Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet112/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Хинд динининг эволюцияси. Гупта замонида ҳиндларнинг хукмрон дини брахманизм бўлиб, бу дин учта асосий худо — Брахма, Вишну на Шина бор, деб таълим бериш билан бирга, жуда кўп бошқа худолар ҳам бор, дер эди; бу худолар табиат кучларининг барча турли-туман форма ва кўринишларининг ифодаси эди, одамлар, хайвонлар, ўсимликлар, хар хил жонсиз нарсалар — санамлар ва хоказолар илохийлаштирилар эди. Брахманизмнинг дабдабали маросимлари ва кучли кохинлари бўлиб, бу кохинлар наслдан-наслга ўтадиган алоҳида бир табақа эди. Бирок брахманизм билан бир қаторда унинг ўз ичидан бошқа бир дин — буддизм xа м пайдо бўлиб, кўп тарафдор орттирди (бу дин эрамиздан олдинги V асрдаёк пайдо бўлган эди). Бир вақтлар буддизм энг қадимги дин бўлмиш брахманлар динини хатто енгаётгандек хам бўлиб кўринган эди. Гупта подшоларининг купи буддизмга хомийлик қилди. Бироқ, пировардида, брахманизм енгиб чиқди, лекин шу билан бирга у янги тус — хиндуизм тусини олди. VI ва VII асрларда узил-кеcил ташкил топган хиндуизм ўзининг кўпдан-кўп эски мажусий худоларини батамом сақлаб қолди. Лекин шу билан бирга у, буддизмдаги диний фалсафанииг баъзи элементларини, унинг ёмонликка қаршилик қилмаслик, тарки дунё қилиш, киши ўлгандан кейин жоннинг бошқа киши ёки бошқа нарcага ўтишига ишониш ва хоказолар тўғрисидаги таълимотни xам ўзига сингдириб олди. Буддизм дини Хиндистон ташқарисида - Хитойда, Хинди-Хитойда, Индонезия, шунингдек, Мўғулистонда, Тибетда ва қисман Ўрта Осиёда (Туркистонда) кенг тарқалди. Хиндистоннинг ўзида буддистлар хийла оз қолди.
Гупта давлатинииг тугаши. Харша давлати. Гупта давлати VI аcрнинг бошларига келиб тугади. У V асрдаёқ тушкунликка учрай бошлаган бўлиб бунинг асосий сабаби мехнаткаш омма ахволининг оғирлиги эди. Хукмрон гуруҳлар хаддан ташқари зеб-зийнат ичида яшади; дехқонларга оғир солиқлар солинди, улар ўзлари етиштирган хосилнинг кўп қисмини солиқка тўлашга мажбур эди; ахоли давлат фойдасига узлуксиз равишда турли хил ишларни бажаришга мажбур қилинди — мана шуларнинг хаммаси хинд дехқонларини холдан кетказди ва қишлоқ жамоалари экономикасини вайрон қилди. Махнаткашлар ўртасида норозилиг туғилганлиги аломатлари Гупта замонидан қолган адабий ёдгорликларда кўп учрайди. Гупта подшолигига узил-кесил зарба берган нарcа кўчманчи эфталитлар, яъни оқ хунларнинг бостириб кириши бўлди, улар V асрнинг охири—VI асрнинг бошларида Шимолий чегарани ёриб утиб, Шимолий Хиндистонинг кўпгина шахар ва қишлоқларини нихоятда вайрон ва хароб қилиб ташлади. 530 йилда оқ хунлар подшо Гуптанинг вассали рожа Ясодхарма томонидан тор-мор қилинди.
Хунларни енггандан кейин, Ясодхарма Гупта сулоласига итоат қилишдан бош тортиб, ўзи махарожа унвонини олди. Лекин унга Гупта давлати территориясининг фақат бир қисмигина бўйсунди.
VII асрнипг бошларида Xарша (606-647) давлати бирмунча вақтгача юксалиб борди. Харша Канаужа князлигининг рожаси эди, сўнгра у бутун шимолий Ҳиндистонни ўзига бўйсундирди. Харша давлати Ганг дарёси водийси бўйлаб Шарқий Панжобдан то Бенгалия қўлтиғигача бўлган территорияни ўз ичига олди. Марказий Ҳиндистоннинг князлари ҳам Харшага вассал қарамликда эди. Хаммаси бўлиб 40 тача князь унга қарам эди. Харша империяси узоқ умр кўрмади. Унинг хокимияти феодаллашув процессининг кучайиши, ўз вассаллари — рожалар қудратининг тобора ортиб бориши натижасида заифлашди; бу рожалар пировардида бутунлай мустақил бўлиб олиб, марказга итоат қилмай қўйдилар. Харшавафотиданкейинунингдавлатипарчаланибкетди.Узоқвақтгача Хииндистон чет эл босқинчиларига қаршилик кўрсатолмайдиган тарқоқ бир мамлакат бўлиб келди. Канауж шаҳри ҳали VIII—X асрларда жам шимолий Ҳиндистоннинг пойтахтлик аҳамиятини сақлаб қолган эди, аммо унинг махараджалари мана шу юз йилликлар давомида Ҳиндистонга доимий равишда ҳужум қилиб келаётган ташқи душманларнинг шимолда яшовчи турли хилдаги қабилаларнинг босқинини қайтариш ўрнига, кўпроқҲиндистоннинг ичидаги ўз рақобатчиларига қарши кураш олиб бориш билан овора бўлдилар.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling