Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


V – VII асрларда(Илк Ўрта асрларда) Ғарбий Индонезия


Download 0.98 Mb.
bet107/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

V – VII асрларда(Илк Ўрта асрларда) Ғарбий Индонезия.
Энг унумдор ва аҳолиси зич шоликорлик водийлари жойлашган Ява оролида синфий жамиятнинг вужудга келиши, бир қатор давлатларни юзага келишига олиб келди. Деҳқончилик жамоаларининг бирлашмалари уларнинг ер майдонлари ва суғориш тизимлари билан ва уруғ-қабила зодагонлари, коҳинлар томонидан қўллаб - қувватланган монарх-деспот(мутлоқ хоким)нинг олий хокимиятига бўйсунишган. Ғарбий Явадаги аҳолиси малайялик элат ва қабилалардан иборат Тарума давлати шундай бўлган. Турума худудларидан топилган V аср бошларига оид санскрит ёзувлари, қўшни князликларни хомийси бўлган рожа Пурнаварманни бўйруғига биноан кўп километрли суғориш канали қазилгани туфайли, уни шуҳратини кўкларга кўтаради. Пурнаварман, ҳаётни сақловчи, қўриқловчи Вишну худосига тенглаштирилган. Пурнаварман, рухонийлар фойдасига йирик инъомларни амалга оширган. Хитой йилномаларидаги маълумотларга кўра, V – VII асрларда Ява оролида ўттиздан ортиқ майда давлат бирлашмалари мавжуд бўлган. Қўшнилари билан олиб борилган урушлар давомида улар аста-секин нисбатан йирик ер-мулкларни таркибига қўшилиб, аралашиб кетган. Бунга эса, индуизм ва буддизм динларини аста – секин тарқалиши, шунингдек оролнинг марказий қисмида явалик халқларни тўхтовсиз жипслашуви жараёни, имкон берди. VII асрнинг 40 – 70 йилларида Калинга подшолиги айниқса юксалади, бунда улар кўплаб тобе худудлардан оғир солиқлар ва ноҳақ йиғимлар ундиришган.
Ёзувлар, ибодатхоналар қолдиқларини топилмалари ва бошқа манбалар, Калимантан оролини қирғоқбўйи вилоятларида ҳам қадимги синфий жамиятларни мавжуд бўлганидан гувоҳлик беради. Суматра ва Калимантаннинг кенг улкан ички худудларида ҳамда Шарқий Индонезияда у вақтларда ибтидоий жамоа тузуми хукмронлик қилган.
VII – IX асрларда Шривиджай давлати
Бапном денгиз империясининг инқирозга юз тутиб, парчаланиб кетганидан сўнг, Малакка бўғози минтақасидаги қўшни худудлар мустақиллик олишгач, VI – VII асрларда Шарқий Суматрада анча кучли давлат бирлашмаларидан бири шакллана бошлади.
Бу пайтда Жанубий денгизларда халқаро савдо сезиларли фаоллашди, унинг хажми ошди. Хорижлик савдогарларни(энг аввало ҳиндлар, араблар, форсларни) ноёб маҳаллий маҳсулотлар: қалай, кумуш, олтин, чақноқ(ёрқирама) ва зебу-зийнат ясаладиган тошлар, марварид, шунингдек қимматбаҳо ёғочлар, зиравор ва хушбўй(муаттар) моддалар, доривор моддалар ва тропик ўрмоннинг бошқа маҳсулотлари жалб этган. Малайя портларини юк тушириш ва ортиш пунктлари тариқасидаги мавқеи кенгайди, бу жойларга кўп миқдорда хилма-хил денгизорти маҳсулотлари: ҳинд матолари, металлдан ясалган уй-рўзғор ва хўжалик анжомлари, хитой ипаги ва чинни буюмлари, зеб-зийнат буюмлари келтирилиб, бу нарсаларга маҳаллий зодагонлар саройларида ва қабила бошлиқларининг эҳтиёжлари кескин ошиб борди. Хукмрон гуруҳлар савдодан, энг аввало транзит (транзит – бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга учинчи мамлакат худуди орқали юк олиб ўтиш) савдодан имкони борича қўпроқ фойда олишдан манфаатдор эди. Шу билан бирга савдо ва ҳарбий флотнинг имкониятлари кўпайди, бу эса айрим индонезия давлатларига Ҳинд ва Тинч океанларини боғлаб турадиган энг муҳим сув савдо йўллари устидан назорат қилиш имконини берган.
Мана шу шароитларда, Палембанга районида денгизга қулай чиқиш жойига, шунингдек, Муси дарёсининг қуйилиш жойида унумдор ерларга эга бўлган Шарқий Суматрадаги Шривиджай князлиги кучайиб борди. Қадимги малайя тилидаги ёзувлардан маълум бўлишича, 682 – 685 йилларда хукмдор Жайянаш бошқаруви пайтида бу давлат Малайя ва бошқа қўшниларининг ҳисобига кенгайди.
Илк Шривиджай давлатининг монарх(хожи)ларини мақсади, Малакка ва Зонд бўғозлари минтақаларида ҳарбий-сиёсий хукмронликни ва шу асосда савдо монополиясини ўрнатишдан иборат бўлган. VII асрнинг иккинчи ярми - VIII асрнинг ўрталарида Шривиджай давлати Хитой империяси билан мунтазам дипломатик ва савдо муносабатларини ўрнатган. Келиб чиқиши Шайлендра сулоласи шажарасига мансуб шривиджайнинг хукмдорлари ўзларига махарожа унвонини олишган. Махарожалар кўплаб маҳаллий хукмдорларни(дату) бўйсундирдилар ва уларнинг худудларини ўзларининг суматрадаги вилоятлари таркибига киритишган, яриморол давлатларни эса ўзларига вассалга айлантиришди. Кхмерларнинг Ченлалар ерлари, тям мулклари ва ҳатто ўша вақтда Хитойга қарам бўлган шимолий вьетнам округлари – Шривиджай давлати томонидан уюштирилган ҳарбий экспедициялар ва қароқчилик хужумларининг объектига айланди. VIII – IX асрларда Шривиджай давлати Жанубий-Шарқий Осиё ва Узов Шарқда энг қудратли денгиз империясига айланди.
Бу давлат, антик талассократийлар сингари, борган сари ички ва воситачилик савдоси, божлар, ўлпонлар ва босқинчилик юришлари ҳисобга хукм сурган. Аммо аҳолини кўчиб келиб ўрнашиши ва суматрадаги Батанг, Индрагири, Кампар сингари катта дарёларни ҳавзаларидаги водийларни суғориш йўли билан ўзлаштириш туфайли, порт шаҳарлар билан боғланган қишлоқ хўжалик марказларининг иқтисодий аҳамияти ҳам ўсди.
IX аср ўрталари – X асрнинг биринчи ярмидаги араб географлари, “Забаг мамлакати” нинг иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан гуллаб – яшнагани ҳақида маълумотлар ёзиб қолдиришган, улар Шривиджайни шундай деб номлашган. 943 йилда Маъсудий, “махарожа империяси” нинг кўпсонли аҳолиси ва армияси тўғрисида завқланиб ёзиб, махарожа улкан бойликларни эгаси бўлиб, унинг ерларида олтин, қалай, камфара(тиббиётда қўлланиладиган ўткир ҳидли модда), алоэ(сабур), қалампирмунчоқ, мускат ёнғоғи(доимо яшил ва хушбўй мағизли), кардамон(уруғи доривор сифатида ишлатиладиган ўтсимон ўсимлик) олинган ва етиштирилган. Ўша пайтда жахондаги энг йирик портлардан ҳисобланган Палембанг ва Жамби портлари орасида Малакка яриморолида империянинг ”иккинчи пойтахти” - Кедах порти ажралиб турган, айнан ўша жойга Ҳиндистон, Жанубий-Шарқий Осиё ва Хитой ўртасидаги савдо маркази кўчиб ўтган.
Шривиджайнинг давлат мафкурасида хукмрон ўринни буддавийликдаги “кенг йўл” таълимоти – махаяна эгаллади. Махаяна тангриси ва унинг мистик(илоҳиётга, ғайритабиий кучларга ишониш) расм-русумлари, монархнинг хокимиятини муқаддаслиги тўғрисидаги ғояларни сингдириш учун фойдаланилган. Шарқий Ҳиндистон, Ланка ва Хитой билан азалий алоқалар туфайли Шривиджай будда таълимотининг жаҳон маркази сифатида маълум ва машхур бўлди. IX асрнинг ўрталарида Шайлендра сулоласи вакили махарожа Балапутра Хиндистондаги Наланд шаҳридаги будда университети яқинида монастир қурдирди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling