Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Қишлоқ жамоаси ва қишлоқ хўжалик ишларини ташкил этилиши


Download 0.98 Mb.
bet117/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Қишлоқ жамоаси ва қишлоқ хўжалик ишларини ташкил этилиши.
Шри Ланканинг асосий хўжалик бирлиги қишлоқ жамоаси бўлиб, ўзида ягона иқтисодий бирликни акс эттирган. Сингал жамоаси, қишлоқдаги сув ҳавзаларини, тўғон-дамба(кўтарма)ларни, шлюзларни(дарвоза, тўғонлардаги сув дарвозаси), сувни ташлайдиган ёки чиқарадиган каналларни тартибда ушлаб туриш учун коллектив жавобгарликни адо этган, яъни бажарган ва ердан ҳамда сувдан фойдаланиш тартиби учун жавобгар бўлган. Жамоа аъзолари томонидан сайлаб қўйиладиган қишлоқ оқсоқоли ва қишлоқ кенгаши – гансабха, қишлоқ жамоасини бошқарган. Қишлоқ кенгаши, жойлардаги барча: хўжалик, маъмурий ва суд ишлари бўйича бошқариш вазифаларини амалга оширган. Шу билан бирга, жамоанинг барча аъзоларини имкониятларини имкони борича тенглаштирган ҳолда, ерни тақсимлаш ва ундан фойдаланиш амалиёти мустаҳкам қарор топди. Сув ҳавзасига яқин жойлашган ер участкалари, сув билан яхши таъминланганлиги туфайли, сув ҳавзасидан узоқ-яқинлигини ҳисобга олган ҳолда, барча суғориладиган ерлар бир нечта тоифа(даража)га бўлинган. Ҳар бир оила, ҳар бир ер массивидан, шахсий фойдаланиш учун томорқа участкаси олган. Сувни йўқотишни олдини олиш учун, ерни ҳайдаш, шудгорлаш, экинни экиш ва сепиш, йиғиб олиш муддатлари, шунингдек, турли тупроқ қатламига эга бўлган участкаларга сепиладиган бўғдой навлари масалалари қатъий регламент(тартиб)га солинган. Ердан фойдаланиш ва қишлоқ хўжалик ишлари циклини, яъни жараёнини ташкил этиш бўйича мавжуд тизим барқарор равишда шолидан юқори ҳосил олинишини таъминлаган.
VIII аср охирига келиб, Махавели-ганга, Малвату-ойа ва Калу-ойа дарёларидан фойдаланишга асосланган суғориш тизими, шу даражада юксалдики, ушбу йирик ирригация комплекслари фақатгина ишлов бериладиган ерларни сув билан таъминлаб қолмасдан, балки экин майдонларини жиддий равишда кенгайтириш имконини берди. Сингал давлатининг марказлашуви, аста-секин қишлоқ жамоасини якка тартибда ривожланиши холатини емирилишига олиб келди. VIII – IX асрлардан бошлаб, сингал давлати, мураккаб ва яхши ташкил этилган маъмурий аппарат орқали қишлоқ жамоаларининг хўжалик фаолиятини янада майда-чуйдасигача тартибга солишни амалга ошира бошлади. Бутун бир район ва округларни сув билан таъминлайдиган улкан ирригация иншоотларини қурилишини, айрим жамоаларнинг хўжалик фаолиятини координациясини яъни мувофиқлаштиришни, шунингдек суғориш учун сувдан фойдаланиш қоидаларини бутун тафсилотлари билан, батафсил ишлаб чиқишни ва сув учун пропорционал(мутаносиб, ишлатилган сувни ҳажмига мос келадиган) тўловни амалга оширишни жорий этилишини зарурат қилиб қўйди. 12 та буюк ховузлар(сув ҳавзалари) махсус департаменти ташкил этилди(«Долос маха вэтэн»), бу ташкилот бутун бир подшо амалдорлари, ирригация иншоотлари инспекторлари штатидан иборат бўлиб, бу ходимлар жамоачиларни ирригация иншоотларини таъмирлаш ишларига жалб этиш ва уларни бажарилиши устидан назорат олиб бориш бўйича кенг ваколатларга эга бўлишган. IX – X асрларда айрим экинларни ортиқча етиштиришни ва бошқа турдаги экинларини талаб даражасида етиштирмасликни олдини олиш мақсадида қишлоқ хўжалик ишлари қатъий назорат қилина бошлади.
Авваллари жамоа аъзоларини умумий йиғилишида сайлаб қўйиладиган қишлоқ оқсоқоли, вақт ўтиши билан давлат хокимияти томонидан тайинланадиган бўлди, натижада аста-секин подшо маъмуриятининг вакилига айланди. Феодаллашув жараёнини кучайиб бориши туфайли, жамоалар мухторият ҳуқуқини йўқота бошлади ва ўзгариб, марказий аппарат амалдорлари назорат қиладиган маъмурий бирликларга айлана бошади.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling