Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet147/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Филипп II Август. Людовик VII нинг ўғли Филипп II Август (1180-1223) ўз ҳукмронлиги остида француз ерларини бирлаштириш сиёсатини изчиллик билан олиб бориб, бу ишда порлоқ ютуқларни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Филипп қироллик доменида жойлашган француз шаҳарларига ҳам, бошқа князь-феодалларга қарашли территориядаги шахарларга ҳам хомийлик кўрсатди. Филипп II ўзи хукмронлик қилган даврнинг бошларидаёқ шимолдаги Пикардияни вa Вермандуани қироллик доменига қўшиб олган эди. Унинг Плантагенетлар билан бундан кейинги олию борган кураши катта ғалаба билан тамом бўлди. XIIIacp бошларида Филипп II француз мулкларининг кўпчилигини: Нормандия, Анжу, Мен, Турень, Пуатунинг бир қисми (1204-1214) ни Плантагенетлардан тортиб олди. Французларнинг Инглиз қироли Иоанн Ерсизни (1214 йил июлининг бошида Ларош О Муан ёнидаги жангда) ва унинг иттифоқчилaри — Фландрия графини ва герман феодалларини (ўшa 1214 йил июлининг охирида Бувин ёнидаги жангда) мағлубиятга учратган 1214 йил ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Бувин ёнидаги иккинчи жангда — эркин француз коммуналаридан ташкил топган шаҳар лашкарлари катта рол ўйнади, бу билан қирол ҳокимиятининг шаҳарлар билан тузган иттифоқи очиқ-ойдин намойиш қилинди.
Юқорида номи айтиб ўтилган мулклар қўлга киритилиши натижасида Филипп II Ла-Маншга ва Атлантика океанига бемалол чиқадиган бўлди; энг муҳим икки дарё — Сена билан Луара мансаблари эндиликда тамомилa француз қиролига қарайдиган бўлди. Қисқа муддат ичида қирол домени территорияси бир неча марта кўпайди.
Филипп II даврида бошқа муҳим мулклар: қирол доменининг ғарбидаги Блуа ва унинг жанубидаги Оверннинг бир қисми, Франциянинг энг жанубидаги Лангедокнинг Шарқий қисми (Тулуза графлигига қарашли мулклардан тортиб олинган қисми) ҳам қўшиб олинди. Шарқий Лангедок Филипп II корoллигининг охиридаёққўшиб олинган эди. Бу маҳалда қиролнинг ўғли шаҳзода Людовик (булғуси Людовик VIII) папа Иннокентий III нинг даъвати билан, еретик альбигойлaргa қарши салиб юришида қатнашган эди.
Филипп II Августнинг маъмурий ислоҳоти. Филипп II даврида қирол доменига кўп миқдoрдa ерлaр қўшиб олиниши муносабати билан муҳим маъмурий ислоҳот ўтказилди. Қиролликка қарашли барча мулклар бaльяж деб аталувчи тенг маъмурий округларга бўлиниб, уларга қироллик губернаторлаpи — бaльялap бошлиққилиб қўйилди. Бальялар ўз функциялари жиҳатидан Буюк Карлнинг графларини эслатаpдилар. Бальялар қарамоғида суд, солиқлар йиғиш, лашкарлар чақириш ишлари бўларди. Бальялар вақт-вақти билан қиролга ёзма ҳисобот бериб туришлари лозим эди. Бальялар одатда қисқа муддатга ва саройга яқин турган кишилардаи тайинланиб, улар маҳаллий провинциал зодагонларга қавм-қариндош бўлмаслиги ёки бирор масаладa улар билан яқин муносабат боғламаслиги шарт эди. Филипп II даврида жами бўлиб 20 бальяж ташкил филинган эди. жанубда, Лангецокда бальялар ўрнига сенешаллар тайинланди. Сенешалларнинг бальялардан фарқи шунда эдики, сенешаллар маҳаллий дворянлар орасидан чиққан амалдорлар эди. Қиролҳокимиятининг жанубдаги таъсири, табиий, шимол, ғарб ва xуcуcaн қироллик марказидагига қараганда заифроқ эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling