Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet110/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Таянч тушунчалар:
Гупта; каста; браҳман; кшатрий; вайший; шудра; чандал; Калидаса; Харша; ражпут; махарожа;
Гупта давлати. IV асрнинг бошларида Ҳиндистон бир неча ўнлаб майда ва йирикроқ давлатлардан иборат бўлиб, бу давлатлар тепасида кичик-кичик подшолар — рожалар турар эди, улар хукмрон табақаларга-браxманлар табақасига (коҳинларга) ва кшатрийлар табақасига (харбий зодагонларга) суянар эди. 320 йилда шимолий Хиндистоннинг шундай рожаларидан бири Чандрагупта I (320-340) теварак-атрофидаги подшоларни ўзига бўйсундириб, Ганг дарёси ҳавзасида хийла катта бир давлат тузди, бу давлат Гупта давлати деб аталиб, VI асрнинг бошларигача яшади. Чандрагупта I нинг ворислари замонида,— улардан айниқса Самудрагупта (340-380) ва Чандрагупта II (380-414) ўзларининг истилолари билан машхур эдилар.— Гупта давлати Ганг дарёсининг қуйи оқимини ҳам то унинг денгизга қуйиладиган жойигача, шунингдек, Декан ясси тоғларининг бир қисмидан то Нарбад дарёсигача бўлган ерларни ўз ичига олар эди. Гупта давлатининг пойтахти Паталипутра шаҳри эди.
Гупта подшолари Сосонийлар Эрони билан Кизгин савдо-сотиқ олиб борди ва маданий алоқа қилди. Улар Хиндистоннинг, шимолий чегараларини ўрта Осиёлик қабилаларнинг ҳужум хавфидан узоқ вақтгача сақлади. Гупта даврида Ҳиндистон иқтисодий ва маданий жиҳатдан жуда юксалди. Ҳозирги Ҳиндистонда энг кенг тарқалган ҳиндуизм динининг вужудга келиши ҳам ўша давр билан боғлангандир.
Гупта даврида Ҳидистоннинг ижтимоий тузуми. Гупта даврида Хиндистоннинг ижтимоий тузуми асосан ҳали қулдорлик характерини сақлаб колган эди. Қуллар турли ирригация ва қурилиш ишлармда, қишлоқ хўҳалигида ҳамда кўпдан-кўп хизматкор ва малай сифатида уй-рўзғор ишларида кенг фойдаланилар эди. Қуллар бозори кенг йўлга қўйилганича давом этмоқда эди. Қуллар Осиёдангина эмас, ҳаттоки Африкадан ҳам келтирилар эди. Ҳинд жамиятида қулдорликка xоc аломатларнинг мавжудлиги ахолининг касталарга (табақаларга) қараб бўлиишида ҳаm намоён бўлган эди, бу бўлиниш гупта даврида ҳаm сақланиб, янада ривожланмокда эди. Қадимий касталарнинг туртта аcоcий тури — брахманлар (коҳинлар), кшатрийлар (жангчилар), вайшийлар (деҳқонлар, ҳунармандлар, савдогарлар) ва шудралар (собиққулларнинг ва ҳар тоифадаги қарам кишиларнинг энг паст табақаси бўлиб, булар «киши хазар қиладиган» ишларнинг бажарувчи кишилар эди) — ҳали жуда қадим замонларда таркиб топган ҳинд жамияти ижтимоий структурасининг турли босқичларини ифода этади. Ўрта асрнинг бошларида хинд касталари анча эволюционлашди. Брахманлар ва кшатрийлар коҳин ва ҳарбий табақаларга айланиб кетдилар давлат ҳокимияти уларнинг қўлида эди, шу билан бирга улар жуда кўп қуллари бўлган энг йирик eр эгалари эдилар. Иккинчи бир ўртача ва паст даражадаги касталар вақт ўтиши билан майдалашиб бордилар. Гупта даврида касталарнинг миқдори бир неча ўн турдан ошди. Жамиятнинг Шудрага оид эен тубан кастаси «ҳазарли кишилар» деб аталар эди, чунки улар олий каcта вакилларига яқинлашса, бу олий зотларни гўё xаром қилади деб ҳисобланарди.
Энг паст касталарнинг ҳақ-ҳуқуқсизлиги, хўрланиши қулдорлик тузумининг идеологиясини энг ёрқин ифодаси эди, қулдорлик тузуми даврида кишилар бир томондан, тўла ҳуқуқли, эркин қулдор — ҳукмдорларга, иккинчи томондан, бутунлай ҳак-ҳуқуқсиз, хўрланган, задаланган қулларга ёки шуларга ўхшаб кетадиган кишиларга бўлинган эди.
Аммо Ҳиндистондаги қулдорлик тузумининг яна бир характерли хусусияти шу эдики, ривожланган қулдорчилик ва эксплуатациянинг қулдорлик системаси билан бир қаторда ғоят катта иқтисодий аҳамиятга эга бўлган жамоа деҳқончилиги ҳаm доим мавжуд бўлиб, яшаб келмоқда эди. Қишлоқ жамоаси қулдорлик тузуми даврида ҳаm, кейинчалик бориб феодализм даврида ҳаm хинд жамиятининг қуйи социал-иқтисодий ячейкаси бўлиб хизмат қилди, бу жамият шу ячейка устига қурилган эди. Ҳар бир қишлоқнинг маълум миқдорда экинзор eри ва яйлови бор эди. Ҳар бир қишлоқпинг тепасида оқсоқол ва яна бир неча мансабдор киши турар эди. Қишлоқ жамоаси бир неча ўн ёки бир неча юз оиладан иборат бўлиб, ҳунармандликнинг қишлоқ хўҳалиги билан қўшилишига асосланган бошланғич ишлаб чиқариш ячейкасинги ташкил қилар эди. «Бу оила жамоалари хонаки саноатга асосланган бўлиб, унда қўлда тўқиш, қўлда йиғириш, қўл кучи билан eр ишлаш усули алоҳида бир тарзда бир-бирига қўшилиб кетган эди,- бундай қўшилиш бу жамоаларнинг ҳар қайсисини ўзига мустақил бир тусга киритиб қўйган эди». Гупта подшоларининг иқтисодий қудрати биринчи навбатда худди ана шу бехисоб деҳқон жамоаларини эксплуа­тация қилишга асосланган эди.
Бироқ Гупта даври қулдорлик системасининг тушкунликка юз тута бошлаганлиги билан тавсифланади. Қулдорлик тузуми замирида феодал тузуми элементлари ташкил топаётган эди. Ғарбий Европа ва Араб халифалиги мамлакатларида кўрганимиздек, феодал жамиятининг негизи бўлган жуда кўп сонли жамоа деҳқончилигининг мавжудлиги хинд жамиятига қулдорлик тузумидан феодал тузумига ўтишни енгиллаштирди. Гупта даврида қулчилик тугатилиб, феодализм туғила бошлаганлигини бир қанча фактлардан кўриш мумкин. Қуллар тез-тез эркин қўйиб юбориладиган ва муайян xизматларни ўташ шарти билан уларга унча катта бўлмаган eр участкалари ажратиб бериладиган бўлди. Подшо хўҳалигидаги ерларнинг ҳаммасида ҳам қуллар ишламас эди, бу ерларнинг талай қисми ҳосилнинг бир қисмини подшо хўҳалигига топшириш шарти билан ижарага берилар эди. Mайда ижарачиликка ўтилишига сабаб, манбаларнинг кўрсатишича, қулларнинг етишмаслиги эди. Шу билан бир вақтда қишлоқ жамоасининг ўз ичида муҳим процесслар юз бермоқда эди. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши ва ишлаб чиқариш қуролларининг такомиллашиши натижасида кичикроқ оиланинг кучи билан ҳам хўҳалик юритиш мумкин бўлиб колди. Катта оилалар майда-майда оилаларга бўлиниб кетди; катта оилага қарашли чек ерлар ҳам парчаланиб кетди; бунда тунғич ўғилга укаларига қараганда eр кўпроқ ажратиб берилар эди. Оддий жамоачиларнинг бир қисми хонавайрон бўлиб, жамоанинг анча бойроқ аъзоларига қарам холига тушиб қолар эди. Жамоа ичида эксплуататорлар қатлами бунёдга келар эди, буларнинг жуда кўп молҳкайвонлари ва мехнат қуроллари бўлиб, хонавайрон бўлган жамоачиларни эксплуатация қилар эдилар. Буларнинг ҳаммаси оқибат-натижада феодал қарамлиги муносабатларининг ўрнатилишига олиб келар эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling