Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
-масала.Англо-саксларнинг давлат бошқарув тизими
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
2-масала.Англо-саксларнинг давлат бошқарув тизими. Англо-сакс қиролликларидаги эркин герман аҳолиси икки тоифага бўлинган: оддий аҳоли-кёрллар, нуфузли аҳоли-эрллар (ёрллар). Кёрллар унча кичик бўлмаган ҳажмдаги ерларнинг - гайданинг эгалари бўлиб, улар VI-VII асрларда халқ йиғинларида қатнашиш, ўз ички ишларини ўзлари ҳал қилиш, қурол олиб юриш ҳукукларига эга эдилар. Кёрллар англо-саксон қиролликларидаги халқ лашкарининг асосий қисмини ташкил этганлар. Уларга белгиланган хун (вергельд) 200 шиллингни ташкил этган. Нуфузли киши бўлган эрлларга (ёрлларга) белгиланган хун (вергельд) олдин 400 шиллингни ташкил этган бўлса, кейинчалик бу кўрсаткич 1200 шиллингга кўтарилган . Аммо виргельдни бу ҳажмда тасдиклаш ҳамма графликларда бир хилда бўлмаган. Бу асос кёрллар ва эрллар табақасининг жамиятда тутган ўрнига қараб, уларга белгиланган хуннинг ўртасидаги тафовутнинг кўпая борганлигини кўрсатади. Кейинчалик эрллар қирол қўшинлари - гезитларни ташкил этган.
Тарихий адабиётларда англо-сакс қиролликларида қулчиликнинг мавжуд бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам келтирилади. Уларда кўрсатилишича, қуллар асосан истило қилинган бриттлардан, ҳарбий асирлардан, жиноят содир этган кишилардан ва ниҳоят, қарзларга ботиб қолган герман қабилалари вакилларидан иборат бўлган. Қулларни ва ярим озод кишиларни илк ўрта асрларда Англияда летлар ва уиллар деб атаганлар. Улар асосан эрллар ва қисман кёрллар ерларида ишлаганлар. Қуллар, айниқса, англларда кўп бўлган. Айрим ҳолларда оч қолган оила бошлиғи ўзининг хотини ёки болаларини қул қилиб сотишга мажбур бўлган. Қулларнинг болалари ҳам қул бўлган. Ҳатто эркин кишининг қул аёлдан бўлган болалари ҳам қул ҳисобланган. Бу тўғрида инглизларда «Менинг сигиримнинг боласи - менинг бузоғимдир» деган мақол бўлган . Одатда, йирик ер эгаси қалъаси атрофида қулларнинг кулбалари жойлашган. Ер ҳайдовчилар, эчки ва чўчқа боқувчилар, қўй ва қорамол чўпонлари, ўтлоқ ва яйловларнинг қўрикловчилари асосан куллардан бўлган. Албатта, бу кулчилик тарихда бизга маълум бўлган қатор мамлакатлардаги кишининг оёғига занжир боғланган қулчиликдан фарққилган. Аммо Англияда ҳам хўжайин ўз қулини ҳеч бир жавобгарликсиз, яъни жазога тортилмаган ҳолда ўлдириш ҳоллари бўлган. Бундай ҳолда унинг энг катта йўқотиши - ишчи ҳайвонини йўқотиш билан баробар эди, холос. Қул ҳеч кимни судга беролмас эди, унинг қариндошлари ҳам у учун жарима ёки қасос талаб қила олмасди. Агар қулни бегона киши ўлдирса, унинг хўжайини ўлдиргандан товон пули оларди. Қочиб кетган кулни излаш учун худди ёввойи ҳайвонга ов қилингандек ов қилинарди. Қўлга тушган қул бечора, сўзсиз, ўлим даражасига етгунча саваланарди. Агарда қул аёл томонидан жиноят содир этилса, у тириклай ўтда ёндиришга ҳукм қилинган. Англияда қулчиликнинг узоқ сакланиб қолганлигини бу ердаги варварлик жамиятининг жуда секинлик билан парчаланганлиги билан изохлаш мумкин. Бундан ташқари йирик ер эгалари томонидан эркин деҳқонларни ўзларига бўйсундиришдаги қийинчилик ҳам бу ерда қулчиликнинг узоқ сакланиб қолишига кўмаклашди. Илк ўрта асрларнинг дастлабки даврида яъни англо-сакслар келгунга қадар инглизлар жамиятида халқ йиғини - галимот (галамот ва фолкмот кўринишида ҳам қўлланилади) катта аҳамиятга эга бўлган. Халқ йиғинига барча эркин жамоа аъзолари қатнашганлар. Йиғин аксарият ҳолларда маълум бир «йиғинлар тепалигида» ёки бир «муқаддас дарахт»нинг тагида ўтказилган. Унда асосан қонунлар қабул қилинган ва суд ишлари кўриб чиқилган. Бу йиғинларда янги кўчиб келганлар жамоа фуқароси ҳуқуқини олганлар, янги қонунлар муҳокама қилинган ва қабул этилган, оқсоқоллар ва солиқ йиғувчилар сайланганлар. Шу йиғинларда қишлокдошлар ўртасида экин экиладиган ва ўтлоқ ерлар бўлинган, майдон ва қўрғонлар жамоанинг бир аъзосидан иккинчи аъзоси қўлига ўтказилган. Йиғилиш қатнашчилари ерга нисбатан даъволарни қараб чиққанлар, худди шу йиғинларда жамоа раҳбарлари элдермонлар (олдермонлар) ҳам сайланганлар . Шу ерда, яъни, шу халқ йиғинларида Англия «парламент онаси» бўлишни ўрганди. Бу халқ йиғинларининг чақирилиб турилиши Англиянинг келгуси тараққиётида катта роль ўйнади. Бу кичик йиғинлардан инглизлар жамоатчилик фикрини баҳолаш, қадрлашни ўрганди, халқнинг «соғлом фикрини», умумий масалани англади ва унинг ифодаси сифатида умумий эътиқодни акс эттирувчи қонунларга эга бўлдилар. Англо-сакс қиролликлари даврида ҳам қирол ҳокимияти жуда кучли бўлмаган. VI-VII асрларда қирол давлат соҳиби эмас, балки қабилавий йўлбошчи сифатида намоён бўлган. Тўғри, қирол армиянинг бошлиғи ва ўз номидан эълон қилинадиган қонунлар манбаи бўлиб ҳисобланарди. Аммо қирол ҳуқукдори қироллик қошидаги уитенагемот (витанагемот- витенагемот шаклларида ҳам учрайди) - «Донишмандлар кенгаши» томонидан назорат қилиниб, чегараланиб турарди. Дастлаб унинг йиғилишларида қироллик таркибидаги ҳар бир қабила, уруғ ёки авлоднинг вакили қатнашган. Кейинчалик англо-саксон қиролликлари бирлашгандан сўнг «Донишмандлар кенгаши» қирол оила аъзоларидан, англо-саксон қонунларини чуқур биладиган кишилардан ва руҳонийлардан (архиепископ, епископ, аббат) иборат бўлиб, улар қонунларни қабул қилиш ва ўзгартиришда, йирик давлат амалдорларини тайинлашда, жамоа ерларини тақсимлашда, одатдан ташқари солиқпар жорий этишда, барча ҳарбий дипломатияга доир соҳаларда ҳам фаол иштирок этганлар. Бошқача айтганда, уитенагемот хукуматнинг Бош органига айланди. Уитенагемот олий суд органи ҳам бўлиб, унинг қиролни сайлаш ва ҳокимиятдан четлатишга ҳам ҳаққи бор эди. «Донишмандлар кенгаши»га қирол ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот беришга мажбур эди. Бу йиғилиш уруш ва тинчлик тўғрисидаги масалаларни ҳал қилган, унинг ро-зилигисиз қиролнинг армия тўплашга ва солиқ йиғишга ваколати бўлмаган. Шу тариқа қирол ҳокимияти чекланган бўлса-да, айни вақтда у жуда катта ҳуқуқга эга бўлган давлат бошлиғи ҳисобланарди. Унга ўз қироллиганинг хавфсизлигани ташқи душманлардан ҳимоялаш ва мамлакат ичкарисида тинчликни сақлаш мажбурияти юкланган эди. Фақат угина жиноятчиларни жазолаш ёки авф этиш ҳуқукига эга эди. Тахтга чиққач қирол мамлакат бўйлаб айланиб чиқар ва халқнинг унга садоқати тўғрисидаги қасамёдини қабул қиларди. Қиролни амалдорлар ва соқчилар кузатиб юриши шарт эди. Бундан ташқари қирол давлат хазинаси эгаси бўлиб, танга пуллар зарб этиш фақат унинг ҳуқуқи эди. Уитинагемот маслаҳати билан фақат қирол жойлардаги нуфузли ва обрўли кишилардан округларнинг оқсоқоллари- элдермонларини тайинлай оларди. Айтиш керакким, уитенагемотнинг шундай кенг ҳуқуқга эга бўлиши Англиянинг кейинги тарихида маълум даражада ижобий аҳамиятга эга бўлди. Маълумки, тарихда «феодал тарқоклик» даври деб аталган X-XI асрларда йирик ер эгаларининг мустақилликка интилиши деярли Европанинг барча йирик давлатларида бўлган ва у марказий ҳокимиятнинг заифлашувига олиб келганди. Англияда эса унинг натижаси бошқача бўлди. Бу ерда монархия кучлилик қилди. Тўғри, Англияда ҳам элдермонлар (олдермонлар) кудратли эди, аммо улар ҳеч қачон ўзларининг унвонини меросий қила олган ва қиролга бўйсинмайдиган даражага кўтара олган эмас. Ҳатто Этельредга ўхшаган энг заиф қирол ҳам Англияда ҳар қандай элдермонни (олдермонни) қувиб юбориб, уни янгиси билан алмаштира олган. Англияда монархиянинг мана шундай кучини саклаб қолишда уитенагемот ва черковнинг ўрни кучли бўлган. Уитенагемот йирик дворянларнинг қирол ҳокимиятига таъсир ўтказишига имкон берса-да, аммо мамлакатнинг ягоналигини ва кучини сақлаб қолиш учун қирол ҳокимиятини қўллади. Ўша даврда жамиятда кучли ижтимоий ва сиёсий куч бўлган черков эса қирол ҳокимиятига бўйсинарди. Умуман, илк ўрта асрларда, Англияда қирол ҳокимиятининг кучли ёки кучсизлиги қироллик тожини кийган хукмдорнинг шахсий сифатларига боғлиқ бўлган. Шахс кучли бўлса, унинг таъсири мамлакатни бошқаришнинг барча соҳаларида сезилган: унинг кўрсатмалари аниқ бажарилар ва ундан ҳамма бўғиндаги амалдорлар ҳайиқиб туришар эдилар. Аммо, заиф қироллар даврида тахт ҳам заифлашиб кетарди. Қироллик тепасида кексайиб қолган ёки ҳали балоғат ёшига етмаган ҳукмдорлар турган даврда, айрим худудлар ўртасидаги рақобат, низо ва келишмовчиликлар янгиланиб, кучайиб турган. Англо-сакс қироллигида ер эгалига кўринишларига келганда шуни айтиш лозимки, ерга эгаликнинг дастлабки номи фолькленд (халқ ери) деб юритилган. Кишиларнинг ўз ерларига ҳақиқий эгалигани асослаши учун уларнинг қўшнилари томонидан қасамёд билан берган гувохликлари етарли бўлган. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling