Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet125/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Таянч тушунчалар:
Регламентация; патрициат; капитулярий; колонизация ;Католик; православ; Клермон; Қуддуc accизлари; тамплиер; ионит; тевтон; Лотин империяси;
Ўрта acp Европаси тарихида XIacp.Ғарбий Европа тарихида XIacp бурилиш асри бўлди. Бу асрда Европанинг жуда кўп мамлакатларида феодал муносабатлар узил-кесил расмийлашди. Ҳатто феодализм хийла секин суръатлар билан ривожланган мамлакатларда (Англия, Германия, Скандинавия ва ғарбий славян мамлакатлари) ҳам XI асрда феодаллашиш жараёни чуқур ижтимоий ўзгаришларга олиб келди. Шу сабабли бу мамлакатларда ишлаб чиқаришнинг феодал усули, бир томондан, жамиятнинг феодал катта ep эгаларига ва иккинчи томондан, уларга қарам бўлган крепостпойлар ва ярим крепостнойларга бўлиниши ҳукмрон ижтимоий ҳодисаларга айланди. Аммо XI асрда феодал Европаси тараққиётида яна бошқа муҳим бир жараён ҳам бошланди. Бу аса ҳунармандчилик ва савдо-сотиқнинг маркази сифатида, хусусий мулкчиликнинг ва қишлоқдагидан тамомила бошқача ишлаб чиқариш муносабатларининг янги формалари тўпланган манзилгоҳ сифатида шаҳарларнинг пайдо бўлишидир. Бу эса кўпгина шаҳарларнинг вужудга келишида ва ўша дамгача, асосан, маъмурий ёки соф ҳарбий манзил вазифасини ўтаб келган кўҳна марказларнинг жонланишида намоён бўлди. Шу пайтдан эътиборан шаҳар ижтимоий тараққиётнинг муҳим омили бўлиб колди. XIacp охирига келиб Европада Шарққа томон салиб юришлари бошланди. Салиб юришлари Ғарбий Европани танҳолик ҳолатидан чиқариб, унинг иқтисодий ҳамда ижтимоий тараққиётини тезлаштиришга анча таъсир кўрсатди.
Илк ўрта асрлар даврида хунармандчилик вa мол айирбошлаш. Илк ўpтa acp биқиқ натурал хўжалик ҳукмронлиги билан фарқ киларди.Дарҳақиқат, илк ўрта acp замонидаги ғарбий Европа экономикасини тасвирловчи энг яққол ҳужжатлар (Каролинглар даври; ёдгорликлари) ўша илк ўрта acp қишлоғини худди ана шундай хусусиятлар билан кўрсатади. Деҳқонлар помешчик-феодал фойдасига баршчина ўтайдилар, ўшa оброкни кўпроқ натура билан тўулайдилар. Деҳқон хўжалиги етиштирган махсулотлар одатда, сеньор қурасининг эҳтиёжларига сарфланарди. Буюк Карл ўзининг «Поместье (ер-мулк) лар тўғрисидаги капитулярий» сида буни жуда яхши ифодалаб берган эди. Деҳқонлар озуқа махсулотларидан ташқари, феодалга ҳунармандчилик буюмлари ҳам етказиб беришлари керак эди. Сен-Жермен монастирининг IX асрдаги полиптикасидa деҳқонлар темирчилик, тўқувчилик ва бошқа хунармандчилик йўли билан ишлаб чиқарган буюмларини монастирга беришга мажбурдирлар, дейилади. Каролингларнинг ёзма ёдгорликларида кўрсатилишича, хунармандчилик қишлоқ хўжалигидан хали ажралиб чиқмаган. Бу ерда деҳқон билан хунарманднинг ҳap иккаласи хали бир одамдай бўлган.
Бироқ Буюк Карл замонидаёқ мохир ҳунармандлар мавжуд бўлиб, Улap энди қишлоқ хўжалигида банд қилинмаган, улардан фақат мутахассислар сифатида фойдаланилган. Ҳap бир, қиролликнинг поместьесида керакли бўлган йигирмалаб aнa шундай хунармандлар (темирчилар, заргаpлар, дурадгорлар, кўнчилар, чилангарлар ва бошқалар) «Поместье тўғрисидаги капитулирий» да санаб кўрсатилади. Аммо қураларда меҳнат қилувчи ана шундай ҳунармандларнинг мавжудлиги ҳали ҳунармандчиликнинг қишлоқ хўжалигидан батамом ажралиб. чиққанлигини кўрсатайди. Хунармандлар поместьега бирлаштирилган, унга боғлаб қўйилган, улар ишлаб чиқарган махсулотлар эса феодалнинг эҳтиёжини қондиришга кетади ва шунинг учун у товар сифатида бозорга чиқариб сотилмайди. Шундай қилиб, қўра ҳунармандчилиги натурал хўжалик турларидан бирига айланиб қолди. Fарбий Европада доимий суратда шуғулланувчи шаҳар ҳунармандчилиги пайдо бўлишидан олдин, бу ҳунармандчилик ўткинчи бир даврни бошидан кечирган, яъни Ғарбий Европанинг элма-эл кезиб юрувчи сайёр ҳунармандлари (дурадгорлар, тош терувчилар, косиблар, машиначилар ва бошқалар) бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юриб, помешчикларга ва қисман деҳқонларга хизмат кўрсатганлар. Сайёр ҳунармандлар кўпинча аслида деҳқонлар бўлиб, улар йиғим-терим пайтида қишлоққа қайтиб келиб, далада ўз оила аъзолари билан биргаликда ишлардилар. Бу хунармандлар кўпинча Италиядан ёки Яқин Шарқдан келган ажнабийлар (юнонлар, сурияликлар, араблар, яxудийлар ва бошқалар) дан иборат бўларди.
Илк ўрта аср замонидаги мол айирбошлаш (савдо қилиш) поместьеларнинг ёки деҳқонларнинг эхтиёжларини қондиргандан кейин ортиб қолган махсулотларни бозорга чиқариб сотишдан иборат бўларди. «Поместьелар тўғрисидаги капитулярий» да ва Каролинглар даврининг бошқа баъзи xужжатларида бозорлар бўлганлиги кўпроқ эслатиб ўтилади. Илк ўрта acp даврида черков ва монастирлар xузурида анъанавий ярмаркалар бўларди.Аммо бу савдо жойларида, хар ҳолда, махаллий сотувчилар кам бўларди. Асосий савдогарлар: ломбардияликлар, яxудийлар, сурияликлар, aраблар, византияликлардан иборат келгинди савдогарлар эди. Бу ажнабий савдогарлар одатда феодал қасрлари ва қурғонларига доимо ташриф буюриб, улар бу қаср ва қўргонларда зийнат буюмлари (хусусан олтин ва кумуш безаклар, қимматбахо тошлар), ипак газламалар, қўлда отадиган қурол-яроғ ва Шарқ хунармандчилигининг бошқа баъзи буюмлари, шунингдек Шарқ ширинликлари ва дориворларини олиб келиб сотардилар. Бундай айирбошлаш ишлaб чиқаришнинг туб моxиятигa хали сира қўл тегизмагани эди. Поместье ва деҳқон ўз хўжалигининг мақсад қа вазифаларига кўра хали, acocaн, натурал хўжaликлигичa қолиб келмоқда эди. Майдa ер-мулк-қишлоқ «жамоалари»нинг биқиқҳолда яшаши илк ўрта acp экономикасининг энг характерли ва ўзига хос хусусиятларидан бири эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling