Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дехқонлар харакати.
- 1251 йилда чўпонлар ҳаракати
Қироллик молияси. Людовик IX танга-чақа зaрб қилишда феодаллар билан рақобат қилди. У бошқа герцог ва графларнинг танга-чақа пул чиқариш вa уни амалда юргизишни бекор қилмаса ҳам, лекин қироллик танга-чақа пулининг шу герцог ва графларнинг мулкларида ўзлариники билан бaб-баравар юpгизилишига монелик қилмасликка ўз вассалларини мажбур этди. Натижада энг салмоқли кopоллик танга-чақа пули одaтда феодаллариннг ёмон сифатли пулларини сиқиб чиқарар эди. XIII acp ўрталарида қироль бюджети жуда ўсди. Савдо-сотиқдан, саноатдaн ва қироллик ер-мулкларидан (савдо-сотиқ, иктисодий жиҳатдан ривожланган районлардаги) келадиган даромадлариннг тобора кўпайиб боришидан ташқари, Людовик IX хазинани бойитиш мақсадида феодаллариннг танхо еpлapидaн усталик билан фойдаланди.Людовик IX замонида йирик феодаллардан ундиpиладиган вассаллик тўлови юқори дарaжaда ошди. Қирольўзвассалларидан кўп даромад олгани сингари, шаҳар-коммуналардап ҳам ўшанчалик кўп даромад оларди. Француз черкови сифатида қиролга катта-катта ақча тўларди. Людовик IX даврида бевосита қироль хазинасига келиб тушадиган солиғи давлатнинг доимо олиб турадигаи солиғи ролини ўйнади. Умуман Людовик IХ даврида қироллик даромадларининг ўсиши ўша замонда Франциянинг хўжалик жиҳхатдан юксала борганлигини очиқдан – очиқ кўрсатар эди. Пул хўжалигининг ривожлана бошлаши, шахарлар, саноат ва савдо-сотиқнинг ўсиши оқибатида мамлакатнипг сиёсий жихатдан марказлашуви халқ хўжалиги барча тармоқларининг тараққий қилишига ижобий таъсиp этди.
Дехқонлар харакати. XIII асрда Францияда қишлоқнинг аҳволида кўзга кўринарли ўзгаришлар юз берди. Мамлакатда шаҳарларнинг ўсиши вa товар хўжалиги ривожлана бошлаши муносабати билан крепостной деҳқонларнинг биp қисми (сервлар) греодаллар томонидан пул оброгига кўчирилди. Бу масала салиб юришлари деҳқонларни озод қилишга биргинчи сабабчи бўлиб, анча каттa роль ўйнади. Салиб юришига кетаётиб ва бунда одатда пулга мухтожлик сезган феодал ўз кpепдстнойларига пул тўлаб озодликка чиқишни ёки шу пул эвазига лоақал энг оғир крепостнойлик мажбуриятлардан қутулишни таклиф этар эди. Натуpал мажбуриятларни aна шу тариқа пул билан айирбошлаш деҳқонларни шахсан озод қилишига ёрдам қилди вa бу ҳол эса прогрессив xарактерга эгa бўлди. Аммо XII асрда вa XIII асрнинг биринчи ярмида бу жараён Францияда ҳали етарли даражада кенг тарқалмаган эди. Баршчинада ишлатиладиган ва натурал оброк йиғиб oлaдигaн крепостнойлик тузуми фeoдaл эксплуатациясининг устун шакли бўлиб қолаверди. Иккинчи томондан, деҳқонлар товар – пул xўжалигига ҳали етарли даражада тoртилмаганликлари сабабли оброкни пул билан тўлашга ўтишнинг ўзи бу вақтда деҳқонларга оғирлик қиларди. Қирол хазинасига тўланадиган тўловлар ва жумладан, салиб юришлари билан алоқадор ноҳақ солиқлар (Салиб юриши солиғини тўлаш, қироль Людовик IX ни асирликдан қўтқазиш учуи пул йиғиш ва ҳ. к.) деҳқонлар гарданига оғир юк бўилб тушди. XIII асрнинг ўрталарида француз қишлоғидаги деҳқонлар оммаси аҳволининг ёмонлаша борши заминида кўплаб ҳар қанақанги маҳаллий жанжаллар ва деҳаонлариннг сеньорларга қарши чиқишлари юз бериб туpди. Деҳқонларнинг бу чиқишлари баъзан анча кенг тус олиб, бутун-бутун вилоятларни ўз ичига олган оммавий ғалаёнларга айланиб кетарди. Францияиннг анчагина қисмига ёйилган бундай йирик қўзғолонлар жумласига 1251 йилда чўпонлар ҳаракати номи билан машҳур бўлган ҳаракат киради. Ғоявий жиҳатдан бу ҳаракат сaлиб юришлари билан алоқадор эди. Деҳқонлар орасида тарғибот олиб борилиб, улaрнинг ўзларини салиб юришида, жумладан, қироль Людовик IX ни асирликдан қўтқазишда қатнашишга даъват қилинарди. Деҳқонлар янги сaлиб юришининг ташкилотчиси сайёр ваъзгўй «венгриялик муаллим» Яков номли киши бўлиб, у ўзининг халққа қилган ваъзларида сеньорнинг «оддий халқ» кўрсатган адолатсизликлари ва зўравонликлари тўғрисидаги ижтимоиймавзуларга ҳам тўхталиб кўп сонли деҳқонлaр оломони Парижга тўпланиб, сўнгра у ердан жанубга томон йўл олади, сенъорларнинг йўлда учраган кўраларини поймол қилади ва улардаги мол-мулкни босиб олади. Қўзғолончиларни Opлeaн вa Тур шаҳарларидаги камбағаллар қўллаб-қувватладилар. Қўзғголончиларнинг сони тез ўсиб борди, баъзи бир воқеанависларнинг айтишича, қўзғолончиларнинг сони 100 минг кишигачa eтган. Бироқ ёмон уюштирилган, харбий ишда тажрибаси бўлмаган, охирги мақсаднинг нималигигa тушуниб етмаган ва узоқ юришнинг маршрутини яхши билмаган деҳқонлар ўзларн қўлга киритган ютуқларни мустахкамлай олмадилар ва ҳаракат тезда барбод бўлди. Деҳқонларнинг айрим отрядлари йўлда озиқ-овқат ва бошқа қийинчиликларга дуч келиб, яна ўз юртларига қайтиб кетдилар. Қўзғолончиларнинг қолган отрядларини ҳукумaт ва феодалларнинг шахсий харбий кучлари тop-мop келтирдилар. Ҳаракат қатнашчиларииннг кўплари қириб ташлади ёки қўлга туширилди, харакат бошлиғи Яков Венгерскийнинг ўзи ҳам халок бўлди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling