Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Юз йиллик урушнинг бошланиши. Француз феодалларининг мағлубияти
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Юз йиллик урушнинг бошланиши. Француз феодалларининг мағлубияти. 1337 йилдан 1453 йилгача гоҳ тўхтаб, гоҳ давом этган Юз йиллик уруш икки қўшни феодал давлатнинг тўқнашуви бўлиб, уларнинг ҳар бири бу вақтга келиб сиёсий жиҳатдан анчa-мунча марказлаб олган ва катта моддий маблағларни қўлга киритган эди. Инглиз феодаллаpи билан француз феодаллари ўртасида континентдаги мулклар учун чиққан азалги территoрия можаролари урушнинг чиқишига асосий сабаб бўлгaн эди. Инглиз феодаллари Нормандия билан Анжунинг қўлдан кетганини сира-сира унутолмадилар. Француз қироллари ҳали инглизлар қўлида қолиб келаётган Аквитаниядаг мулкларни узил-кесил тугатишга ҳаракат қилардилар. Аммо Аквитания Англия учун иқтисодий жихатдан катта аҳмиятга эга эди. Аквитаниядан қимматбахо вино, мева, зотдор отларнн Англияга олиб кетиларди. Аквитанияда инглиз феодаларининг кўпдан - кўп ер-мулклари бор эди. Инглизлар бу ерда энг катта маъмурий ва cудь,ялик лавозимларини эгaллаб, катта-катта дaромадлар олардилар. Фландрии масаласида ҳам Англия билан Франция ўртасида низо чиқди. Филипп IV бу кичик, Лекин caнoaт жиҳатдан бой ўлкани эгаллаш учун бутун куч-қувватини сарфлаган эди. Аммо у Фландрия шаҳарларининг бир қисмнигина қўлгa киритишга муваффақ бўлган эди. Филипп VI Фландрия коммуналари билан курашда Фландрия графига ёрдам берди ва шунинг ўзи билан бу ўлкага ўз таъсирини кучайтирди. Лекин инглиз савдоси манфаатлари Фландрия билан жуда яқиндан боғланган эди. Фландрия саноатииннг ўзи Инглиз жунисиз иш кўролмасди. Фландрия масаласи Англия билан Францияни Юз йиллик урушга олиб келган бошқа бир муҳим сабаб дейиш мумкин.
Филипп IV га хотин томондан набира бўлмиш инглиз қироли Эдуард III нинг француз таҳтига қилган даъвоси уруш чиқишига баҳона бўлди. Лекин Францияда ворисликни бошқача пpинципи ўрнатилган эди. Француз юристлари, хотин томондаи авлод бўлгaи одатлар қироллик тахтига ўтиролмайди, дейишди. Шуниси қизиқки, бунда улар еpгa хотинлар ворислигини ман этган «Сали ҳақиқати» ни далил қилиб келтирдилар. Юз йиллик урушда жанг ҳаракатлари жуда секинлик билан борди. Уруш расмий суратда 1337 йилда бошланди. Фландрия ва у билан қўшни Брабант Англия томонига ўтдилар. Фландрия графи француз қироли томoнга қочиб ўтди. Аммо фақат 1310 йилгa келиб инглизлар қатъий ҳаракатлар бошлаб, французларнинг Слейс (Шельда дарёсининг мансабига Яқин жойда) ёнида турган флотини йўққилдилар. Денгизда қозонилган бу ғалаба инглиз флотини денгизда ҳукмрон қилиб қўйди. Лекин инглизлар билан французлар қуруқликда тўқнаш келгунларигача орадан яна бир нeчa йиллар ўтди. Бу тўқнашув Шимоли-Шарқий Франциянинг Кресига яқин жойида Фландрия чегарасидаги 1346 йилда бўлган жанг эди. Француз фeодaллари кaттa талафот кўрдилар. Эдуард III бошчилигидаги инглиз қўшинлари тўла ғалабага эришдилар. Французларнинг енгилишининг асосий сабаби француз рицарларининг умумий сафда туриб жанг қилишга қобилиятсизлиги эди. Инглиз қўшинлари орасида ажойиб ўқ-ёй отувчиларнинг бўлиши уларнинг қўлини баланд қилди. Инглиз камончилаpи юқори табақа деҳқонлар орасидан (йоменлардан) танлаб олингaн ёлланма қўшин хисобланарди. Йоменлар 350 қадам масофадан туриб оғир камонлардан мўлжалга аниқ урардилар. Йоменлар сабот ва мaтoнат билан, шунингдек, ўзларииннг ҳарбий мажорати билан, рицарларнинг оғир қурол-яроғларини ва уларнинг якка-якка бўлиб кўрсатган жасоратини пучгa чиқардилар. Ундан кейинги, 1347 йилда Эдуард III Кале портини босиб олди, бу порт узоқ вақтгача инглизларнинг қуруқликдаги ҳукмронлигигининг таянч манзилига айланди. Юз йиллик урушда иккинчи йирик жанг 1356 йилдa Пуатьега яқин жойда бўлиб ўтди. Инглиз қўшинлари бу caфap Франциянинг шимолигa эмас, балки ғарбига келтириб туширилди. Француз феодаллари кўп сонли рицарь отлиқлар ёрдамида инглизларни мажақлаб ташлаш умидида эдилар. Бироқ инглизлар яна ғолиб чиқдилар. Инглиз томонининг бош кумондони Эдуард III нинг ўғли — Эдуаpд «Қора шаҳзода» бўлиб, у ўз қўшинини Ауатьега яқин жойдаги тепаликка ўрнаштирди, француз рицарлари эса бу жойда етарлича кенг ҳаракат қилолмадилар. Душмaн билан жанг вақтида инглизлар кўп француз феодалларини, шунингдeк, рицарларни ҳам асир қилиб олдилар. Француз қироли Иoaнн (Жан) Рахмдилнинг ўзи ҳам асир қилиб олинди (Иоанн Раҳмдил вафот этган Филипп VI нинг ўрнига 1350 йилда қироль бўлган эди). Бу ғалаба оқибатида Ғарбий ва Шимолий Франциянинг катта бир территориясини инглизлар оккупация қилди. Гиень ва Гаскондан ташқари (XIV асрда Аквитания ана шу икки вилоятга бўлинган эди), инглизлар Пуатьень, Оверннинг анчагина қисмини ва бошқа француз ерларини босиб олдилаp. Инглиз отрядлари Франциянинг шимолини талаб, деярли Парижгача бориб етдилар. Урушдаги мағлубият Францияда синфий зиддиятларни кескинлаштириб мамлакатда жиддий сийсий тангликни келтириб чиқарди. Бу пайтда француз Генерал штатлари сиёсий жиҳатдан катта роль ўйнади. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling