Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


XI—XIII асрларда Франциянинг иқтисодий тараққиёти


Download 0.98 Mb.
bet144/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

XI—XIII асрларда Франциянинг иқтисодий тараққиёти. XI, XII ва XIII асрларнинг иккинчи ярмида Францияда ишлаб чиқарувчи кучларнинг жуда тез ривожланганлиги кўрилди. Деҳқончилик анча ўсди. Ернинг бир қисми бир жуфт хўкиз қўшилган ғилдираксиз енгил плуг билан, бошқа бир қисми икки ёки уч жуфт хўкиз қўшилган оғир плуг билан яхшилаб ҳайдалар эди. Буғдой, жавдар, сули, apпa ва бошқа бошоқли экинлар ҳосили кўпайиб, экилган уруғликка қараганда беш ва хатто олти ҳисса ортиқғалла йиғиб олинадиган бўлди. Боғдорчилик, полизчилик, узумчилик соҳасида катта ютуқларга эришилди. Шаҳарларнинг ўсиши билан озуқа маҳсулотлари - нон, гўшт, ёғ, сабзавот ва бошқаларга, шунингдек, турли қишлоқ хўжалик xoм ашёсига (жун, ангар, тери ва хоказоларга) бўлган талаб кўпайди. Товар муносабатлари француз қишлоғига кира бошлаб, уни махаллий шаҳарлар билан жуда яқиндан бoғлади. Париж ўсиб бориши билан у фақат ўзига туташгаи округлардаги қишлоқлардагина эмас, балки анча узоқ округлaрдаги қишлоқлардан ҳам ўзини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашни талаб қилди.
XI—XIII асрларда Франция шаҳарлари кaттa юксалишни бошидан кечирди. Жанубдаги шаҳарларнинг кўпчилиги, шу жумладан, кўпгина кўҳна Рим шаҳарлари, анча катта саноат марказларига айланибгина қолмай, балки улар Италия ва Яқин Шарқ (Левант) билан ҳам қизғин савдо-сотиқ, олиб бордилар. Булар орасида Марсель, Тулуза, Монпелье, Нарбонна алоҳида ажралиб турарди. Айни замонда шимолда ва шимоли-Шарқда Амьен, Суассон, Лан, Санлис, Бовэ, Руан, Раме, Труа ва бошқа кўпгина шаҳарлар ўсиб чиқдилар ва саноатнинг муҳим марказларига айландилар. Бу шаҳарларда мовут каноп газламалари етиштириларди, мўйна ишланарди, темир, қалайи, кумуш, эмаль ва бошқалардан турли металл буюмлар тайёрланарди. Мамлакатни ривожланаётган шимоли-шарқий худудларида савдо-саноатнинг гавжумлиги кўп сонли ярмаркаларда намоён бўлди. Шампань вилоятининг турли шaхарларида — Труа, Провень, Бри, Лань ва бошқа жойларда деярли бутун йил бўйи савдо-сотиқ, қинар эди. Умуман, савдо оборотларининг миқёси ва ташқи савдода иштирок этиш жиҳатидан Франциянииг шимоли-шарқий вилоятлари жанубий шаҳарларга қарагаида ҳали орқада эдилар. Аммо, иккинчи томондан, шимолдаги хунармандчилик ишлаб чиқариши жанубдагига нисбатан камроқ ривожланган эди. шимоли-шарқнинг савдо-сотиқ муносабатлари қисман халқаро айирбошлаш (Германия, Нидерландия, Шимолий Италия билан савдо-сотиққилиш), қисман шимоли-шарқий вилоятлар ўртасидаги ички айирбошлаш характерига эга эди, шунинг ўзи билан Шимоли- Шарқий Франциянинг кенг ички бозорига acoc солинди. Ана шу ички бозор заминида келажакда умумфранцуз миллий бозори вужудга келиши лозим эди. Париж кўпроқ савдо ва саноат маркази аҳамиятига молик бўлиб, бунга фақат шимолий ва шимоли-шарқий вилоятларгина эмас, балки шимоли-ғарбий ва ғарбий paйонлар ғам яқинлаша бошладилар. Қироллик пойтахтининг Сена, Марна ва Луара сингари буюк дaрё ҳавзасида жойлашганлиги уни шаклланаётган миллий, иқтисодий, тил ва маданий алоқаларнинг табиий марказига айлантирди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling