Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet114/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Адабиётлар:
1. Каримов. И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998.
2. Всемирная история, Том-3. М. 1957.
3. История стран Азии и Африки в средние века. Часть 1.М. 1987.
4. История народов Восточной и Центральной Азии. М. 1986.
5. Средневековый Восток. М. 1980.
6. Ашрафян К.З. Феодализм в Индии. М. 1977.
7. Ашрафян К.З. Средневековый город Индии. М. 1983.
8. Ашрафян К.З. Дели: История и культура. М. 1987.
9. Медведев Е.Н. Очерки истории Индии. М. 1990.
10. Паникар. Очерки по истории Индии. М. 1961.
11. Бобурнома. Тошкент. 1987.

16 - Мавзу: III – XII асрларда Шри Ланка Сингал давлатининг ташкил


топиши ва унинг сиёсий тарихининг асосий босқичлари
Режа:
1.Илк феодал Сингал давлатининг сиёсий ташкилоти ва ижтимоий тузуми.
2.Ер эгалиги ва аграр муносабатлар, қишлоқ жамоаси ва қишлоқ хўжалик ишларини ташкил этиш.
3.Шаҳарлар ва савдо.
Таянч тушунчалар: раджагана; сенапати; бадакарика; дифференциация;Монартир;Майаратой;Рухуна;гансабха;
Ланка худудида дастлабки яккахокимликни ўрнатган хукмдор, келиб чиқиши Мория сулоласидан бўлган, милоддан илгариги III асрда яшаган Деванампиятисса ҳисобланади. Йилномачилар, унинг бошқаруви даври билан император Ашокнинг вакили, будда дини тарғиботчиси Махинданинг Ҳиндистондан Ланка оролига келишини ва бу жойда будда динининг қарор топишини боғлиқ деб ҳисоблашади. Деванампиятиссанинг ворислари сингал тахтида буддавийликка ҳомийлик қилиш сиёсатини давом эттирдилар ва ҳар томонлама унинг тарқалишига кўмак беришди. Милодий II асрда Мория сулоласи ағдарилди ва ҳокимиятни шахзода Васабха эгаллади, у сингалларнинг янги Ламбакарна сулоласига асос солди, бу сулола мамлакатни келгуси икки юз йил давомида бошқарди. Милодий биринчи асрдан иккита йирик будда монастирлари – Махавихара ва Абхаягиривихара ўртасида диний нифоқ бошланиб, бу жанжал IV асрда чўққисига етди. Будда монастирларининг тўхтовсиз давом этган курашида сингал хукмдорлари ва саройи фаол иштирок этди. Ламбакарна сулоласининг сўнгги хукмдори Маханама (409-431) бўлди. Сингал тахти Жанубий Ҳиндистондан бўлган тамиллар томонидан эгалланди. 460 йилда тамиллар оролдан қувиб чиқарилди ва тахтга Мория сулоласи вакили Дхатусена(460-478) ўтиради. V – VII асрларда ўзаро ички низолар давом этди.
V асрда Моггалана ўзининг акасини тахтдан тушириш учун оролга тамил қўшинларини олиб келади. VII асрда сингал шахзодаси Манавамма Жанубий Ҳиндистондаги Паллавлар давлати ёрдамида тахтни эгаллади, бу эса мамлакатни ички ҳаётига уларнинг таъсири кучайишига олиб келди. IX аср ўрталарида Ланка, Пандлар давлатининг континент да хокимият учун кураш сиёсатига тортилиб, бир неча марта армиясини Пандларга ёрдамга жўнатди. X – XI асрларда сингаллар Чол сулоласини хужумини қайтаришига тўғри келди, чунки Чоллардан мағлубиятга учраган Пандлар хукмдори оролга қочиб яширинган эди. Ланка давлати 75 йил мобайнида Чоллар империясининг таркибига вилоят сифатида кирди. Ланканинг пойтахти Анурадхапура вайрон қилиниб, харобага айлантирилди, оролнинг пойтахти оролнинг шимолий-шарқий томонига, Полоннарувуга олиб ўтилди, Махавелиганга дарёси худудидаги бу жой азалдан оролдаги суғорма деҳқончиликнинг энг йирик марказларидан бири эди. Фақат 1070 йилдагина сингал подшоларининг авлодларидан бўлган Виджаябаху(1070 - 1114), Ланка худудидан Чолларни батамом қувиб чиқаришга муваффақ бўлди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling