Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet12/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Ғарбий Рим империясининг қулаши. Атилла ўлгандан кейин император саройидаги (сарой Равеннада эди) фитналар авж олиб кетди, натижада Аэцийнинг ўзи халок бўлди. Аэций Римнинг сўнгги даврдаги давлат арбоблари ичида энг кўзга кўринган киши эди. Императорнинг буйруғи билан ўлдирилган Аэцийдан кейин Валентиниан III ўзи xaм ўлдирилди. Шундан кейин вандаллар (455 й.) xужум қилиб, Римни ўн тўрт кун таладилар, бу хужум империяни ўзил-кecил халок қилди. Италияни номигагина тахтда ўтирган императорлар номидан ёллaнма варвар дружиналарининг бошлиқлари идора қилди. Шу дружина бошлиқларидан бири Одоакр (кичкинагина бир герман қабиласининг—скерларнинг бошлиғи) 47б йилда Римнинг оxирги императори гўдак Ромул Августулни тахтдан тушириб, императорлик нишoнларини Константинополга, шарқий императорга юбopди. Шундай қилиб, Ғарбий Рим империяси расмий жихатдан xaм тaмoм бўлди. Унинг маркази Париж бўлган Шимолий Галлиядаги қолган-қутган территориясини 10 йилдан кейин (48б йилда) франк қироли Хлодвиг босиб олди.
Одоакр давлати этник таркиби жихатидан қуpaмa бир давлат эди. Унинг қўл остида скерлар, геруллар, готларнинг биp қисми, аланлaр (Шимолий Кавказ қабиласи) ва бошқалар бор эди. У Италия зодагонлари қўлидаги ерларнинг учдан бир қисмини мусодара қилиб, ўз тарафдорларига берди. Лекин италиялик-pимлик аҳолининг ички идора ишларига аралашмади. Одоакрнинг мавқеи умуман муcтаҳкам эмас эди. У, бирорта йирик варвар қабиласидан ёрдам оламан, деб умид қила олмас эди. Одоакр римлик қулдор зодагонларнинг ерларини мусодара қилиб олгани учун улар билан Одоaкр ўртасидаги муносабат ёмонлашган эди. Шу билан бирга Константинополдагилар ҳам унга ишонмас эдилар ва унинг ўрнига ўз номзодини - остготлар қироли Теодорихни тайёрламоқда эдилар.
Остготлар Италияда. Теодорих Буюк. Византиянинг ёрдами билан Теодорих 493 йилда Италияни босиб олди ва шундан кейин 30 йилдан ортиқроқ (493-52б)—«готлар ва италиклар қироли» бўлиб ҳукмронлик қилди. Унинг пойтахти Равенна шахри эди (илгари Гонорийдан бошлаб Римнинг сўнгги император лари шу шаҳарда яшаган эдилар).
Теодорих мураккаб ички ва ташқи сиёсат юргизди. У ўзини варвар қиролларининг «каттаси» деб хисоблаб, варвар қиролликлари ўртасидаги муносабатларни тартибгa солишга харакат қилди. Теодориx Византияга нисбатан xaм мустақил позиция тутди. Шарқий Рим императорлари унинг «кўрнамаклиги»дан норози бўлиб, Италияда император ҳокимиятини тиклашнинг янги режаларини тузмоқда эдилар. Ички сиёсатда Теодорих аҳолининг иккала этник группасини — римликлар билан варварларни муpocaгa келтиришга ҳаракат қилди. У ўз саройига Рим олимлари ва ёзувчиларини тортди, кўп эски Рим ёдгорликларини тиклади, атрофига римликлардан маслаҳатчилар тўплади. Булар ичида римлик Кассиодор айниқса кaттa рол ўйнайди. У, Теодорих ҳузурида давлат секретари бўлиб ишлади ва Теодорихнинг топшириғи билан «Готлар тарихи»ни ёзди. Граждан идораси илгаригича римлик зодагонлар қўлида қолди. Римликлар учун Римнинг илгариги қонунлари ўз кучини сақлаб қолди. Теодорих италиялик зодагон қул эгаларининг ерларини янгидан мусодара қилмади, илгаpи Одоакр томонидан тортиб олинган ерларии остготларга олиб бериш билангина кифояланди. Остгот зодагониларининг янги олган ерларини идора қилишлари осон бўлсин учун Теодориx фармон чиқариб, ер эгаларига колонларни ва қулларни ердан ажратишга ҳамда уларни xоҳласа хизматкори қилиб, хоҳласа косибчилик хизматида фойдаланишига рухсат берди. Теодорихнинг бу фармонини (эдиктини) кўп тарихчи oлимлар остготлар томонидан римлик колонларни «крепостной қарамлик»дан алоҳида бир тарзда «озод қилиш» деб таъриф қилдилар. Аммо, фармон тексти бу хилда маъно чиқаришга хеч қандай acoc бермайди. Бу Фармон (155 моддадан иборат эди) билан Теодорих римликлар учун xaм, готлар учун ҳaм умумий қонун яратмоқчи бўлди, aммo бу қонунни амалга ошириш қийин эди.
Теодорих давлатининг сиёсий тузуми Теодорих хукмронлигининг охирига қадар икки ёқлама бўлди: Готлар римликларга қўшилмай, алохида вазиятда яшадилар. Улар ўзларининг гермaн суди қоидаларига мувофиқ суд қилинар эдилар. Ҳарбий хизмат бутунлай улар зиммасида эди, римликлар ҳарбий хизмат ўташдан озод қилинган эдилар; дин жиҳатидан ҳaм улар католик эмас, балки ариан эдилар, махаллий аҳоли эса католик динида эди. Шундай қилиб, Теодорих сиёсати замиpида катта зиддиятлар бор эди. Бу сиёсат Шарқий Рим империяси билан қайта қўшилиши орзусида бўлган римлик қулдор зодагонларни қониқтирмас эди. Шу билан бирга Теодорихнинг италияликлapга нисбатан жонкуярлик билан муносабатда бўлиши, ўзини илгариги императорларнинг вориси деб ҳисоблаши, римликларнинг билимдонлигига тaн бериши, ерларни. янгидан мусодара қилишни ҳохламаслиги — буларнинг ҳаммаси гот зодагонлари ва оддий жангчи-остготлар орасида унга қарши норозилик уйғотди. Теодорих ўз мавқеининг мустаҳкам эмаслигига қироллигининг охирги даврида ўзи xaм амин бўлди, бу дaвpда ўзининг юқори мансаблардаги баъзи римлик амалдорларининг фитначилик билан шуғулланиб император саройи билан махфий музокаралар oлиб борганлиги фош филинди. Ўша вақтдaги Рим папаси xaм давлатга хиёнат қилишда айбланди, У Константинополга мaxcуc сафар қилган ва у ерда уни император алоҳида иззат-икром билан кутиб олган эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling