Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Шаҳарлар ва савдо.
Манбалардан олинган маълумотлар, илк ўрта асрлар даврида, Шри Ланкада, кўп сонли шаҳар типидаги мустаҳкамланган мудофаа иншоотлари мавжуд бўлганлиги тўғрисида айтиш имконини беради. III – XII асрлардаги энг йирик шаҳарлардан, «қуруқ минтақа»нинг шимолидаги Анурадхапура ва Полоннарува, жануб томондаги Махагама шаҳарларини ва шимолий – ғарбий денгиз соҳилидаги Махатиттха ва Помпариппу портларини таъкидлаш мумкин. Шаҳарлар бошқарувини, нагарагуттика бошчилик қилган муниципиал(маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органи) кенгаш амалга оширган, нагарагуттиканинг ихтиёрида муниципиал хизматчилар штати мавжул бўлиб, удар тартиб-интизомни ва тозаликни сақлаш ишларига жавобгар бўлишган. Нагарагуттика, Подшо кенгашининг аъзоси хисобланган. Шаҳар бошқарув тизимида, сеттхилар, яъни шаҳарлардаги савдо ва ҳунармандчилик корпорация(уюшма,бирлашма)ларига, катта ўрин ажратилган. Шаҳар аҳолиси, уларнинг ижтимоий ва касбий жиҳатдан тутган ҳолати(статуси)га қараб квартал(маҳалла)лар бўйича жойлаштирилган. Шаҳарларнинг ўсиши билан бирга, ҳунармандчилик ва ички савдонинг ривожланганлиги ҳам кузатилади. Манбаларнинг далолат беришича, шаҳарларда бозорларни бўлиши мажбурийлигидан ташқари, шахар деворлари ёнида доимий фаолият кўрсатадиган савдо дўконлари бўлиши лозимлиги таъкидланади. Йилномаларда, хўкиз қўшилган араваларда мамлакатни кезиб юриб, тоғли худудлар ва соҳилбўйи минтақалари орасида савдо ишлари олиб борган сайёҳ савдогарлар, тўғрисида эслатиб ўтилади.X асрдан буён, маҳаллий савдо корпорацияларининг савдо операция(муомала)ларини, давлат аста-секин ўз назорати остига ола бошлади. Узунлик ва оғирлик ўлчов бирликларини ягона тизими ишлаб чиқилди, бир райондан бошқасига ташиб олиб бориладиган товар(маҳсулот)ларга қўшимча бож солиғи солинди. Ташқи савдода ҳам сезиларли ривожланишга эришилди. Океанлар бўйлаб кема қатнови амалга оширила бошлангандаёқ Ланка ороли денгиз сайёҳларини, Ҳинд океанини марказидаги транзит таянч база сифатида, ўзига жалб этиб, бу жойда сув ва озиқ-овқат захираларини тўлириб олиш, узоқ саёҳат давомида тўхтаб дам олиш мумкин бўлган. Қадим замонлардан буён, оролга ҳиндлар, римликлар, греклар, хитойликлар, араблар қатнашар эди. Ланка савдо кемалари учун юкларни тушириш ва ортиш пункти ва қизғин савдо маркази бўлиб қолмасдан, уларни ўзлари ҳам савдо операцияларида фаол қатнашган. Ланкадан четга асосан зираворлар ва доривор моддалар, қимматбаҳо тошлар, марварид, шунингдек филлар экспорт қилинган. Бундан ташқари, ташқи бозорга гуруч етказиб берилгани тўғрисида ҳам маълумотлар мавжуд. Адабиётлар: 1. Каримов. И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998. 2. Всемирная история, Том-3. М. 1957. 3. История стран Азии и Африки в средние века. Часть 1.М. 1987. 4. История народов Восточной и Центральной Азии. М. 1986. 5. Средневековый Восток. М. 1980. 6. Ашрафян К.З. Феодализм в Индии. М. 1977. 7. Ашрафян К.З. Средневековый город Индии. М. 1983. 8. Ашрафян К.З. Дели: История и культура. М. 1987. 9. Медведев Е.Н. Очерки истории Индии. М. 1990. 10. Паникар. Очерки по истории Индии. М. 1961. 17 - Мавзу: Эронда феодал муносабатларнинг вужудга келиши ва ривожланиши. Р Е Ж А: 1. Сосонийлар империяси ва унинг ижтимоий тузуми. Давлат муассасалари. 2. Давлат дини – зардушта. Монийлик ва унинг ижтимоий мохияти.III – IV асрларда ички аҳвол. Маздакийлар ҳаракати. 3. Хисрав I истилолари. VI - VIIасрларда Эрон ташқи сиёсати. Сосонийлар давлатининг заифланиши. Эрон маданияти. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling