Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Людовик IX Авлиё ва унинг суд—маъмурий соҳадаги ислоҳотлари


Download 0.98 Mb.
bet148/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Людовик IX Авлиё ва унинг суд—маъмурий соҳадаги ислоҳотлари. Людовик VIII қисқа вақт қироллик қилганидан кейин Филипп II нинг набираси, IIIapққa қилинган сўнгги салиб юришларининг ташкилотчиси Людовик IX Авлиё Францияда узоқ вақт ҳукмронлик қилди. Людовик IX (122б-1270) тахтга чиққанида эндигина 11 ёшга тўлган бола эди. Янгидан қўшиб олинган ерларнинг феодал зодагонлaри ва қироллик тахтига соф вассaллик муносабатларини сақлаб қолган мустақил князь-феодаллар қиролликни яна парчалаб юбориш мақсадида ёш қиролдан фойдаланмоқчи бўлдилар. Бироқ Людовик IX нинг онаси, қиролича-регент Бланка Кастильская сарой билан алоқадор феодалларнинг бир қисмига, майда рицарлардан иборат қироллик вассалларига ва шаҳарлариииг кўмагига таяниб, феодал зодагонлар исёнини бостирди. Вояга етган Людовик IX қирол ҳокимиятини янада мустаҳкамлаб, умуман буваси Филипп II нинг дастурини давом эттирди.
Людовик IX даврида Пуатунинг жанубий қисми ва Тулузa шаҳари билан ғарбий Лангедок қўшиб олинди. Қирол 1259 йилдa Англия билан Франция ўртасида тинчлик шартномаси тузди, бу шартнома Франция учун фойдали эди. Бу тинчлик шартномасига мувофиқ (бу Париж тинчлик шартномаси деб аталар эди) инглиз қироли шимолда ва шимоли - ғарбда илгарироқ ўз қўлидан бой берган вилоятлардаи — Нормандия, Aнжу ва бошқалардан қатъий воз кечиб, ўз ихтиёрида фақат Аквитанияни, шунда ҳам француз қиролига вассаллик ҳуқуқи билангина сақлаб қолди. Аммо Людовик IX қироллигидаги энг муҳим нарса территориялар қўшиб олишгина эмас, балки маъмурий-cуд ва молия ислоҳотларидир.
Людовик IX даврида Францияни идора қилувчи марказий бошқарма ташкил топди. Қироллик кенгаши ёки қироллик курияси XIII асрда феодалларнинг съездидан марказий бюрократик муассасага айланиб, сўнг у бир қанча бошқарма (ведомст­во) ларга бўлиниб кетди. Кичик қироллик кенгаши ёки «Тор доирадаги кенгаш» ажралиб чиқиб, у қиролнинг ва унинг энг яқин амалдорларининг канцлер, коннетабель ва марказлаштириш сиёсатига тортилган, қиролга яқин тургаи оз сонли феодалларнинг доимий иш кўрувчи кенгашига айланди. Суд ишларини юргизувчи қироллик куриясининг бошқа қисми алоҳида муacca­ca бўлиб қолди. Бу сўнгги мyaccaca Парламент (айнан: «суд маҳмадоналари» кенгаши) деган махсус ном олди. Ниҳоят, солиқлaр йиғиш ва уларни ҳаракат қилиш ҳамда бошқа қироллик даромадлари устидан қарайдиган алоҳида ҳисоблаш палатаси куриядан ажралиб чиқди.
Қирол амалдорларининг, айниқса суд бошқармасидаги амалдорларнинг катта бир қисми университетларда «Рим ҳуқуқи»дан таълим олган шахслар бўлиб, кўпинча улар пастки табақадан чиққан, лекин баланд мартaбагa эришганликлари учун буткул қиролга хизмат қилишга тайёр туpган ва унга содиқ кишилар эди. Одатда, уларни легистлаp (латинча lех— «қонун», «ҳуқуқ» сўзидан келиб чиққан) деб атардилар. Легистлаp кўп вақт шаҳарликлар орасидан чиқар эди. Қирол хокимиятининг шаҳарлар билан иттифоқи ана шу вақтда яна бир марта исботланди.
Қирол жанжалли масалалар чиққан пайтда уларни хал этиш учун фaқaт қироллик судигa мурожaат этишга феодалларни мажбур этиб, ўз доменида яккама – якка олишувларни ман этди. Жанжал чиққан кун билан уруш бошланиши ўртасида 40 кунлик мухлат белгиланиб, шу орада кучсиз томон қиролни бу жанжалга аралаштира олсин деган муддаода хусусий уруш қилиш ҳуқуқи aнчa чеклаб қўйилди. Людовик IX нинг суд ислоҳоти ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. Қирол суди бутун қироллик учун олий шикоят суди деб эълон қилинди, бу судга xaттo кoроллик доменига хали қўшиб олинмаган территорияларнинг фуқароси ҳам шикоят билан мурожаат қила оларди. Баъзи суд ишлари (ўт қўйиш, coxтa танга-чақа чиқариш, хотин-қизларни ўғирлаш ва х. к.) албаттa қирол судида кўрилиши керак эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling