Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet73/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

3-масала. Христиан динининг қабул қилиниши Англия маданий ҳаётида жуда катта ўзгаришга олиб келди. Рим тили, яъни лотин тили Британия тилларидан бирига айланди. Лотин тили келгусида инглизлар томонидан ибодат қиладиган, расмий ёзишмалар олиб борадиган ва бадиий ижод тилига айланди. Лотин тили орқали инглизлар келгусида Европа-нинг маданий ҳаёти билан боғландилар.
Нормандлар келиши билан кельт маданияти ва кельт тили англо-саксонлар тили ва маданияти билан алмаштирилди. Фақатгина XIII асрга қадар ўз мустақиллигини йўқотмаган Уэльс ҳудудидагина кельт тили ва қадимги кельт қўшикдари узоқ даврларгача сакланиб қелди.
Илк ўрта асрлар Англия маданиятининг йирик намояндаси нортумбриялик йирик олим (674-735 йилларда яшаган) Бэдадир. Уни замондошлари жуда катта ҳурматлаб Бэда Муборак зот деганлар. Инглиз тарихчиси Джон Ричард Гриннинг ёзишича, Бэданинг ўзи қолдирган маълумотга кўра, у бутун умрини бир монастирда ўтказган. У доимо ибодатда қатнаша туриб, айни вақтда «ўқишдан, ёзишдан ва илм ўрганишдан лаззатланган». Бэда номини абадийлаштирган асари «Англия черковлари тарихи» бўлди. Бу асарида Бэда томонидан диний китобларга берилган шархдар кўп асрлар давомида ғарбий христиан черковларидаги барча монастирларда қайта-қайта кўчирилиб ёзилган ва такрор-такрор ўқилган. У бу китоби билан Англия ўрта асрлар тарихининг яратувчиси ва инглизларнинг биринчи тарихчиси бўлиб қолди. Ҳозирга қадар христиан дини тарқалгандан кейинги унинг Англиядаги 150 йиллик тарихи асосан Бэда асарига таянилиб ўрганилади. Бэданинг меҳнатсеварлигининг гувоҳи сифатида ундан 45 асари қолган. У Англиянинг биринчи йирик олими бўлиб, уни кейинчалик «Англия билимдонлигининг отаси» деганлар.
Бэда ўз ижодида фақатгана Библияни ўрганиш ва унга шархдар ёзиш билан чегараланиб қолмасдан, балки ўша даврда унга маълум бўлган астрономия, математика, медицина, грамматика, философия ва мусиқага доир соҳаларни ҳам қамраб олган.
Бэда умрининг охирги кунларида, қаттиқ касал вақтларида ҳам меҳнат қилишдан тўхтамаган ва черков тарихига, Еванглияга доир энг қийин матнларни ўзи таржима қилган. Унга дамингни олиб, хордиқ чиқарсанг бўларди, деган кишиларга у одатда «мен ўз талабаларимнинг ёлғон нарсаларни ўқишини хохламайман»,- деб жавоб бераркан.
Илк ўрта асрлар Англия маданиятининг ривожланишида қирол Альфред Буюкнинг хизмати ниҳоятда каттадир. Ўз даврининг кенг билимли ҳукмдори бўлган қирол маориф ва маданиятни ривожлантиришга катта эътибор беради. Унинг айниқса Англия тарихини яратиш соҳасидаги хизмати алоҳидадир, Альфред Буюк даврида «Англо-саксонлар хро-никаси» тузилди. Унинг давлатни мустаҳкамлаш фаолияти барча англо-саксонлар учун ягона маданият яратишга интилиш ҳаракати билан ёнма-ён борди. Қиролнинг бу соҳадаги амалий фаолияти биринчи навбатда англо-саксон тилидаги адабиётларни кўпайтириш ва ривожлантиришдан бошланди. Альфред кўрсатмаси билан саройдаги лотиншунослар ўша даврда фалсафий, тарихий ва маданий соҳаларда катта қизиқиш туғдирган асарларни англо-саксон тилига ағдаришга киришдилар. Жуда қисқа вақт ичида ўз даврининг йирик олимларидан бўлган Беданинг Англия черковлари тарихига, Боэций, Григорий ва Орозийларнинг тарих, фалсафа ва этнографияга доир асарлари лотин тилидан англо-саксон тилига ўгирилди. Маълумотларга қараганда, таржимонлик ишларида шахсан қиролнинг ўзи ҳам иштирок этган.
Англияда миллий анъаналарга амал қилиш илк феодализм даврида (то XI асрларга қадар) Англияда қиролларнинг ўз қариндошларига уйланиши мумкин бўлмаган. Бунга риоя қилмаган қироллар қаттиқ жазоланганлар. Масалан, 957 йилда қирол Эдвиг ўз қариндошининг қизига уйланганда, жамоатчилик уни яқин қариндоши билан жинсий алоқада бўлганликда айблайди. Бу жойларда қиролга қарши ҳаракатларнинг жонланишига олиб келади, айрим ҳудудларда Эдвигнинг ўз укаси фойдасига тахтдан воз кечишини талаб қилиб чикдилар. Натижа, 958 йилда архиепископ Одон (Одо) томонидан қиролнинг бу никоҳи бекор қилинганлигини тантанали равишда эълон қилиниши билан якунланади. Шундай қилиб, англо-саксонлар босқинчилигидан сўнг бу ерда олдинги маданият мутлақо йўққилинди. Олдинги халқ номи билан бирга унинг саводхонлиги ҳам йўқ бўлди. Бутун мамлакат ҳаёти янги хусусиятга эга бўла бошлади. «Англия» деб ном олган янги давлат олдинги римликлар ва кельтларнинг «Британия»сига мутлақо ўхшамас эди. Бу ерда энди янги тил, янги қонунлар ва янги ҳаёт тарзи вужудга келган эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling