Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- V—VI асрларда Хитойнинг сиёсий тарқоқлиги.
Адабиётлар:
1. Каримов. И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998. 2. Абрамсон.М.Л. и другие.История средних веков. Москва, 1964. 3. Семёнов. В.Ф. Ўрта асрлар тарихи. Тошкент, 1973 й. 4. Удальцова.З.М.,Карпов.С.П. История средних веков. В 2-х томах.М.1991 г. 5. Всемирная история. Том-3.Москва,1957 г. 6. Ўрта асрлар тарихидан изохли луғат. Тошкент, 1979 й. 7. Хрестоматия по истории средних веков. Москва,1980 г. 8. Виппер Р.Ю. История средних веков. Курс лекций. Санкт-Петербург. 2001г. 9. Колесницкий Н.Ф. История средних веков. М., 1980 г. 12 -Мавзу: ИЛК ЎРТА АCРЛАРДА ХИТОЙ Р Е Ж А: 1. Хитойда феодал муносабатларнинг вужудга келиши ва ривожланишининг жаҳон тарихига хослиги. Хан империясидан кейин Уч подшолик даврида ўзаро урушлар. 2. IV – V асрларда кўчманчиларнинг босқинлари. Шимол ва Жанубда давлат уюшмаларининг вужудга келиши. Ер муносабатларининг шакллари. Давлат ва маъмурият. 3. Ижтимоий тузум. Будда, Конфуций ва даосизм диний эътиқодлари. VI – VII асрларда Хитойнинг бирлашиши ва иқтисодий юксалиши. Суй ва Тан сулолалари.Феодал системасининг ривожланиши. 4. Шаҳарлар, хунармандчилик ва савдо. Буюк ипак йўли. Хитой ва Марказий Осиё. Илк ўрта асрларда Хитой маданияти. Таянч тушунчалар: чжуанъюанъ; Суй; Буюк канал; Тан; Ипак йўли; «қора қузғунлар»; Ван Ань-Ши; «Пойтахт ахбороти»; Ханлин Академияси; V—VI асрларда Хитойнинг сиёсий тарқоқлиги. Хитойнинг V—VI асрлардаги тарихи Ғарбий Европаники сингари варварлар ҳужуми билан боғланган эди. Хитойдан шимолда ва ғарбда яшаган кўчманчи илк мўғул ва илк турк қабилалари мамлакатнинг жуда ичкарисига кириб борди. Шимолий Хитойга айниқса кўп хужум қилинди. Бу хужумлар Хитойнинг хўжалигига жуда катта зарар етказди. Кўпдан-кўп суғориш иншоотлари вайрон бўлди, бутун бошли қишлоқлар таланиб, eр билан яксон қилинди, шахарлар хувиллаб қолди. Кўчманчиларнинг хужуми натижасида Хитой жуда кўп майда-майда давлатларга бўлиниб, сиёсий жиxатдан тарқоқ бир мамлакатга айланиб қолди; бу давлатларнинг баъзиларининг тепасида дружиналари билан бирга варварларнинг бошлиқлари ва баъзиларининг тепасида эса (жанубда) маxаллий хитой зодагонлари турди. Буларнинг ичида энг каттаси Шимолий Вэй давлати бўлиб, унинг иойтахти Лоян шахри эди. Бу давлат 386 йилдан 584 йилгача яшади. 420-589 йиллар ўртасидаги давр Хитой тарихига «шимолий ва жанубий сулолалар даври» бўлиб кирди. V—VI аcрларда Хитой бошидан кечирган сиёсий тарқоқликни шу номдан ҳам билиб олиш мумкин. Варварлар хужуми Хитойда қулдорликни батамом йўққила олмаган бўлса-да, лекин унга қаттиққина зарба берди. Хитойда ўтроқлашган варварлар орасида ҳам, хитойлар орасида ҳам эркин деҳқонлар сони қўпайди. Мана шу шахсан эркин деҳқонлар негизида Хитойда давлат феодал eр эгалигининг ўзига хос шакли ривожланиб борди. Жумладан, Шимолий Вэйлар давлатида ўрта асрлар Хитойи учун характерли бўлган давлат чек ер системаси таркиб топа бошлади; бу системага кўра давлат бошлиғи энг олий даражадаги eр эгаси бўлар эди; ҳақиқатда эса ерлар чекларга бўлиниб, деҳқонларга уларнинг оила аъзоларидаги меҳнатга лаёқатли кишилар сонига қараб тақсимланар, чек eр олиш учун эса деҳқон кўпроқ натура билан (дон, чорва моллари, хунармандчилик буюмлари ва хоказолар билан) солиқ тўлаши керак эди. Марказлаштирилган давлат рентаси, шундай қилиб, хукмрон гуруҳни асрашнинг асосий манбаи бўлиб қолди. Шу билан бирга худди бу даврда Хитойда xуcуcий поместьеларни (чжуанъюанъ) ҳам аҳён-аҳёнда учратиш мумкин эди, бу поместьелар айни феодал - крепостниклик xарактерига эга эди. V—VI аcр манбаларида «кучли хонадонлар», яъни энг бадавлат ва зодагон оилалар тилга олинади, улар жамоанинг оддий аъзоларидан юқори даражага кўтарилиб, ўзининг камбағаллашган уруғ-аймоқларини қарам деҳқонлардек эксплуатация қилувчи катта eр эгаларига айланиб борганлар. Хитойда - уруғчилик муносабатларининг қолдиқлари узоқ вақтгача сақланиб келди. Ҳали X ва X1 аcрларда ҳам крепостной деҳқонлар ўзларини расмий равишда ўз ҳўжайинлари — помешчикларнинг «болалари ва улардан кичик қариндошлари» деб атар эдилар. Хитойда феодал eр эгалигинииг илк тури будда монастир eр эгалиги бўлиб, eрга эгалик қилишнинг бу тури бу ерда V—VI асрлардаёқ анча кенг тарқалган эди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling