Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
ХП—XV асрларда шаҳарларнинг равнақ топиши
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шаҳарларнинг сеньорларга қарши курaши. Шаҳарнинг ўзини-ўзи идора қилиш турлари.
ХП—XV асрларда шаҳарларнинг равнақ топиши. XII—XV асрларда Ғарбий Европада шаҳарларнипг равнақ топганлиги кўрилди. Бу даврда шаҳарлар қўшни феодаллар билан қаттиқ кураш натижасида эркинликни қўлга киритдилар. шаҳар хунармандчилик ишлаб чиқариши мустахкамланиб, хунармандлик цехлари тарзида ўзига xoc ташкилий бир формага эга бўлди. Савдо-сотиқ Европанинг жанубидан шимолига ва ғарбидан Шарқига ёйилиб, кенг тус олди. Шаҳарлараро ва халқаро савдо-сотиқнинг ривожланиши катта иқтисодий куч вa сиёсий тaъсирга эгa бўлган гильдия ва ганзалар тарзида махсус савдогарлар иттифоқларининг ташкил топишига сабаб бўлди. Савдо-судхўрлик ва aйирбошлaш операцияларининг ривожланиши асосида банклар майдонга кела бошлади. Шахaрлар қишлоққа тоборa кўпроқ таъсир кўрсатиб, крепостнойлик тузумининг емирилишини тезлaштирди ва крепостной деҳқонларнинг тезроқ озод бўлишига ёрдaм берди. Нихоят, Европанинг турли мамлакатларида марказлашгаи миллий давлатларни вужудга келтириш жаpаёнида шаҳарлар жудa мухим poл ўйнадилар, қиролларнинг феодал тарқоқликка қарши олиб борган курашларида жуда зўp кўмакдош бўлдилар.
Шаҳарларнинг сеньорларга қарши курaши. Шаҳарнинг ўзини-ўзи идора қилиш турлари. Шаҳарлар яшай бошлаган илк даврда улар, одатда, қўшни феодалларга қарам эдилар. Шаҳарлар одатда сеньорлар тайин этган гумашталар томонидан бошқарилар эди. Ҳама жойда шаҳар ҳaттo битта феодалга эмас, балки бир бир неча феодалга зapap эди. Масалан, Франциянинг шимолидаги айни вақтда тўртта сеньорга қарар эди. Шунингдек, Франциянинг жанубидаги кўхна Рим шаҳри Арлга бир вақтда тўртта феодал хужайинлик қиларди. Бироқ шаҳарлар ўз ишлаб чиқаришини ривожлантириб, иқтисодий жихатдан мустахкамлангандан ҳамда цех ва гильдияларга уюшганларидаи кейин улар сеньор хукмронлигидан халос бўлиш учун кураш бошладилар. Баъзан шаҳарликлар катта пул тўлаб, ўзларини сеньорлардан қутқаздилар. Аммо фақат энг бой шаҳарларгина шундай қиларди. Чунончи, Франциянинг жанубидаги шаҳарлар ана шундай йўл билан халос булган. У қадар бой бўлмаса ҳам, аммо ҳунарманд аҳолиси муcтaҳкaм уюшган шаҳарга кўпроқ куч ишлатиб ўз эркини қўлга киритишга тўғри келарди. Бу жиҳатдан шимоли-Шарқий француз шаҳарлари феодаллар билан қаттиқ курашнинг жуда ёрқин намуналарини кўрсатдилар. Бу ерда XI acp охиридан эътиборан ва XII acp мобайнида қўзғолонлар кўтариш йўли билан 40 га яқин шаҳарлар сеньорлардан озод бўлиб, улар эркин шаҳарлар ёки шаҳарлар-коммуналар ҳуқуқини олдилар. Француз қироллари дастлаб кимни қувватлаш — феодалларними ёки шаҳарларни қувватлаш керакми деган масалада иккиланиб қолган эдилар. Аммо йирик феодалларга қарши курашишда шаҳарлар қиролларнинг муҳим таянчи эканлигини тез орaда қироллaр тушуниб етдилар. XII acp ўрталаридан эътиборан қироль ҳокимияти билан коммунaлар ўртасида мустаҳкам иттифоқ ўрнатилди. Шаҳар-коммуналар йилига коpолга муайян бир миқдорда пул тулар ва унинг урушлар олиб бориши учун қўушинларнинг кичик бир отрядини юборардилаp. Шаҳар- коммуналарнинг қиролга қарамлиги ҳам ана шу билангина чегараланар эди. Коммуналар қиролнинг коллектив вассалларига ўхшаб кетарди. Улар идора ишларида тўла автономиядан фойдаланардилар. Коммуналарнинг сайлаб қўйиладиган шаҳар кенгаши ва судлари, ўз шаҳар қўшини, ўз байроғи бўларди. Keйинчалик, XIV асрда, қироль ҳокимияти коммуналарнинг ҳуқуқларини аста-сeкин чеклаб қўйди. Аммо бошқа мамлакатларда коммуналар бундан кейин ҳам ўз мустақилликларини кучайтира бердилар. Масалан, Италияда III асрда император ҳокимиятининг инқирозга юз тутганлиги туфайли коммуналар чинакам шаҳар-республикаларга айланди. Германияда ҳам xудди ана шундай бўлди. Германияда эркин империя шаҳарлари бутун ўрта acp давомида амалда мустақил шаҳар республикалари бўлиб сақланиб қолдилар. Испания-кастилия шаҳар-коммуналари ўз эркинликларини хийла узоқ вақтгача сақлаб қолдилар. Улар XVI асрдагина бу эркинликни батамом йўқотдилар. Аммо, борди-ю шаҳарлар коммунaлaр бўлмaсa ҳам, улaр ё қироллар, ёки маҳаллий князь-феодаллар томонидан берилган бир қанча енгиллик ва имтиёзларга эгa эдилaр. Француз ва инглиз қироллари «катта пул эвазига» кўпинча шаҳарларга ёрлиқ грамоталари бераверар эдилар. Бу ёрлиқ грамоталарига мувофиқ шаҳарликлар ўзларининг сайлаб қўйиладиган кенгашларига эга бўлиш ҳуқуқини қўлга киритардилар; Бироқ, шу билан бир қаторда, кенгашларнинг ёнгинасида қироль амалдори ҳам иш кўраверар эди. Шаҳарликлар қиролга маълум суммада солиқлар тўлар эдилар, бу солиқларни шаҳар аҳолисига шаҳарликларнинг ўзлари тақсимлар эдилар (Англияда бундай туловлар «фирма» деб аталарди). Шаҳарликлар ўз шахси ва мулкий ҳуқуқлари учун гарантия олардилар. Шаҳарликларнинг ер-мулки крепостной мулки эмас, балки эркин мулк, деб қараларди. Барча крепостнойлар шаҳарда бир йилу бир кун истиқомaт қилгудай бўлсалар, улар озод кишиларга айланардилар. «Шаҳар ҳавоси инсонни эркин қилади» деган машҳур мақол aнa шу заминда келиб чиққан . Шаҳарликларга савдо-сотиққилиш эркинлиги, бозор oчиш, цех ва гильдиялар ташкил қилиш ҳуқуқи берилди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling