Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet13/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Готлар уруши. Тeодориx вафотидан кейин Равенна саройида иккита группа бир-бири билан қаттиқ куpaш олиб борди: булардан бири - Константинопол билан иттифоқ тузиш тарафдори («Рим гурухи»), иккинчиси - мустақил сиёсат юритиш ва римлик қулдорларни янада чеклаш тарaфдори («Гот гуруҳи» ёки «Эски гoт гурухи») эди. Бу жанжаллардан византияликлар фойдаландилар. Император Юстиниан I замонида византияликлар остготлар Италиясини истило этдилap ва бутун Апеннин ярим оролини Византияга қўшиб олдилар. Лекии Италияни Византия осонлик билан босиб олмади. Готлар уруши 20 йилдан ортиқ давом этди. Остготлар ўзларини жуда қаттиқҳимоя қилдилар. Янги сайлангаи остгот қироли Тотила (541-552) Византияга қарши куpашгa, остготлардан ташқари, эзилган италияликларнинг бир қисмини ҳам тортди. Остготлар қўшинига, ижтимоий чиқиши ким бўлишига қарамай, қуллар билан колонлар қабул қилинди, қул ва колонлар шу билан эркинликка чиқди. Аввалига Тотила муваффақият қозониб турди. У Византияликлардан Италиянинг каттагина қисмини қайтариб олишга муваффақ бўлди. У флот қурди, Сицилияни ва Ўpтa денгиздаги яна бошқа оролларни босиб олди. Бироқ Византиядан етиб келган янги қўшинлар остготларни мағлубиятга учратди (552). Византияликлар Италияни 555 йилда батамом босиб олди. Остготларнинг деярли ҳаммаси қириб ташланди. Бутун Италия вайрон вa хароб бўлди. Теодорих замонида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандлик вa савдо бир oз ривожланган эди, бу ҳaм вайронлик солган уруш натижасида йўққа чиқди.
Император Юстиниан фармонлар чиқариб, Италияда илгариги қулдорлик тузумини тиклади. Тотиланинг қуллар ва колонлар тўғрисидаги фармон вa хукмлари бекор қилинди.
Шимолий Италиянинг лангобардлар томонидан истило қилиниши. Византиянинг Итaлияда ҳукмронлик қилиши узоққа бормади. 568 йилда Шимолий Италияга янги варварлар—лангобардлар бостириб кирдилар. Лангобардлар олдин Элбанинг чап қирғоғида яшаган бўлиб, свев қабилаларига қариндош зди. Лангобардларнинг бошлиғи қирол Альбоин эди. Янги давлатнинг пойтахти Павия шаҳри бўлди. Италияда лангобардларнинг номи шу маҳалгача ҳaм сақланиб қолган—хозирги шимолий Италия Ломбардия деб аталади.
Лангобардлар истилосининг ўзига xoc бир қанча хусусиятлпари бop эди. Биринчидан, лангобардлар Шимолий ва қисман ўрта Италияни батамом ишғол қилдилар, маҳаллий қулдор зодагонлар билан ҳеч қандай битимга келмадилар. Улар Апеннин ярим оролига римликларнинг федератлари сифатида эмac, балки уларни истило қилувчилар сифатида келдилар. Иккинчидан, Лангобардлар Рим қулдорларининг жуда кўп мол-мулкини мусодaра қилдилар. Масалaн, вестготлар, остготлар ёки бургундлар ернинг учдан бир ёки учдан икки қисмини мусодара қилган бўлсалар, лангобардлаp эca бунга қониқмай, бaдавлат римликлариинг поместьеларини бутунлай тортиб олдилaр. Кўпдан-кўп римлик қулдорлар қулга айлантирилди, бир қисми оила аъзолари билан бошқа мамлакатларга сотиб юборилди. Лангoбардлар истилосининт учинчи ҳусусияти улаpдаги ижтимоий тузумнинг ўзига xoc хислатидан келиб чиқди. Лангобардлар Итaлияга келган вақтларида уларда уруғчилик алоқалари бирмунча мустаҳкам эди. Уларда Рим маданиятининг таъсири ҳали жудa кучсиз эди. Уларнинг Италияда жойлашувининг ўзи ҳaм ҳали ҳийла дaражада уруғчилик тусида эди. Буни «фapa» (ёки «фари») деган сўз кўрсатиб туради, бу сўз лангобардчасига «уpуғ» деган маънони билдириб, ҳозирги Шимолий ea Ўрта Италиядаги кўпчилик шаҳар ва қишлоқлар номида сақланиб келмоқда. Лангобардлар истилоси натижасида хийла катта вa кучли варвар қироллиги вужудга келди; бу қиролликда жуда кўп деҳқонлар вa анча эрта ташкил топган кўп ерли, кучли зодагонлар бор эди. VII асрда лангобард зодагонлари ўзларининг энг нуфузли вакиллари бўлган герцоглар орқали ўз қироллари билан қаттиқ кураш олиб бордилар, қирол лар эca ep магнатларига қарши шимолий Италия шаҳарларига таянишга ҳаракат қилдилар, У вақтда бу шаҳарларлар иқтисодий жиҳатдан ҳали бир қадар аҳамиятга эга эди.
Лангобард қироллиги билан бир вақтда Италияда VI—VII асрларда яна бир сиёсий ташкилот—Папалик вужудга келди. Италияга лангобардлар келгандан кейин xaм римлик епископлар—пaпалар—расман ўзларини Шарқий Рим императорларининг олий ҳокимияти қўл остида деб ҳисоблаб келдилар. Ҳақиқатда эса Константинополга бўлган бу қарамлик кундан- кун йўқола борди. Пaпалар аста-секин Ўрта Италиянинг муcтaқил ҳукмдорларига айлана бошладилар. Римнинг ва Рим областининг ҳам диний, xaм дунёвий ҳокими бўлган биринчи папа Григорий (590-б04) бўлди. Лангобард қироллари кейинча папа областини ўз ҳокимиятларига бўйсундиришга ҳаракат қилдилар, лекин бу ҳаракат натижа бермади. папалар франк қироллaридан иборат иттифоқчиларга эга эдилар. VIII асрнинг ярмида улaр шу франк қиролларининг ёрдами билан ўзларининг папа черкови давлатини ўзил-кесил ташкил этдилар, бу давлат ҳам, шундай қилиб, илгaриги Рим империясининг ўзига хос бир қолдиғи эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling