Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Оттон I нинг Италияга юриши. Империянинг қайта тикланиши


Download 0.98 Mb.
bet59/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Оттон I нинг Италияга юриши. Империянинг қайта тикланиши. Шимолий Италия феодалларининг ўзаро уруш-жанжалларига аралашиб, Оттон I Италияга 951 йилда қўшин тортиб борди. У Павия шахрини олди, шимолий Италия князларидан бир нечтасини тор-мор қилиб, Прованс билан Италия қироли Лотарнинг бева қолган хотини - қиролича Адельгейдага уйланди. Германиянинг шимолий Италияга таъсири ва герман қиролларининг Италия сиёсати деб аталмиш сиёсати ана шундан бошланди.
961 йилда Оттон Италияга яна юриш қилди. Бу сафар Оттонни йигирма икки ёшли папа Иоанн XII ёрдамга чақирган эди, бу папага унинг ўз вассаллари — рим баронлари хавф солаётган эди. Карл Буюк ўлгандан кейин кучайган ва IX асрнинг ўрталарида диний ҳокимиятни дунёвий ҳокимиятдан устун туради деган назарияни кўтариб чиққан папаликнинг ўзи энди Италияда феодаллашув жараёнининг янада кучайиши муносабати билан қаттиқ инқирозга учраб, қирол ҳокимиятининг ёрдамига муҳтож бўлиб қолган эди. Оттон I Рим феодалларини бостириб, папани тахтга ўтказди. Бунга миннатдорлик билдириб, папа 962 йилнинг бошида Оттонга императорлик тожини кийгизди. Шундай қилиб, янги «империя тикланди». IIIу нарcа характерлики, илгари Карл Буюк бўлгани сингари, бу сафар ҳам Оттон Рим императори деб эълон қилинди (илгари Карл Буюк ҳам Рим императори деб эълон қилинган эди). Римда империяга «Муқаддас Рим империяси» деб ном берилди. Фақат кейинроқ бориб, XII асрдагина бу иборага икки cўз қўшилиб, «Герман миллатининг муқаддас Рим империяси» деб аталадиган бўлди.
Деярли бутун Италия устидан назорат қилиш ҳуқуқини берадиган императорлик унвонининг қабул қилинишини Оттон ва унинг атрофидагилар энг катта ғалаба деб ҳисобладилар. Ҳақиқатда эса герман қиролларининг Италиядаги сиёсатида чуқур зиддиятлар бор эди: Италияда немис феодалларига жуда ҳам нафрат билан қарар эдилар. 964 йилда император Италияда йўқ вақтида вафот этган Иоанн XII ўрнига Оттон томонидан тайинланган янги папани танишдан Рим бош тортди. Кейинги йили Оттон яна Италияга келганда Римни қаттиқҳужум билан зўрға олди. «Абадий шаҳар»нинг теварак-атрофи ва бутун Рим области жуда қаттиқ таланиб, харобазорга айлантирилди. Италия йилномачиларидан бири бу воқеани қуйидагича тасвирлади: «Шўринг қурсин, Рим. қанча-қанча халқлар сени оёқ ости қилиб, эзиб келди. Энди сенга саксон қироли эга бўлиб олди. Фарзандларинг қилич зарбаларидан ҳалок бўлди. Куч-қувватинг қўкка совурилди. Олтин, кумушларингни ажнабийлар ҳамёнига солиб олиб кетмоқда». Шу билан бир вақтда Византия билан араблар ҳам янги императорга қарши эди, улар ўзларининг Италиядаги таъсирини янги келгиндиларга бериб истамас эдилар. Ўғли Оттон II ни Византия маликаси Феофанияга уйлантириб, Оттон I Византия билан бўлган муносабатларини бирмунча вақтгача яхшилаб олишга муваффақ бўлди. Лекин араблар билан бўлган муносабатлар эcа қаттиқ уруш чиқиш хавфини солардики, бунга тайёрланиш керак эди. Шундай қилиб, император Италия билан тамомила овора бўлиб, қолиб, Германиянинг ички ишларидан анча четлашиб қолди. Оттон I ўз қироллигининг охирги бир неча йилини хеч қаёққа чиқмасдан Италиянинг ўзида ўтказишга мажбур бўлди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling