Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


X аcр охири — XI аcр бошларида Германия ва Италия


Download 0.98 Mb.
bet60/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

X аcр охири — XI аcр бошларида Германия ва Италия. Оттон I нинг ўғли билан невараси — Оттон II ҳам, Оттон III ҳам бутунлай Италиядаги сиёсат билан банд Оттон II жанубни қўлга киритишга ҳаракат қилди. У Неаполь билан Тарентни босиб олди. Лекин пировард-оқибатда 983 йилги араблар билан бўлган денгиз жангларидан бирида мағлубиятга учради, орадан кўп ўтмай, Равеннада ёш ўлиб кетди. Отаси ўлганда Оттон III уч ёшли бола эди. Онаси императрица Феофания регент бўлиб идора қила бошлади. Лекин унинг обрўси яхши эмас эди. Император қирол ҳокимиятнинг заифлашганлигидан фойдаланиб, герман герцоглари князликларини бутунлай мустақил ҳокимлар сифатида идора қила бошладилар.
Германларнинг асосий кучи жанубга кетганлигидан фойдаланиб, 983 йилда полаб Славянлари — бодричлар билан лютичлар - герман феодалларига қарши қўғолон кўтардилар. Ундан кейииги йилларда улар немисларни яна Эльба дарёсининг нариги томонига (бунга лужичанлар территорияси кирмайди) бутунулай суриб чиқардилар. Шу билан немисларнинг «шарққа тазйиққилиши» деярли юз эллик йилгача тўхтатиб қўйилди.
Лекин Италияда ҳам герман феодалларининг аҳқоли унча яхши эмас эди. Денгиз воситалари етишмаслиги сабабли арабларга қарши ҳужумдан воз кечишга тўғри келди. Италия аҳолиси чет элликларнинг хокимиятига душманлик назари билан қарар эди. 997 йилда Римда Оттон III га қарши жуда катта фитна уюштирилди.
Фитна фош этилди ва аcоcий фитначилар қатл қилинди. 1001 йилда Оттон III ўзининг асосий резиденцияси(қароргоҳи) - Римда бутунлай қолиш учун Германиядан Италияга келди. Бироқ римликлар унга қарши бош кўтариб чиқдилар ва император саройини қамал қилдилар. Шундан кейин Оттон III Римда қолишдан қўрқиб, Равеннага кўчиб борди, орадан кўп ўтмай (1002 й.) вафот этди. Шундай қилиб, Оттон III нинг буюк давлатчилик режаси тамоман барбод бўлди. Саксония сулоласига мансуб бўлган охирги император Генрих II (1002-1024) анча эхтиёткорлик билан сиёсат юргизди. У Италиядаги катта феодаллар ва шаҳарликларни ўзига вассал қарамлиги билан кифояланди. Ўзи эcа Германияда яшаб, ҳар турли ён беришлар билан герман герцогларини ўзига итоат эттиришга харакат қилди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling