Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Таянч тушунчГалар: Аксум, “негусэ негэст”, “Бахтли Арабистон”, Эзан, монолит;
Қадимий давлатлар шаклланган худуд ҳисобланган - Шимолий – Шарқий Африка халқларининг ривожланиши – миср ва араб маданиятларининг сезиларли даражадаги таъсири остида бўлиб ўтди. Милодий II – III асрларда Қизил денгизнинг Африка қирғоқларида маркази Аксум бўлган давлат тузилмалари вужудга келди. Аста – секин, лекин тўхтовсиз тарзда унинг иқтисодий ва сиёсий аҳамияти ўсиб борди. Оз сонли узуқ-юлуқ маълумотлар бўйича Аксумни ижтимоий тузумини тахминан тасаввур этиш мумкин. Бу илк феодал давлати ўзига асосан аксумликлардан ташкил топган турли хил йирик ва майда қабилаларни бирлаштирган эди. Ижтимоий ва иқтисодий ҳаётнинг асоси эркин деҳқон – ишлаб чиқарувчиларнинг жамоаларидан иборат бўлган. Ҳар бир жамоанинг бошида дастлабки кўчкиндиларининг энг каттаси турган. Аммо бу жамоалар фақатгина қариндошлардан иборат бўлмаган. Жамоаларда ерга ва маҳнат маҳсулотларига коллектик мулкчилик сақланиб қолган. Ҳамманинг бир – бирига кафиллиги одати сақланиб, унга кўра жамоанинг бирор аъзоси жиноят содир этса, қилмиш учун бар қариндошлар жавоб беришган, жазо жамоанинг барча аъзоларига тарқалиб, то яшаш жойидан кувиб юборишгача назарда тутилган. Шунингдек, “сарой ерлари” кўринишидаги давлат ер эгалиги ҳам шаклланган. Аксум хукмдорларини ва аксум зодагонлари вакилларининг ҳам катта хусусий хўжаликлари бўлган. Бундан ташқари ибодатхона, кейинчалик эса монастир ер эгалиги ҳам юзага келди. Бу барча ерларга деҳқон-жамоачилар ишлов беришган. Эркин деҳқон-ишлаб чиқарувчилар жамоалари давлатга, деҳқончилик ва ҳунармандчилик маҳсулотлари тарзида солиқ тўлашлари ва қурилиш ишларида қатнашишлари мажбур эди. Ирригация иншоотлари бу ерда, масалан қадимги Мисрдаги сингари улкан ҳажмда бўлмасада, ҳар ҳолда катта таассурот қолдирадиган даражада бўлган. Бизнинг кунларга қадар тўғон ва каналларнинг излари, ҳашаматли ёдгорликлар, ибодатхоналар, сарой комплексларининг қолдиқлари – Африканинг бу минтақасидаги қадимги ёргорлик ўчоқари сақланиб қолган. Қулчилик Аксумда тартиб сифатида сақланиб қолган. Бу жойда қуллар ҳеч қачон асосий иқтисодий куч бўлмаган. Асирликка олиш аксум хукмдорларини ҳарбий юришларини асосий мақсади ҳисобланмаган. Ғарбий ва жанубий қўшнилар билан олиб борилган урушларда асир қилиб олинган қуллар, Миср ва Византияга жўнатиладиган товарларни катта қисмини ташкил қилган. Мамлакат ичида қул меҳнатидан фойдаланиш чекланган эди. Аввало булар, хукмдорларни саройлари ва зодагон аксумликларнинг хонадон хизматкорлари ҳамда ҳунармандлардан иборат бўлган. Жамиятда хукмронлик қилган – уруғ бошлиқлари ва хизматчилардан келиб чиққан зодагонлардан иборат подшо саройи ҳамда шаклланаётган руҳонийлар – асосий даромадларини жамоадошларини, бинобарин аксумликларни эксплуатация қилишдан эмас, балки ҳарбий талон-тарожлар ва босиб олинган ерлардан солиқлар ундириш эвазига олишган. Аксум хукмдорлари учун бойлик тўплашнинг асосий воситаси - солиқ ундириш бўлган. Шунинг учун, солиқ тўловчилар сонини кўпайтиришга интилиш, Аксум хукмдорларининг истилочилик юришларини олиб боришга ундаган асосий сабаб бўлган. Аксумнинг хўжалиги натурал(маҳсулот тарзи) характерга эга бўлган. Ҳар бир хўжалик ўз аъзоларини барча зарур нарсалар, шулар қаторида ҳунармандчилик ишлаб чиқариши маҳсулотлари билан ҳам таъминлаган. Жамоа бошлиқлари натурал(маҳсулот) тарзида ва текинга ўзлаштириб олиш йўли билан даромадлар олишган. Фақат ташқи савдо алоқалари олиб борилган. Ташқи бозорга фил суяги, каркидон шохи, гиппопатам териси, тирик ёввойи ҳайвонлар, қуллар чиқарилган. Мамлакатга эса матолар, кийим-кечак, шиша идишлар, қимматбаҳо металлардан ясалган буюмлар, темир, атторлик маҳсулотлари, шакар, хушбўй моддалар келтирилган. Марказий ҳокимиятни бир қатор маҳсулотларни, энг аввало олтин ва фил суягини) сотишга ўрнатган монополияси ҳамда савдо божларини ундириши, хукмрон гуруҳга кўплаб қўшимча даромадлар келтирган. Ташкил топганини дастлабки кунларидан бошлаб Аксум давлати, Мисрдан “Бахтли Арабистон”га борадиган савдо кемаларини йўлини қўриқлашни амалга оширган, бу эса унга иқтисодий манфаатлар келтирган ва минтақанинг сиёсий ҳаётидаги унинг мавқеини оширган.(“Бахтли Арабистон”- лотинча “”Аравия Феликс(Бахтли,Бахтиёр Арабистон)” Яман ўлкасини римликлар мана шундай деб аташган.) III асрнинг охиридан Аксум ўзининг мис, кумуш ва олтин тангаларини зарб этишни бошлади. Бу ҳолат нафақат Аксумни етарли даражада иқтисодий жиҳатдан юксалганини англатган, балки сиёсий акт ҳам бўлиб, чунки бу вақтда олтин тангани дунёнинг фақат йирик давлатларигина зарб қилишган. Млк ўрта асрлардаги Аксумнинг ҳарбий ва сиёсий қудрати, Кўк Нил водийсига қадар бўлган худуддаги қўшни халқларни бўйсундириш ва уларга солиқ солиш имконини берди. Унинг хукмдорлари Арабистонга ҳам ҳарбий юришлар уюштиришган ва Қизил денгизни ҳар иккала қирғоқлари устидан назорат ўрнатишган. Жанубий Арабистон билан муносабатлар бир неча асрлар мобайнида аксум подшоларининг ташқи сиёсатини муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолди. Уларнинг харакатларини бошқа йўналиши Нубия ва Мисрнинг чегарадош вилоятлари бўлган. Аксумнинг муҳим иттифоқчиси Рим-византия империяси бўлган ва асрлар давомида шундайлигича қолди. Аксум нафақат шимол ва шарқдаги яқин қўшнилари билан, балки узоқ Ҳиндистон билан ҳам кенг алоқалар олиб борди. Аксум давлати IV асрнинг биринчи ярмида, подшо Эзан хукмронлиги даврида юксак даражада ривожланди. Ҳарбий муваффақиятлари унга тош лавҳага қуйидаги сўзларни ўйиб ёздириш имконини берди:”Мени яширин ҳам, ошкора ҳам рақибларим йўқ, менга тобе одамларим орасида ҳам душманим йўқ”. Мана шу пайтдан бошлаб мамлакатнинг олий хукмдори подшоларнинг подшоси – “негусэ негэст” деб аталадиган бўлди. Аксумнинг ижтимоий ҳаётидаги муҳим ҳодиса IV асрда христианликни қабул қилиниши бўлди. Бу пайтга қадар аксумликларда политеизм, яъни кўп худолик мавжуд бўлган. Сиёсий ва иқтисодий нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда христианлик қабул қилинган. Христианликни қабул қилиниши Аксумни шимолий қўшниси – Шарқий Рим империяси билан мустаҳкам боғлади. Янги диннинг ёйилиши бир вақтнинг ўзида бўлиб ўтадиган ҳодиса бўлмади, балки аста-секин амалга оширилди. Дастлабки христиан жамоаси Аксумнинг пойтахтида шаклланди, у ўзига рим фуқаролари бўлган христианларни ўзига бирлаштирди, чунки мамлакатда ажнабий савдогарлар кўпчиликни ташкил қилар эди. Сўнгра бу христиан жамоасига чўқинтирилган хизматкорлар ва қуллар, кейинчалик эса эркин аксумликлар ҳам аъзо бўлиб киришган. Жамоанинг аъзолари бўлган савдогарлар туфайли христианлар катта маблағларга эга бўлишган ва камбағалларга моддий ёрдамлар кўрсатишган ҳамда уларга бепул тамадди(овқатланиш)лар уюштиришган. Бу ҳолат черковга қатнайдиган янги ибодатчиларни, қавмнинг янги аъзоларини жалб этиш имконини берган. Христианликни ёйилиши, нафақат Аксумда, балки давлатнинг бошқа марказларида ҳам янги жамоаларни ва ибодатхоналарни вужудга келиши мажусийлар устидан тўла ғалаба қозонилганлигини англатмади. Ҳатто Эзаннинг ўзи ҳам христианликни қабул қилмади. Бироқ жамиятнинг хукмрон доиралари янги диннинг қабул қилинишини наф келтиришини тушунишган ва христианларни қўллаб-қувватлашган. Афтидан, 452 йилдаги Халкедон соборида(йиғилишида) аксумликлар қатнашганларидан сўнггина, яъни V асрдан бошлаб Аксумда монофизит христианлиги хукмрон динга айланди. V-VI асрларда Аксум кучли ва юксак давлатлигича қолаверди. Кейинчалик эса Византия билан Эрон ўртасидаги рақобатчилик Аксумнинг Жанубий Арабистондаги мавқеини заифлаштирди. Аксум денгиз ортидаги мулкларидан маҳрум бўлди, денгиздаги савдо йўллари назоратини тўхтатди ва натижада сезиларли даражада иқтисодий фойдадан маҳрум бўлди. Ташқи сиёсий қийинчиликларга яна ички мураккабликлар ҳам қўшимча бўлди: марказий хокимиятни заифлашуви чекка вилоятларни мустақиллигини кучайишига олиб келди. Аксум мустақил давлат сифатида хукм сурмасдан қолди, бироқ уни пойтахти маданий ва тарихий марказ сифатида қолди. Кейинчалик, давлатнинг маркази жануб томонга силжигач кўчиб ўтгач, Аксум шаҳри хукмдорларнинг тантанали тож кийиш маросими ўткази ладиган жой бўлиб қолди. V – IX асрларда Нубия Ҳозирги Судан Республикасини худудида, Оқ ва Кўк Нил қўшиладиган жойда, қадимги греклар Нубия, мисрликлар эса Куш деб номлашган жойда қадимдан деҳқончилик цивизизацияси(ижтимоий ва моддий маданият тараққиётининг муайян босқичи) шаклланган. V – VII асрларда янги эра бошларида бўлиниб Мероэ давлатига ажралган қисмида бир қатор майда давлатлар мавжуд бўлган. Бу майда давлатларни ривожланиши минтақадаги халқларни маънавий ҳаёти ва маданиятидаги муҳим ўзгариш билан боғлиқ бўлган: V – VI асрлар арафасида политеизм ўрнига христианлик кириб келди. Нубиянинг шимолий қўшниси – Миср – 618 – 628 йилларда Сосонийлар томонидан босиб олинди, сўнгра эса Миср Араб халифалиги таркибига кирди. Мукурра бошчилигидаги христиан давлатлари араб отрядлари билан курашда ўз мустақиллигини сақлаб қолди. Бироқ, бунинг эвазига, 642 йилдаги шартномага кўра христиан давлатлари ўзларига, Мисрга хужум қилмаслик, мусулмонларни савдо саёҳатларига тўсқинлик қилмаслик, арабларга бандилар ва отлар етказиб беришлик мажбуриятини олишди. Кўпинча, мажбуриятларни бажаришлик учун, эркин жамоачиларни ҳам ушлаб олишга тўғри келган. Шу билан бирга, мазкур шартнома Мукурра хукмдорларига шимолдан бўғдой, арпа, ясмиқ дони, вино, кийим-кечак ва гиламларни олишни кафолатлаган. VII асрдан Нубиянинг шимолий вилоятларга аста-секин арабларни кўчиб келиб ўрнашиши бошланди. Ҳам ички, ҳам ташқи савдонинг барчаси чет эллик, энг аввало араб савдогарларини қўлига ўтди. Нубия давлатларидан олтин, фил суяги, каркидон шохи, ёввойи хайвонлар ва уларни терисини, бандиларни, дарахтларни қимматбаҳо турлари, доривор ўсимликлар ва елимлар, шунингдек, қишлоқ хўжалигида деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларидан пахта, дон, отлар ва туялар ташиб олиб кетилган. Ташиб келтириладиган нарсаларни асосини араб усталарининг ҳунармандчилик буюмлари ташкил этган. Умумий алмаштириш эквиваленти сифатида металл бўлаклари ва матолардан фойдаланилган. IX аср бошларида Мукурра билан унинг шарқий қўшниси – Аксум ўртасида уруш бошланди, шимолий ерларда араб савдогарлари ва судҳўрларини мавқелари мустаҳкамланди, улар энг яхши ерларни босиб олишга муваффақ бўлишди. 833 йилда халифа ал-Мутасим шартнома бажарилмаган барча йиллар учун бандиларни юборишликни талаб қилиб, Мисрга олиб борадиган йўлни ёпиб қўйди. Мукурра хукмдорини элчихонаси 836 йилда катта тантана билан Ироққа келади. Кўпйиллик қарзларни кечирилишига эришади, бироқ мазкур ҳолат Мукуррани таназзулини тўхтатиб қола олмади. Аксумни ва христианлар Нубиясини маданияти Аксумнинг IV асрда маданий ҳаётидаги муҳим ҳодиса хозирга қадар сақланиб қолган маҳаллий ёзувнинг ислоҳоти ҳисобланади. III – VI асрлар давомида монументал(маҳобатли) қурилиш ривожланди. Сарой комплекслари, ёдгорликлар, мақбара(даҳма)ларни, кейинчалик – христиан ибодатхоналари, мавзолейларни барпо этишда ўзига хос архитектура услуби шаклланди. Аксумда V асрдан бошлаб шаҳарнинг тош деворлари қўрғонлари билан қурила бошланди. Деворлар фақат шаҳарни марказий қисмини ўраб олган, шаҳар ташқариси эса ҳимоясиз қолган. Дастлабки аксум ибодатхоналари мажусийларга тегишли бўлган. Кейинчалик эса буларнинг айримлари христиан динига мослаб қайта қурилди. VII – VIII асрларда мамлакатни чекка ўлкаларида, шаҳарлар марказларидан узоқ жойларда христианларнинг черковлари ва монастирлари қурилди. Аксумликларнинг маданиятини ривожланишига мамлакат аҳолисини денгизорти саёҳатлари ҳам имкон берди. Уларнинг енгил кемалари оғир юк кўтаришга мослашмаган бўлсада, лекин Цейлон ва Ҳиндистонга қадар сузиб бориш имконини берган. Аксумликларда адабиёт ҳам ривожланди, бунда христиан динига оид китобларни маҳаллий гиэз тилига таржима қилиниши муҳим рол ўйнади. X – XI асрларда ҳам черковда грек тилида ибодат қилинган бўлсада, бироқ шу вақтларда христиан диний китобларини нубий тилига таржима қилиниши, ўзига хос нубий алифбосида грек, копт ва мероит харф белгиларини мавжудлиги, бизга ҳозиргача етиб келган айрим қисқа ёзувлардан маълум бўлади. Аксум, Аксум подшолиги – эфиопия давлати, II — XI асрларда ҳозирги Судан, Эритрей, Эфиопия, Яман ва Саудия Арабистони худудларида жойлашган бўлиб, давлатнинг пойтахти Аксум шаҳри бўлган. III—IV асрларда Аксум давлати юксак ривожланган. IV асрда подшо Эзан даврида Аксум Шимолий – Шарқий Африка ва Қизил денгизда хукмронлик қилиб, Византия билан рақобатлашган. Қизил денгиз қирғоқлари бўйлаб жойлашган улкан худудлар ва Арабистон яриморолидаги Яман ўлкасини бир қисми унинг хукмронлиги остида бўлган. Аксум давлати Миср, Византия, Сурия, Эрон томонлардан Ҳиндистон ва Хитойга олиб борадиган муҳим савдо йўлларида жойлашган. Аксумликлар қуллар, олтин, фил суяги, хушбўй моддалар, зумрадлар, шунингдек африка хайвонлари ва уларнинг терилари билан савдо қилишган. Византия, ўз навбатида, Аксумда христианликни тарғибот қилиш йўли билан ёйиб, уни ўз таъсир доирасига бўйсундиришга интилди, VI асрдан христианлик бу подшоликда давлат динига айланди. VIII асрдан Аксумни таназзулга юз тутиши бошланди, XI асрнинг биринчи ярмида эса Аксум парчаланиб кетди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling