Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Феодаллашув жараёни.
- Жамоа — маркаларга уюшган эркин дехқонлар
- Шундaй катта қўзғолонларда бири, масалан, 841-842 йилларда Саксонияда бўлиб, у «Стеллинг» деган ном билан машҳурдир
- Марка
- Коммендация
Адабиётлар:
1. Каримов. И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998 й. 2. Хрестоматия по истории средних веков. Часть 1.Москва.1980 г. 3. Всемирная история. Том 3.М.1957 4. История средних веков. Под ред. Удальцовой.З.М. и Карпов.С.П. в 2-х частях.часть 1. М.1991 г. 5. Ўрта асрлар тарихидан изохли луғат. Тошкент. 1979 й. 6. Виппер Р.Ю. История средних веков. Курс лекций. Санкт-Петербург. 2001. 7. Очерки по истории Италии. Москва.,1965. 8. История средних веков. В 2-х томах. Том 1. М., 2005. 6 - МАВЗУ: IX—XI АСРЛАРДА ГЕРМАНИЯ. Р Е Ж А: 1. Германияда феодаллашув жараёнининг ўзига хос хусусияти.Ягона немис илк феодал давлатининг ташкил топиши. Германияда черков сиёсати. 2. Герман қиролларининг итальянча сиёсати ва “Муқаддас Рим империяси” нинг ташкил топиши. Немис феодалларининг славянлар ерларига босқин бошлаши.Германияда феодал тузумнинг янада мустаҳкамланиши. 3.XIаср иккинчи ярмида сиёсий инқироз. Саксония қўзғолони. Германия императорлари черков сиёсатининг емирилиши. Таянч тушунчалар: Жамоа-марка; Стеллинг; Марка; Гуфа; министериал; фогт; герцог; граф; бург; фрилинг; фреман; 1-масала. 843 йилда Верденда бўлган тақсимотга мувофиқ «Шарқий Франк ерлари» (бўлғуси Германия территорияси нaзарда тутилган эди) Людовик Немисга (ёки немисча, Людвигга) ўтди. Аслида бу ерлар бир неча қабилавий князликларнинг — герцогликларнинг ерлари эди. Мамлакатнинг ҳеч қандай миллий бирлиги тўғрисида у вақтда сўз ҳaм бўлиши мумкин эмасди. Герцогликлap шимолдан жанубга қараб қуйидаги тартибда жойлашган эди: Саксония, Франкония, Швабия (илгариги Аллемания), Баварии. Бирмунча кейинроқ бориб ғарбда жойлашган бешинчи бир герцоглик— Лотарингия қўшиб олинди. Феодаллашув жараёни. Рейннинг нариги томонидаги ерларда феодаллашув жараёни Франциядагига қараганца сустроқ бўлди. Ҳатто X асрнинг бошларида ҳaм Германия, у қадар феодаллашмаган эди. Жамоа — маркаларга уюшган эркин дехқонлар узоқ вақтгача ўз мустақилликларини сақлаб келдилар. Крепостнойлаштриш йўлидаги уринишларга деҳқонлар катта қўзғолонлар кўтариш билан жавоб бердилар. Шундaй катта қўзғолонларда бири, масалан, 841-842 йилларда Саксонияда бўлиб, у «Стеллинг» деган ном билан машҳурдир. Бу қўзғолон деҳқон жамоаларининг иттифоқи эски мажусийлик бaйроғи остида иш кўрган эди, бу иттифоқҳaм келгинди франк зодагонларига, ҳам маҳаллий сакс зодагонларига қарши қаратилган эди. Рим таъсирини ўтказишнинг, жумладан, хусусий мулкчиликнинг ва epгa биркитиб қўйиб шахсий қарам қилишнинг янги шаклларини киритиш Рейннинг нариги томонида анча секин амалга оширилмоқда эди. Бироқ Х ва XI асрларда бу ерда ҳaм феодаллашув анча муваффақият қозонди. Марка, яъни жамоa тушкунлнкка юз тўтди. Катта дунёвий ва черков ep эгалари тобoра кўп ерни ўз қўлига ола борди. Деҳқонларнинг илгариги чек ерлapи — Гуфа— майдаланиб борди. Хусусий мулкчиликнинг ривожланиши орқасида ep қўлдан-қўлга ўта бошлади. Деҳқонларнннг бир қисми ўз еридан ажраб феодал ep эгaларига қарам бўлиб қолди. Коммендация, яъни ўзини қудратли қўшнисининг, йирик ер эгасининг ҳомийлигига топшириши, иммунитет, яъни ep эгасинииг давлат функцияларни oлиб бориши ва биринчи навбатда теварак-атрофдаги аҳолини суд қилиши, Рейн бўйидагн черков ерларида (acocaн Фpaнкoнияда) жуда ҳам авж олиб кетган Прекарийлик муносабатларни X—XI асрларда Рейннинг нариги томонида тобоpа тeз-тез учрайдиган бўлди. Бу жараёнларнинг ҳаммаси шуни кўрсатадики, юз - икки юз йил илгари ғарбий франк давлатида феодал муносабатлар қандай авж олган бўлса, Германияда ҳaм, гарчи кечикиб бўлса-да, шундай авж олди. Германияда катта ep эгалигининг авж олишида қирoл хазинасига қарашли ерларнинг талон-торож қилинииши катта рол ўйнади, Каролингларнинг кейинги кучсиз қироллари бу ерларни ўз қўллaридa сақлаб қололмади. Шу билан биp вақтда герман феодалларннинг шарқда славянлар ва венгрларга қарши, жанубда Италияга қарши олиб борaётган урушлари кенгайган сари, Германияда рицарлик ҳaм тобора зўр бериб авж олди. Факат зодагонлар хонадонларининг кичик аъзолари, фaқaт майда поместьели дворян типидаги ep эгаларигина эмас, балки от ва бoшқа харбий анжомлар топишга қурби етадиган энг тўқ эркин деҳқонлар xaм рицарлаpга айланди. Немис рицарлари таркибига ҳaтто министериаллар деб аталадиган кишиларнинг, яъни ховли хизматкорларининг, эрксиз-хизматкорларнинг биp қисми (бу министериаллар хўжайинлари билан бирга урушга бориб, уларга аслахадор бўлиб хизмат қиладилар), ҳатто малайлар ҳам киритилди. XII асрдаёқ Германияда рицарлар «Зоти улуғ» ва «Зоти паст» рицарларга (Edelritter ва Knechtritter) ажратилган эди. Фақат XIII асрда рицарларнинг иккала хили бир бирига батамом қўшилиб кетиб ягона рицарларга айланди. Германияда феодал муносабатлар ривожланишининг ўзигa xoc хусусиятлари сифатида черкав ерларида ташкил топган фогт деб аталадиган ep эгалигииинг кенг тарқалганлигини кўрсатиб ўтиш керак. Дастлаб фогтлар черковда хизмат қилар, у ерда харбий ва судьялик вазифаларини адо этар эдилар (advocati ecclesiae) ва бунинг эвазига черков ерларининг бир қисмини фойдаланиш учун олар эдилар. Кейинчалик бу ерлар наслдан-наслга ўтадиган феодал ерлаpига айландилар; фогтларнинг ўзлари эса хақиқий феодал бўлиб қолдилар. Энг катта геpцоглар — герцоглар (қабилаларнинг фeoдаллашган князлари) ва гpафлар (қиролнинг феодаллашган амалдорлари) феодал тарқоқлик намояндалари эди. Улар қирол хокимиятининг заифлашувидаи манфаатдор эдилaр. Натижада улар шунга эришдиларки, тез вақт ичида, X асрнинг бошларида Каролинглар Германияда хеч қандай аҳамиятга эгa бўлмай қолдилар. Лекин Германияда X acp ўрталарида қирол хокимияти кучая бошлади. Бунинг сабаби шу эдики, бир томондан, энг кучли герцоглардан бири қирол бўлиб олди, унинг герцоглик территорияси қирол ҳокимиятининг аҳамиятини янада ошириш учун маълум бир моддий база бўлиб хизмат қилди. Иккинчи томондан, X—XIII асрларда герман феодаллари томонидан узоқ вақт олиб борилган узлуксиз ва катта босқинчилик урушлари натижасида Германияда қирол ҳокимияти маълум давргача кучайиб борди. Урушлар феодаллар кучини маълум даражада бирлаштиришни талаб қилар эди. Қирол эса уларга феодаллар лашкаринииг саркардаси сифатида зарур эди. Бу нарса уларни қиролга бўйсунишга мажбур қиларди. Ниҳоят рицарларнинг сиёсий ролини xaм эътиборга олиш кepaк. Рицарлар тoбopa кўпайиб, табақа(сословие) бўлиб уюшиб борган сари қирол хокимияти катта феодаллар билан тўқнашувда рицарларга таяна оларди. Халқ оммасинн тутқунликка солиш давом этиб бораётган шароитда қирол хокимияти халқ xаракатига, деҳқонлар xаракатига қарши таянч сифaтида феодалларнинг xаммасига xaм — каттасига ҳам, кичигига xaм зapуp эди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling