Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Ер эгалиги ва ер-сув муносабатлари
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Ер эгалиги ва ер-сув муносабатлари.
Милодий V асрга қадар бўлган даврда мамлакат ер фондининг катта қисми, ерга ишлов бераётган жамоачи-деҳқонлар меросий мулк сифатида ердан фойдаланганлар. Бироқ мулкий дифференциация жараёни сингал жамиятига борган сари чуқурроқ кириб борди, ўз меҳнати билан ўз участкаларига ишлов берган жамоачилар бир қаторда, ёлланма хизматчилар (кармакара, кули) ва қул(даса)лар мехнатидан фойдаланган жамоанинг юқори табақалари ажралиб чиқди. Қул меҳнатидан, одатга кўра, асосий бўлмаган ёрдамчи ишларда фойдаланилган, шу туфайли қулчилик оролда амалда ишлаб чиқариш усулига таъсир этмаган. Айрим жамоачилар хонавайрон бўлишди ва ижарачиларга айланишди. Сингал давлати ривожланишининг илк босқичида қаровсиз, бўш ётган ва подшо фондига тегишли ерларни будда монастирларига тортиқ этиш подшо томонидан амалга оширилган. Монартир – феодаллар томонидан улкан ер-мулкларни эгалланиши, V асрда уларни подшодан кейин турадиган йирик ер эгаларига айлантирди, улар мустақил иқтисодий кучга айланди ҳамда бевосита хукмдорларнинг давлат ишларига аралашадиган бўлдилар. V – VIII асрларда илк босқичларда шаклланган феодал ер эгалиги шаклларида ўзгаришлар рўй берди. Давлат ва подшо ер эгалиги қисқариб борди ва хусусий ер эгалиги кўпайишда давом этди. Сингал давлатини маъмурий аппаратини катталашиб бориши ва подшо саройида банд бўлган шасхларни сонини ошиб бориши туфайли, ҳам ер участкаларини, ҳам аҳоли пунктларини давлат амалдорлари ва сарой аёнларига, хизматни ўташи эвазига мукофот тариқасида тортиқ этилиши амалиёти кўпайиб борди. Илк феодал даврда оролда ер эгалигининг бир нечта турлари шаклланди, булар ўзининг эгалик ҳуқуқларини ҳажмини бир хилда бўлмаганлиги билан ажралиб турган. Хусусий шартли вақтинчалик ер эгалиги(дивела)ни иккита шакли: 1) хизмат ўташ даврида фойдаланиш учун берилган ва 2) кўрсатган хизмати учун берилган ер мулклар, фақат ер эгасини вафотидан сўнг давлат хазинасига ўтган); Хусусий меросий мулкни иккита тури(памуну): 1) хусусий шартли мерос бўлиб ўтадиган ер эгалиги, мазкур ер участкасига бириктирилган деҳқонлар давлат фойдасига ҳосилни бир қисмини ёки пулини ёхуд ишлаб беришишарт эди, 2) шартсиз хусусий мерос бўлиб ўтадиган мулк, солиқлардан тўла озод қилинган. Вақт ўтиши билан йирик подшо амалдорларига тортиқ этилган ер-мулкларга фақатгина солиқ эмас, балки маъмурий ва юридик иммунитетлар ҳам бериладиган бўлди. Имммунитет ҳуқуқларини тортиқ этилиши натижасида, давлат хокимияти аппаратини жамоачиларни бевосита бошқаришдан узоқ пайтгача четлаштирилиши туфайли, инъом этилган ер-мулклар эгаларига феодал қарамга айлантирилган жамоачиларнинг сони борган сари кўпайиб борди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling