Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Араб феодал ер эгалиги
Халифаликнинг иқтисодий юксалиши. Аббосийлар даврида Олд ва Ўрта Осиёнинг, шунингдек, Шимолий Африкаиииг жуда кенг территориясида маълум вақтгача тинчлик ва хавфсизлик қарор топиши натижасида халифалик иқтисодий жиҳатдан ғоят тараққий топди. Марказиц ҳукумат ирригация системасига муттасил эътибор бериш натижасида, бу даврда деҳқоечилик сохасида катта ютуқларга эришилди. Шоли, пахта ва шафрон кенг тарқалган қишлоқ хўҳалик экинлари эди. Боғдорчилик ва гулчилик саноат аҳамиятига эга бўлди. Жуда кенг атгиргул плантациялари парфюмерия (атир, упа-эликлар) учун махсус эссенция берар эди. Араблар қимматбаҳо наслдор от ва қўйлар урчитардилар. Арабларнинг ҳунармандлик буюмлари ҳам катта шухрат қозонди. Бу ерда юнг, ипак ва ип газламалар, яхши навли пўлат ва қурол (машҳур дамашқ пўлати), шиша ва ойнадан ясалган буюмлар, заргарлик ва атторлик буюмлари ишлаб чиқариларди. IX—X асрларда халифаликнинг экономикасида кенг кўлам олган ички савдо ва айниқса ташқи халқаро савдо жуда катта ўрин тутар эди. Араб савдогарлари йироқ шимолгача — юқори Волгагача ва ҳатто Балтика денгизи қирғоқларигача бориб савдо қилардилар. Узоқ Шарқда улар Хитой, Ҳиндистон ва Индонезияда доимий суратда савдо қилардилар. Араблар Яқин Шарқда — Левантда (Яқин Шарқни европаликлар кейинги вақтларда Левант деб, юрита бошлаган эдилар), айниқса қизғин савдо олиб бордилар. Сурия, Миср, Кичик Осиё араблар савдосининг асосий районлари бўлиб, араблар бу ерларда Византия савдогарлари билан рақобат қилардилар ва товарларини шу ерлардан Ғарбий Европага юборардилар. Араблар савдосида қул савдоси катта ўрин тутарди, бу қуллар асосан, осиёлик, африкалик ва бир қисми европаликлардан иборат эди.
Араб феодал ер эгалиги. Бағдод xалифалиги даврида арабларда феодал муносабатлар узил-кесил қарор топди. Халифаликка қарашли мамлакатларда эксплуатация қилинувчи асосий гуруҳ деҳқонлар эди. Бироқ араблардаги феодализмнинг ўзига ҳос хусусиятлари бор эди. Жамоачи деҳқонларнинг кўпчилиги халифанинг ерларида яшаб, феодал рентани бевосита давлатнинг ўзига тўлар эди. Араб қонунларига мувофиқ бутун eр халифага қарашли бўлиб, халифа бу ернинг бирор қисмини ўз хизматкорларига вақтинчагина берар эди. Шу туфайли халифаликда катта eр эгалигининг наслдан-наслга ўтиши ўрта аcр Европасидаги каби қатъий эмас эди. Бирор аъён ўлгандан кейин, унинг мол-мулки одатда халифа хазинасига ўтар эди. Бу мол- мулкни ўлганнинг ворисига (ёки ворисларига) бериш-бермаслик халифанинг хоҳиш ва илтифотигагина боғлиқ эди. Иккинчи томондан одатда халифада ҳам, унинг зодагонларида ҳам феодал Европасида бўлгани сингари, баршчинали, яъни ишлаб берадиган рентали поместьелари йўқ эди. Бунда зодагон хўждалигидаги иш кучини одатда қуллар ташкил этар эди. Қарам деҳқонлар эса баршчинада ишламас эдилар, фақат махсулот билан ёки пул билан рента тўлар эдилар, холос. Шунга қарамасдан, Бағдод халифалиги замонида феодал мулкчилиги сезиларли даражада ривожланиб борди. Иқто— ҳарбий хизмат ўтаганлиги учун бериладиган чек eр бўлиб, Ғарбий Европа бенефицияларига ўхшаб кетади, мулк— инъом қилинган ва аста-секин наслдан-наслга мерос бўлиб қоладиган ер- мулклар хиccа ва бошқа имтиёзли ерлар хазинага солиқ тўлашдан озод қилинган бўлиб, булар ўсиб келаётган феодал хусусий eр эгалигининг шакллари эди. Ерларнинг маълум қисми - вақф ерлар — мачитларга берилар эди. Халифанинг давлат феодал мулчилигини қисқартириш ҳисобидан йирик ва ўрта даражадаги хусусий eр эгалигининг ўсиши араб феодал ер эгалигини ривожланишининг характерли ҳодисаларидан бири бўлиб, бу ҳол халифаликка қарашли жуда катта территорияни ташкил этган турли хил мамлакат ва ўлкалардаги ерли феодалларнинг ажралиб чиқиш ва сепаратистик кайфиятларининг тобора авж олишида анча катта рол ўйнади. Араб феодал ер эгалигининг яна бир хусусияти — қулчилик элементларининг анча сақланиб қолганлиги эди. Арабларда Бағдод халифалиги даврида ҳам қуллар жуда кўп эди. Қуллар энг оғир ишларда: ирригация иншоотлари қуришда, тош ва руда конларида, пахта далаларида ва шунга ўхшаш ишларда жуда кўплаб ишлатилар эди. Африкадан келтирилган қора танли қуллар айниқса кўп эди. Қора танли қулларни араблар занжилар деб атардилар, занжи деган сўз Занзибар оролининг номидан олинганди. Оқ танли қуллардан эса жуда кўплаб уй хизматкорлари, қарам канизаклари, раққос ва раққоса, ашулачи, акробат ва шунга ўхшашлар сифатида фойдаланилар эди. Халифаларнинг сарой гвардияси ҳам шу оқ танли қуллардан ташкил этиларди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling