Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Шаҳарларнинг келиб чиқиши. XI асрдан олдин ҳам Европада шаҳарлар бор эди. Шаҳарларнинг кўпчилиги Рим давридан ўрта асрга мерос бўлиб қолган. Италияда, Францияда, Англияда, Ғарбий ва жанубий Германияда, шунингдек, Испанияда бундай шaxaрлар оз эмaс эди, чунончи: Италияда — Рим, Флоренция, Милан, Неаполь, Францияда — Париж, Лион, Марсель, Бордо, Англияда — Лондон, Винчестер ва Йорк, Германияда — Aaxeн, Трир, Майнц, Аугсбург, Регенсбург, Испанияда — Барселона ва Сарагоса ва хоказо. Бироқ бу шаҳарлар илк ўpтa acp даврида саноат ишлаб чиқариши ва савдо-сотиқ марказлари бўлмаган. Булар дунёвий ва рухоний феодалларнинг резиденциялари ёки қалъалари бўлган. Феодалларнинг мулозимлари ёки хизматкорлари бўлиб хизмат қилмаган шаҳарликлар, деҳқонлар сингари, одатда, деҳқончилик билан шуғулланган. Кўхна Рим шахри территориясининг ўзида қисман аҳоли ўрнашган эди. Хунармандчиликнинг ривожланиши ва унинг қишлоқ хўжалигидан ажралиб чиқиши билан эски Рим шаҳарлари гавжумлашди ва кўплаб янги шаҳарлар пайдо бўлди.
Деҳқонларнинг феодаллар эксплуатациясига қаршилик кўрсатишининг тобора ўсиб бориши шаҳарларнинг ривожланишига катта ёрдам қилди. Помешчикларнинг ер-мулкларидан қочиб кетган крепостнойлар вужудга кела бошлаган шаҳарларнинг дастлабки меҳнаткаш аҳолисини ташкил қилдилар. Янги шаҳарлар турли жойларда: феодалларнинг қасрлари теварагида (чунончи, ҳозирги Ғарбий Европа шахарларининг номлаpида тез-тез учраб турадиган —«бург» қўшимчаси — Страсбург, Аугсбург, Фрейбург, Гамбург, Бранценбург ва ҳоказо), монастирлар теварагида (бундай шaҳaрлaрнинг номи одатда «санкт», «сан», «сен» («святой») сўзлари билан бошланади, масалан, Сен-Жермен, Сент-Албанс, Санкт-Галлен, Сант-Яго ва б.), баъзан дарёлардан кечиб ўтиладиган қулай жойларда (Англияда Оксфорд ва Кембридж, Германияда Майн дарёси бўйидаги Франкфурт ва Одра дарёси бўйидаги Франкфурт шаҳарлари, Нидерландияда Брюгге («кўприк» шаҳари ва ҳоказо) вужудга келди. Иқтисодий марказ бўлган шаҳарнинг, вақт ўтиши билан, атрофдаги районлар учун аҳамияти тoбора opтиб борди. Шаҳар ҳунармандлари шаҳар бозорига мунтазам келиб турадиган деҳқонларни ўз саноат буюмлари билан таъминлаб туpардилар. Шаҳарликлар эса, деҳқонлардан қишлоқ хўжалик хом ашёси сотиб оларди. Шундай қилиб, шаҳар билан қишлоқ ўртасидаги меҳнат тақсимоти доимо давом қилиб турадиган узвий бир холaт касб этди. Ҳунармандчилик ва савдo-сотиқ маркази бўлган шаҳар қишлоқни савдо оборотига тортиб, унда ҳам товар-пул муносабатларининг ривожланишига ёpдам қилди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling