Биринчи Капетингларнинг идора қилиши. Биринчи Капетинглар ҳокимияти дастлаб тамомила заиф эди. X ва XI асрларда Франция Ғарбий Европанинг энг тарқоқ монархияларидан бири эди. Қирол бу ерда князь-феодалардан бирининг, ҳаттоки кучли бўлмаган княз - феодаларнинг оддийгина ўрнини эгалларди. Кўпгина қўшни йирик феодаллар, xap қайсиси ўз ҳолича қиролдан кучлироқ эди. Вa фақат феодалларнинг ўзаро рақиблиги, черковнинг, кейинроқ эса шаҳарларнинг Капетингларни қўллаб-қувватлаши, бу сулола вакилларининг усталик қилиб, оҳиста сиёсат юргизиши биринчи пайтларда лоақал ўз уруғининг қироллик унвонини қўлдан чиқармай, балки уни наслдан-наслга мepoc қилиб қолдириш имконини берди. Қирол ўзининг меросий доменида — Иль де Франс герцоглигида озми-кўпми хўжайин эди. Бу нисбатан камбар минтақа бўлиб, шимолдан жанубга қараб чўзилиб кeтгaн ва аммо иккита каттагина шаҳарни — Париж билан Орлеанни ўз ичига олган эди, шу билан бирга, бу территорияга бошқа мулклар ҳам суқилиб кирган эди.
Қирол домени (юрти) территорияси Франциядаги икки муҳим дарёнинг, яъни Сена билан Луара дарёсининг ўрта оқим бўйларидаги ерларни ўз ичига олсада, лекин бу дарёларнинг мансаблари, қуйи ва юқори оқимлари бўйларидаги жойлар бошқа феодалларга қарашли эди. Қирол доменини ҳалқа қилиб ўраб олган энг йирик феодал князлик мулклари қуйидагилар эди: шимолда — Фландрия графлиги, Нормандия герцоглиги, Бретань герцоглиги, ғарбда — Анжи графлиги ва Аквитания герцоглиги, жанубда — Овернь графлиги ва сўнгра Тулуза (Лагедок) графлиги, Шарқда — Шампань графлиги ва Бургундия герцоглиги бор эди. Бу энг йирик герцоглик ва графликлардан ташқари, кичик миқёсда ўнлаб бошқа мустақил феодал ерлари ҳам бор эди. Ҳатто қирол ўзига қарашли доменда ҳам маҳаллий баронларга қарши қаттиқ кураш олиб борарди. Қирол Париждан Орлеанга борганида уни кўпдан-кўп қуролли мулозимлар албатта кузатиб боришлари керак эди. Ҳокимиятни отадан ўғилга мepoc қилиб қолдириш одатини сақламок учун Капетинглар Х —XI aсpлaр даврида ва у ҳатто XII асрнинг биринчи ярмида ҳам қирол валиаҳдига ўзи ҳаёт вақтидаёқ тож кийгизиш урф-одатини бажарар эди. «Қари қирол» ёнида одатда, бошқа «ёш қирол» ҳам қиролликни бошқарар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |