Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Ҳунармандчиликнинг қишлоқ хўжалигидан ажралиб чиқиши
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Ҳунармандчиликнинг қишлоқ хўжалигидан ажралиб чиқиши. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши, аввало, далалардаги деҳқончиликнинг серҳосил бўлиши, шунингдек хунармандчилик техникасииинг ривож тoпa бориши туфайли хунармандчилик аста-секин алоxида бир касбга, кишилар айрим группасининг асосий машғулотига айланди. Эндиликда хунарманд ўз вақтини бутунлай хунарга сарфлайдигаи бўлди. Қишлоқ билан алоқасини буткул узиб, ишлаб чиқариш шароитлари (ҳом ашёси бор ва ишланганни бозорга чиқариб сотиш имконияти, ҳаёти ва мол-мулки маълум даражада хавф-хатарсиз xамда алоқа йўллари қулай бўлган ва xоказо) энг қўл келадиган янги, доимий жойга кўчиб борди. X—XI асрларда Европaда турли хунарлар орасидан мустақил касб бўлиб ажралиб чиққан иккита хунар: темир буюмлар ясаш (туғилиб келаётган металлургия) ва мoвут тўқиш (жун газламалар ишлаш) айниқса катта аҳамият касб этган эди. Темир асбоблар қишлоқ хўжалигида ҳам (омоч тиши, плуг, мих, белкурак ва xоказо), шунингдек харбий ишда ҳам (темир қалқон, қилич, найза, дубулға ва шунга ўхшаш рицарлик қурол-яроғлари) талаб қилинарди. Мовут тўқишнинг ўсиб бориши Европада aнча ноқулай (ва шу билан бирга қимматбахо) мўйнадан тикилган кийимни, қисман эса сифати жихатидан совуқ мавсумга унча тўғри келмайдиган зиғир толасидан тикилган кийимни сиқиб чиқарган жундан тикилган кийимнинг pacм бўлиши билан боғлиқдир. «Қўй зиғирпояда қолиб чиқди», деган халқ молларидан бири бу иқтисодий фактнги aна шу тариқа ифодалаган эди. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш кучлари ўсганлигидан далолат берувчи қўчиликнинг ривож топиши янги саноатни мустахкамлаш учун заруpий база бўлди. Германиянинг Рейн ва Юқори Дунай буйи округлари металлургия саноати илк тараққий этган районлардан бири бўлди. Фландрия, Фрисландия ва Шимолий Италия мовут тўқиш саноатининг энг кўхна ўчоқлари деб хисобланади. Қишлоқ хўжалигидан анча бурун ажралиб чиққан бошқа хунарлар орaсида кулолчилик, кунчилик (эгар-жабдуғ ясаш ва пойабзалчилик) вa турли хилдаги бинокорлик (мохирона ғишт теpиш, дурадгорчилик, томга тунука-черепица ётқизиш ва хоказо) бўлган.
Ўзининг махсус ишлаб чиқаришида банд бўлган хунарманд ўқиган, малакали мастер бўлиши керак эди. Бундай хунармандчилик бозор орқали истеъмoлчига хизмат қилишни мақсад қилиб қўяр эди (лекин дастлабки пайтларда бу ерда ҳам якка буюртмачиларга ишлаш ходисалари йўқ эмас эди). Шу тариқа хунарманд майда мол ишлаб чиқарувчига айланди. Пировардида, у деҳқончилик билан алоқасини узиб, фақат шаҳар хунармандигина бўлиб қолди. Ҳунармандчиликнинг ривожланиши ва унинг қишлоқ хўжалигидан ажралиб чиқиши асосида Европада ўрта acp шаҳари майдонга келди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling