Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet82/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Адабиётлар:
1. Каримов. И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998.
2. Абрамсон.М.Л. и другие.История средних веков. Москва, 1964.
3. Семёнов. В.Ф. Ўрта асрлар тарихи. Тошкент, 1973 й.
4. Удальцова.З.М.,Карпов.С.П. История средних веков. В 2-х томах.М.1991 г.
5. Всемирная история. Том-3.Москва,1957 г.
6. Ўрта асрлар тарихидан изохли луғат. Тошкент, 1979 й.
7. Хрестоматия по истории средних веков. Москва,1980 г.
8. Виппер Р.Ю. История средних веков. Курс лекций. Санкт-Петербург. 2001г.
9. Колесницкий Н.Ф. История средних веков. М., 1980 г.

10 - Мавзу: АРАБ ДАВЛАТИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ.


Р Е Ж А
1. VI – VIII асрларда арабларда ижтимоий тузум. Шаҳарларнинг ўсиши. Араблар илк давлатчилигининг(Миней, Набатай, Химайрит, лахмид, хассонийлар ва бошқа подшоликлар) вужудга келиши.
2. Арабистонда диний вазият. Маданият. Исломнинг вужудга келиши ва унинг ижтимоий роли. Илк феодал давлатнинг вужудга келиши. Муҳаммад пайғамбар – сиёсий арбоб.
3. Арабларнинг юришлари: сабаблари ва оқибатлари. Босиб олинган ерларни бошқариш. Араб халифалигида феодал мулкчилигининг ривожланиши.
4. Халифаликдак шахар ва хунармандчилик. Боғдодда Аббосийлар халифалигининг вужудга келиши. Халифалик маданияти.


Таянч тушунчалар:
Бадавий; Уммавий; Аббосий; халифалик; девон; жузья; закот;
Араблар тарихидаги уч давр. Араблар тарихи одатда уч даврга:1) Макка-Мадина даврига — Ислом дини пайдо бўлмасдан илгариги Арабистон ва ислом динининг пайдо бўлиш даврига (VI—VII асрлар); 2) Дамашқ (Сурия) даврига – Уммавийлар сулоласининг идора қилиш даврига (661-750) ва 3) Бағдод (Эрон — Месопотамия) даврига — Аббосийлар сулоласининг идора қилиш даврига (750-1055) бўлинади. Аббосийлар сулоласининг идора қилиш даври халифаликларнинг турклар томонидан босиб олиниши билан тугади.
Араб халифалигининг турли сиёсий марказлари билан боғлиқ бўлган бу учта хронологик даврига араб феодализмининг ривожланиши ҳам асосан мувофиқ келади. Биринчи даврда араб жамиятида феодаллашув процесса энди бошланаётганлиги намоён бўлади. Иккинчи ва хусусан, учинча даврда европа феодализмидан жиддий фарққилувчи бир қанча томонлари бўлган араб феодализмининг характерли хусусиятлари таркиб топди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling