Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Каносса. Бироқ императорнинг папага қарши кураш олиб бориши осон бўлмади. Императорцинг тарафдорлари кўп эди, уни йирик феодалларнинг бир қисми (бирор жиҳатдан сарой билан боғланган феодаллар), епископларнинг кўпчилиги, монастирларнинг бир қисми, рицарлар, Рейн бўйидаги шаҳарлар қўллаб-қувватлар эди, лекин императорнинг душманлари ҳам оз эмас эди, йирик феодалларнинг кўпчилиги (булар орасида Генрих IV дан, айниқса, қаттиқғазабланган сакс феодаллари бор эдн), монахлик қилувчи рухонийларнинг кўпчилиги, итальян ва қисман немис епископлари, Италия шаҳарларининг бир қанчаси унга душман эдн. Императорнииг папага қарши, кураши феодалларга қўл келиб, императорга қарши яна исён кўтариш учун яхши бир бахона бўлди. Генрих IV жуда хатарли ҳолга тушиб колди. Унда папа билан муросага келишдан бошқа илож қолмади. Император 1077 йили Италияга келиб, бир нечта мулозимлари билан бирга 25 январда Каносса қасри (Тосканада)га борди. Григорий VII ўша вақтда шу қасрда эди. Тавба-тазарру қилувчи гунохлар либосида, яланг оёқҳолда император уч кунгача, Каносса дарвозаси олдида турди. Шундан кейиигина, нихоят, папа уни ўз хузурига киритди ва унинг гунохини бир қанча писандалар билан «кечирди». Шундай қилиб, Каносса дунёвий ҳокимиятнинг черков ҳокимияти олдида ер ўпиб бош эгиш тимсоли бўлди.
Лекин Каносса мустаxкам тинчлик ўрната олмади. Генрих IV феодаллар лагеридаги келишмовчиликлардан фойдаланиб, орадан кўп вақт ўтмай, папа билан яна кураш бошлади. Шундан кейин Григорий VII князларни императорга содиқлик қасамидан халос қилиб, уларга дарҳол янги император сайлаб олишнн таклиф этди. Феодаллар томонидан сайланган Рудольф Швабский Генрих IV га қарши уруш бошлади, лекин сал вақт ичида жанглардан бирида (1080 йилда) халок бўлди. Шундан кейин Генрих IV ўзи хужумга ўтди. У катта қўшин билан Италияга бостириб кириб, 1084 йилда Римни эгаллади. энди Григорий VII қамал холатига тушиб қолди. Папа вассаллари бўлган Сицилия норманлари ёрдамга келиб, Григорий VII ни асир тушишдан қутқариб қолди. У норманлар билан бирликда Италиянинг жанубига, Солерно шаҳарига қочди ва орадан кўп вақт ўтмай (1085 йилда) ўша ерда ўлди. У ўз ворисларига, императорга қарши курашни давом эттиришни васият қилиб кетди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling