деб аталган янги давлатнинг пойтахти Янцзин шахри бўлди, шу шаҳар кейинчалик Пекин деб юритила бошлади.
907 йилда Тан империяси йўқ бўлди. Бир неча ўн йилгача Хитойда батамом тарқоқлик хукм сурди. Лекин 875-884 йиллардаги деҳқонлар қўзғолони бекор кетмади. Бу қўзғолон натижасида ерга феодал давлат мулкчилиги на унинг чек ердан фойдаланиш системаси, кўпдан-кўп амалдорлари, деҳқонларнинг охирги томчи қонини сўриб оладиган мураккаб ва ақл бовар қилмайдиган солиқ системаси, хар бир қишлоқ ва хар бир деҳқоннинг кетидан кузатувчи полиция назорати билан бирга қўшилиб бари тамоман путурдан кетди. Қўзғолончи деҳқонларнинг бир қисми чек ерларни ўзларига мустаккамлаб олиб, майда eр эгалари бўлиб қолдилар. Бироқ давлат мулкчилигининг заифлашиб қолганлигидан хусусий мулкчи бўлиб олган янги феодаллар ҳам фойдаланиб қолдилар, булар ўзларининг хусусий поместьелари ҳажмини кенгайтирдилар ва хитой қишлоғига ўзларининг иқтисодий таъсирларини кучайтирдилар.
X аср ўрталарида мамлакатда анчагина иқтисодий юксалиш юз берди, Хитой бу юксалиш шароитида 960 йилда Сун сулоласининг хокимияти остида қайтадан бирлаштирилди. Бу сулолага Шимолий Хитойдаги ҳарбий бошлиқлардан бири бўлган Чжао Куань-инь асос солди, у киданлар устидан бир неча марта ғалаба қозонган эди. Янги сулоланинг пойтахти дастлаб Вянь (ҳозирги Кайфин) шаҳри бўлди. Кейинчалик марказ жанубга, Ханчжоу шаҳрига кўчирилди.
Сун империяси. Сун империяси Тан империясига араганда кучсизроқ бўлди. Сун сулоласи вақтида Хитойнинг ўзи ҳам тўла бирлаштирилмади. Тан империясига кирган бир қанча территориялар Сун императорларининг ҳокимиятини тан олмадилар ва ўзларига мустақил давлатлар туздилар. Турк, мўғул қабилалари ва ғарбдаги бошқа кўчманчи қабилалар ҳам империяга итоат қилмадилар, империя чегараларига борган сари кучлироқ хавф солиб турдилар. Сун императорлари уйғурларга, тангутларга, киданларга, Аннамга қарши урушлар қилди. Бироқ бу урушлар натижасида Сунлар бу мамлакатларни Хитойга итоат қилдиришга муваффақ бўла олмадилар. Шунга қарамай, Сун сулоласи даврида Хитойнинг халқаро алоқалари яна мустаҳкамланди. Марказий Осиё, Ҳиндистон ва Хинди-Хитой билангина эмас, балки Корея, Япония ва Индонезия билан ҳам кенг миқёсда ташқи савдо олиб борилди. Сун бошқаруви даврида Хитойда ички савдо ҳам кенгайди, мамлакатда пул муомалаларининг ривожланганлиги бундан далолат беради. Мис пуллардан ташқари темир пуллар зарб қилинди. Қоғоз пуллар ҳам сунлар даврида ишлатила бошлади.
XI асрда Сун империясидаги ижтимоий муносабатларда худди Тан империясининг сўнгги императорлари давридагига ўхшаш чуқур антагонизм вужудга келди. Хуан Чао қўзғолонидан кейин бирмунча кўпайиб қолган «хўжайин хонадонлар» деб аталадиган мустақил деҳқонлар сони вақтлар ўтиши билан яна камайиб борди. Уларнинг ерларини амалдорлар, қисман тобора мустаҳкамланиб бораётган қўшни помешчик-eр эгалари босиб оларди. Қарзга ботган деҳқонлар судхўрларга, улардан олган қарзлари юзасидан процент тарзида жуда катта пул тўлашга мажбур эдилар. Хитой қишлоғида мустаҳкам ин қўйиб олган шаҳар савдогарлари, ерли помешчиклар, ҳукумат амалдорларининг ўзлари судхўрлик билан шуғулланар эдилар. Ҳукумат амалдорлари ўз ҳукмдорликларидан фойдаланиб, айниқса деҳқонларни жуда оғир судхўрлик шартлари билан улардан қарз олишга мажбур қилар эдилар. Бировларнинг ерларида ўтириб тирикчилик қилаётган деҳқонларнинг аҳволи янада оғир эди. Қишлоқларда оч-яланғочлик хукм cурар эди. Очарчилик, эпидемиялар, бутун бир қишлоқ, бўлисларда аҳолининг қирилиб кетиши тез-тез такрорланиб турадиган воқеа бўлиб қолди. Деҳқонлар ҳаракати яна умумхитой миқёсидаги катта деҳқонлар урушига айланиб кетиш хавфини сола бошлади. Ҳукумат янгидан деҳқонлар уруши чиқишининг олдини олишга ва издан чиққан давлат молиясини яна жойига келтиришга ҳаракат қилди, ҳукуматнинг бу ҳаракати Сун сулоласининг биринчи(бош) министри Ван Ань-Ши томонидан ўтказилган анчагина радикал ислоҳотларда акс этди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling