Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet151/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Генерал штатлар.Қиролнинг папа билан қилган можароси муносабати билан биpинчи марта чақирилган Генерал штатлар, кейин Филипп IV даврида 1308 ва 1313-1314 йилларда йиғилди. Доимо молиявий қийинчиликларни бошидан кечирган Филипп IV, ҳар сафар янги солиқлар учун розилик беришни штатларга таклиф қиларди. Янги солиқлариш тасдиқлаш ваколати XIV асрнинг биринчи ярмида Филипп IV нинг ворислари даврида Генерал штатларнинг бундан кейинги фаолияти учун катта аҳамиятга эга бўлди.
Генерал штатлар тузилиши натижасида Франциянинг давлат тараққиёти олға қapaб бир қадам ташлади, чунки қиролни ахолинииг кенг ва энг нуфузли табақалари билан боғловчи янги муҳим орган пайдо бўлди. Генерал штатлapга бой шаҳарликлардан вакиллар тортилиши aйниқса муҳим эди. Бу нapca шахарларнинг сиёсий таъсири ўсиб борганлигининг кўрсатар эди. Гене­рал штатлар эндиликда бутун мaмлaкат миқёсида қироль хокимиятининг шаҳарлар билан тузган иттифоқининг янги формаси эди. Қироль учинчи тоифага таяниб, ўз молия ишларини мустаҳкамлай олди ва қайсар феодалларни яна кўпроқ чеклаб қўйди. Дастлабки тарқоқ феодал монархияси ўз ўрнини марказлашгап тоифавий монархияга бўшатиб берди, бу монархияни бошқаришда мамлакатдаги учта расмий тоифа вакилларининг мажлиси, шу жумладан, янгидан шаклланиб келаётган синф — буржуазия вакиллари ҳам иштирок қилди
Ю3 ЙИЛЛИК УРУШ ВА ФРАНЦИЯНИ СИЁСИЙ ЖИХАТДАН БИРЛАШТИРИШНИНГ ТУГАЛЛАНИШИ
Валуанинг идора қила бошлаши. 1328 йилда Капетингларнинг катта авлоди тугади. Филипп IV вафот этгандан кейин унинг бирин-кетин коpоллик қилган уч ўғли қазо қилиб, улардан эркак зурриёти қолмади. Феодаллар қироллик тахтига Капетинглар кичик авлодининг вакили бўлмиш Филипп VI Валуани (1328-- 1350) сайлаб қўйдилар. Валуа қироллиги даврида, 1349 йилдй, Франциянинг жануби-Шарқида муҳим Дофинэ вилояти (собиқ Арелат қироллигининг биp қисми) қўшиб олинди. Чунки Дофинэ ворис валиахдининг удели бўлиб қолди, ана шу замондан эътиборaн тахт вориси одатда дофинлик валиаҳд деб аталадиган бўлди. Янги династия, умуман олганда Францияни бирлаштириш вa қироль ҳокимиятини мустаҳкамлашни амалга ошириб, ўзидан бурун ўтган аждодлар cиёсатини давом эттирди. Аммо Франция билан Англия ўртасида бошланиб кетган юз йиллик уруш муносабати билан Валуанинг вазифалари ғоят мушкуллашди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling