Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Вьетнамнинг илк ўрта асрлар маданияти
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- VI – VIII асрларда Камбоджа (Кампучия)
Вьетнамнинг илк ўрта асрлар маданияти
Дарё хавзалари, денгиз қирғоқларида янги шаҳарлар пайдо бўлган. Металл ишлаш ва кулолчилик юқори даражага чиққан. Метал предметларининг ҳаммаси Вьетнамнинг ўзида ишланган. Меъморлар кўп қаватли бино ва қалъалар қурганлар. (ғиштин ва ёғоч бинолар). Меъморчилик ва санъатда маҳаллий традиция кучли VIII аср охирида «Дайла услуби»номли (шаҳар номи) услуб пайдо бўлган. (Бинолар, ибодатхоналар, миноралар). Биринчи қават унча баланд эмас. Ҳар бир қаватда махсус мехробда Будда хайкали мавжуд Том букилган. Маълум даража меъморчиликда Хиндистон таъсири мавжуд. Ўймакорлик юксак даражада бўлган. Ўша даврдан баральеф(тошга ўйилган расм солиш )лар ҳам сақланган, масалан, турли тақинчоқлар орасида флейта (сурнай) чалаётган рух тасвирланган баральеф ҳозиргача сақланиб қолган.Дайла услубидаги керамика ҳам ажойиб ғиштлар, черепица(томга ёпиладиган сопол), идишлар рельефли безаклар билан қопланган. Матив маҳаллий, нақшларда эса Хинд ёки Хитой элементлари бор. VI – VIII асрларда Камбоджа (Кампучия) Ўрта асрлар тарихини бошларида кхмерлар, суғорма шоликорликни юқори маданиятига эга бўлиб, шаҳар ҳаётини ва халқаро савдони қадимги анъаналарини меросхўрлари сифатида, Меконг дарёсини қуйи ва ўрта оқимларини, унинг йирик оқимларини ва Катта Кўл ҳавзаларини эгаллашган. Бапном(Фунань) империясини илк синфий жамиятини сўнгги йиллари бир нечта сиёсий марказлар ўртасида хокимият учун кескин ўзаро ички курашларга тўла эди. Мана шундай марказлардан бири шимолда, Мун дарёсини қуйи этагида, бошқаси – империянинг марказида, учинчиси – жанубда шаклланди. Охир – оқибатда Камбуджа(Ченла) йирик сиёсий марказ бўлиб қолди, у Меконг дарёсини ўнг оқими бўлган Мун дарёсини ҳавзасида, ҳозирги Шарқий Таиланд худудида жойлашган эди. VI аср сўнггида империяни бўлиниб кетиши аниқ-равшан бўлиб қолди. VII аср бошларида Камбуджада хокимият Читрасен(600 - 615)га ўтди, у ўз мулкларига марказий Бапномни худудларини ҳам қўшиб олди. VI – VII асрларда Бапном империясини инқирозга юз тутиши ва бир қатор янги давлатларни вужудга келиши даври, феодаллашув жараёни билан боғлиқ ҳолда кхмер жамиятида бўлиб ўтган ижтимоий-иқтисодий силжишлар билан белгиланади. Шу вақтдан бошлаб ибодатхона ва дунёвий йирик ер эгалиги жадал суръатлар билан ривожланди. Хукмдорлар ва зодагонлар сахийлик билан ибодатхоналарга, оиласи ва ер участкалари йўқ қарам киши(кньом)ларни ҳам инъом этишган, уларнинг ижтимоий мавқеи қулнинг ҳолатига яқин бўлган. Ерларни инъом этиш айниқса шимолда кенг тарқалган бўлиб, монарх(хокими мутлақ)лар ва йирик ер эгалари улкан ер майдонларига эга бўлишган. VII – VIII асрларда Бапном илк синфий жамиятига нисбатан анча ривожланган, кхмер жамиятининг янги ижтимоий ташкилоти шаклланди ва мустаҳкамланди. Эпиграфика маълумотлари ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг кўпгина тафсилотларини тасаввур қилиш имконини беради. Жамиятда қулдорлик ва феодал тартиблар белгилари мужассамланган эди. Қишлоқ жамоаларининг ҳуқуқий жиҳатдан эркин аъзолари (анаклар) рента-солиқни ундириш объекти бўлган. Улар нафақат давлатга солиқ ва ўлпонлар тўлашган, балки меҳнат мажбуриятини ёки давлат барщинасини(текинга ишлаб беришган) ўташган, армияда хизмат қилишган. Уларнинг меҳнатидан, ҳайдаладиган ер майдонларини кенгайтиришда, экин майдонларини тозалашда, ирригация тизимларини қурилишида, фойдаланилган. Бироқ, кўпинча давлат, уларнинг қўллари билан ишлов берилган экин майдонларини, хусусий ер эгаларига топширган, бу эса йирик феодал ер эгалигини ривожланишига имкон берган. Хақиқатда эса, бундай амалиёт, айрим чекланишларга ҳам эга бўлган. Масалан, нов(лоток,ариқ) ўтказиш учун қўшни қишлоқларни анакларини розилиги талаб қилинган. Ушбу масалада қишлоқ – жамоалар ҳатто ибодатхоналар билан ҳам даъволашишлари мумкин бўлган. Дунёвий йирик ер эгалари орасида ишлов бериладиган катта ер майдонларини эгалари ажралиб чиқади, у ерларда кньомларни меҳнатидан фойдаланилган. Кньомлар ҳуқуқий ҳолати жиҳатдан аста-секин феодал-қарам деҳқонларни статусига яқинлашган, кньомлар оилали бўлишди, бироқ VII – VIII асрларда ҳам уларни ҳам якка ўзини, ҳам оиласи билан сотишда ва инъом қилиш давом эттирилди. Кньомларни мажбуриятлари ҳамон қайд этилмаган эди, демак чекланилмаган бўлган. Кньомларнинг меҳнатидан, шунингдек, руҳонийларни мулкларида ҳам фойдаланилган. Аста-секин эркин жамоачилар оммасидан алоҳида ажралиб чиққан қишлоқнинг юқори табақалари, қуйи амалдорлар сафини тўлдириб борган. Анча юқори даражадаги амалдорларни майда ер эгалари орасидан танлаб олишган, бошқарув аппаратини юқори табақаларини сафлари эса анча йирик ер эгалари ҳисобига тўлдирилган. Ижтимоий пирамиданинг энг юқори чўққисида дунёвий ва диний зодагонлар турган. Анакларнинг қишлоқлари ва дунёвий феодалларнинг майда ва йирик мулкларидан ташқари, диний шахслар, вишна ва шива ибодатхоналари ва будда монастирларининг мулклари ҳам мавжуд бўлган. Буларнинг ерларига ҳам, экин майдонларининг ёнида майда гуруҳларга бўлиниб жойлаштирилган кньомлар ишлов беришган. Кўпинча дунёвий феодал ўз ерларини бир қисмини унинг ўзи қурдирган ибодатхонага бағишлаган, инъом қилган ва шу билан бирга, ибодатхона ерларидан олинадиган даромадларга шерик бўлиб, биргаликда эгалик қилган. Тарихчиларнинг ихтиёрида мавжуд бўлган манбалар, йирик феодалларнинг ўзлари хўжаликни юритишмаган деб ҳисоблаш имконини беради. Улар учун ишлов бериладиган ерларни инъом этиш амалиёти характерли бўлиб, ерларни сотиш ва гаровга қўйиш кенг ёйилган. Агарда шимолда, Мун дарёси водийсида новини кўтаришни интенсив жараёни давом этган бўлса, эски ерларда эса ҳам далаларни, ҳам боғ ва полиз экинлари экилган ерларни олди-сотди ишлари кўпроқ амалга оширилган. Ер билан боғлиқ барча операциялар, яъни олди-сотди муомалалари монарх томонидан тасдиқланган. Айнан монарх томонидан ер эгаларига турли иммунитетлар(даҳлсизлик ҳуқуқи) тақдим этилган. Бундан ташқари, мамлакат марказидаги аллақачон ўзлаштирилган ерларни сотиш, бунга шаҳар хукмдорларининг розилигини талаб қилган. Бу ерларнинг янги эгалари, эски эгаларини давлат олдидаги барча мажбуриятларини ўзларига олишган. Бу вақтдаги шаклланган феодал ер эгалигининг бир нечта шаклларини, уларнинг иммунитетнинг тўлалиги ва давлатга нисбатан мажбуриятларини хажмиига кўра ажратиш мумкин. Масалан, париграх ерлари эга тўла иммунитетга ва ерни меросга қолдириш ҳуқуқига эга бўлишган. Номеросий ер мулклар(кшатра) анча кенг ёйилган эди. Бундай ерларни эгалари бўлган – дунёвий ва диний феодаллар солиқни бир қисмини давлатга топширишлари мажбур бўлган. Меросга қолдириладиган ер-мулкларни эгалари(пуня) эса ўз даромадларининг бир қисмини ёки ибодатхоналарга, ёки монарх(якка хукмдор)га топширишлари лозим бўлган. Умуман олганда, жамоага тегишли бўлмаган ер эгалиги, жами ишлов бериладиган ерларни учдан бирини ташкил қилган. Феодал ер эгалигининг асосий объекти қишлоқ эмас, балки (шоли)гуруч майдони бўлган; кхмер феодали турли жойларда кўплаб экин майдонларига эга бўлиш ҳуқуқига эга эди. Қишлоқ эса ўзининг жамоавий тузилмасини сақлаб қолган, анакларни мажбуриятлари ва солиқлари ҳосилга кўра эмас, балки ернинг майдонининг хажмига боғлиқ холда белгиланган, бу эса уларнинг бутун кучини ишлов бериладиган ерларни кенгайтиришга эмас, балки мавжуд ер майдонларига янада интенсив ишлов беришга қаратишга йўналтирган. VII – асрда Камбуджанинг худудлари сезиларли даражада кенгайди, унинг хукмдорлари эса бирмунча вақт кхмер ерларини бирлаштиришга эришдилар. 630 йилдан бошлаб мамлакат таркибига Меконг дарёсининг дельтаси ва Кхмер денгизи (Сиам қўлтиғи) нинг шимолий-шарқий соҳиллари кирган. Кейинчалик, Жаяварман I (655 - 681) даврида, ислоҳотлар ўтказилган ва кучайтирилган Камбуджи армияси Меконг бўйлаб хужумга ўтди, Вьентян ва Луангпхабанга районларига қадар етиб борди, бу жойларда кхмерларга қариндош ҳисобланган ахоли яшаган. Бу пайтга келиб давлат хокимиятини анча катта аппарати шаклланди, улар давлат бошлиғини аҳамиятини, марказий хукуматни ролини мустаҳкамлашга интилди. Тантанали равишда яримдиний сарой маросимлари ўтказиладиган бўлди. Монарх, унинг вазирлари ва амалдорларининг хокимияти кучайиб боргани сари кхмер жамияти Шива худосига сиғинадиган(топинадиган, ибодат қиладиган) бўлди, гарчи бу Шива-Вишну(Харихара) худосига сиғинишдан воз кечилганлигини англатмаган. Хокимият маҳкамасини бошқаришга беш нафар вазирлар тайинланди. Мамлакат 30 та вилоятларга ажратилди ва уларни ҳар бирини хокими бўлган. Бироқ айрим зодагон уруғлари Камбуджани баъзи худудлари устидан меросий хокимиятни сақлаб қолишган. Мамлакатдаги сиёсий вазиятни тартибга солиниши хўжалик ҳаётини фаоллашишига имкон берди. VII асрнинг охирларидан собиқ Бапномда барча ерлар ўзлаштирилди ва Камбуджанинг шимолий-ғарбида бўлғуси пойтахт Яшодхарапура худудини ўзлаштириш бошлади. Бу жойда давлатнинг мавжуд одам ва молиявий ресурслари яъни имкониятлари ҳисобидан зодагонлар ва ибодатхоналарнинг катта ер-мулклари барпо қилинди, улар билан ёнма-ён анакларнинг янги аҳоли манзиллари қад кўтарди. Давлатнинг янги маркази, кхмерларнинг илгариги пойтахтлари сингари, йирик шоликорлик районида жойлашди. Аммо бироқ илк ўрта асрларда кхмер ерларини сиёсий жиҳатдан бирлашиши мустаҳкам бўлиб чиқмади. VII асрнинг 80 – йилларидаёқ ўша вақтдаги кхмер давлатчилигининг иккита маркази: марказий ва жанубий-денгиз бўйи худудлари ўртасидаги кураш борган сари кучли сезила бошлади. VIII асрнинг бошларида турли вилоятлар хукмдорларининг чиқишлари марказий ҳокимиятни сезиларли даражада заифлаштирди, бу эса охир оқибатда мамлакатни бир нечта князликларга ажраб кетишига олиб келди. Буларнинг негизида Ер Камбуджаси(Ченла) ва Сув Камбуджаси(Ченла) деб номланган иккита давлат бирлашмалари шаклланди. Биринчисини асосини Мун дарёси ҳавзаси ва унга туташ бўлган Меконг дарёсини ўрта қисмидаги водийлардан иборат худудлар, иккинчиси эса Сап дарёсидан жанубдаги ва Меконг дарёсининг дельтаси(тармоқланган жойи) худудларини қамраб олган. VIII асрда Катта Кўлдан жануб, ғарб ва шимол томонларда жойлашган худудлар ўзлаштирилди ва бу жойларда дунёвий ва диний феодалларнинг ер-мулклари кенг ёйилди. Бу феодаллар жанубнинг хукмдорлари билан иттифоқ тузиб, Сув Камбоджасини ташкил этган князликлар коалициясига кирдилар. Ҳар иккала давлат ҳам кхмер ерларини бирлаштириш маркази бўла олмади. Ер Камбуджаси(Ченла) улкан худудларни қамраб олган бўлсада, бироқ кенг ирригация тизимларини барпо этиш учун ва унинг негизида қудратли иқтисодий таянчни вужудга келиши учун имкониятлар йўқ эди. Эҳтимол, шу туфайли бу давлатнинг сиёсий интилишлари анча жануброқдаги кхмер вилоятлари билан боғлиқ бўлган. Сув Камбуджаси(Ченла) эса гарчан анча ихчам, гуж жойлашиб, бир нечта князликлардан ташкил топган бўлсада, амалда ҳеч қачон ягона давлат бўлмаган. Мана шу ҳолатлардан келиб чиқиб, Сув Камбуджаси(Ченла) кхмер ерларини бирлаштиришга қодир эмас эди. VII – VIII асрларда кхмер жамиятида бўлиб ўтган ўзгаришлар, унинг маданиятини ривожланишига катта таъсир кўрсатди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, айнан мана шу пайтдан бошлаб, маҳаллий архитектурада ўзига хос белгилар, хусусиятлар юзага келиб, ғиштин минорали ибодатхоналар ансамбли(уйғун бирлиги) барпо этила бошланди. Эпиграфик ёдгорликлар кхмер ёзувини кенг тарқалганлигидан гувоҳлик беради. Диний ҳаётдаги синкретизм ғоялари(нарсага дастлабки, бир-биридан ажралмаган, қоришган ҳолатида қараш) эса Шива-Вишну худоларига топиниш, сиғинишнинг кенг тарқалишига олиб келди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling