Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Франкония сулоласииинг идора қилиниши


Download 0.98 Mb.
bet61/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Франкония сулоласииинг идора қилиниши. 1024-1125 йиллар даврида Германияда иккинчи бир махаллий сулола - Франкония герцоглари сулоласи идора қилди. Франкония Саксониядан кейин иккинчи ўринда турган энг катта герцоглик бўлиб, унда руҳонийлар, епископлар ва монастирларнинг жуда кўп ерлари, кўпдан-кўп рейнлик рицарлар, савдо аҳамиятига эга бўла бошлаган жуда кўп Рейн шаҳарлари бор эдн. Дастлабки вакиллари Конрад II (1024-1039) ва Генрих III (10З9-105б) бўлган янгн сулола даставвал рицарларга суянди. Конрад II император рицарлари сонини кўпайтиришга айниқса қаттиқҳаракат қилди, бу рицарлар ленларни (рицарларга бериладиган чек ерларни) бевосита қиролнинг ўзидан олар эдилар.
Конрад II яна қонун чиқариб, рицар феодалларини наслдан - наслга мероc бўлиб ўтадиган қилиб қўйди. Италиянинг йирик феодалларига қарши курашда Италия рицарлари-вавассорларини қирол томонига оғдириб олиш мақсадида Конрад II бу қонунни, дастлаб 1037 йилда Италия учун чиқарган эди. Сўнгра, орадан кўп вақт ўтмай, бу янги қонун германияга ҳам татбиққилинди. 1034 йилда Конрад жанубда Сон ва Рона дарёлари ҳавзасидаги бутун бошлиқ Бургундия қироллигини, шунингдек Провансни қўшиб олишга муваффақ бўлди (германиянинг Провансдаги таъcири Оттон I Прованс қироличаси Адельгейдага уйланган вақтдан бошланган эди). Генрих III Чехия князи славян Бржетиславни ўзига вассал тарзида қарам қилиб олди (1041). У Польша билан Венгрияга ҳам ўз таъсирини ўтказди. Германияда франкония ерларидан ташқари, император Бавария ва Швабия герцогларини ҳамда жануби-шарқда янги бир герцогликни - Каринтияни ҳам бевосита назорат қилар эди. Фақат Саксония, Лотарингия ва Бургундиягина илгариги мухториятлик ҳолатини сақлаб қолган эди. Бироқ Генрих III Саксония герцоглиги устидан назорат ўрнатишга интилиб, бу герцогликда ҳам мустаҳкам қирол қасрлари қурди. Генрих III кўпайиб бораётган рицарларга таяниш билан бирга, ўз иттифоқчиси бўлган черков хизматларидан фойдаланишни ҳам давом эттирди. Папаларни ҳам унинг ўзи тайинларди ва шу билан бирга, папалар кўпинча немис епископларидан бўларди.
Лекин Франкония сулоласи идора қила бошлаган даврда импеириянинг юксалиши ва марказлаштириш сохасида эришилган баъзи муваффақиятлар дунёвий ва руҳоний зодагонлар ўртасидаги кураш натижасида барбод бўлди. Генрих III ўғли Генрих IV замонида (1056 1106) император билан папалар ўртасида узоқ давом этган қаттиқ кураш бошланди, бу кураш герман феодалларининг Италиядаги боскинчилик авантюралари натижасида оғирлашиб кетди ва бу ҳол оқибат-натижада император ҳокимиятини заифлаштириб юборди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling