Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Француз миллатининг таркиб топа бошлаши


Download 0.98 Mb.
bet160/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Француз миллатининг таркиб топа бошлаши. Французмарказлашган давлати вужудга келиши билан бир вақтда француз миллати таркиб топа борди. XV асрнинг охири — XVI асpнинг бошларига келиб Францияда миллатнинг вужудга келиши учун барча элементлар мавжуд эди. Айрим-айрим тарқоқ феодал мулкларидан француз қироллигининг ягона умумий территорияси ташкил топди. Вилоятлардаги маҳаллий тиллар (шева ва диалектлар) билан бир қаторда, Париж диалекти асосида ривожланган ягона француз адабий тили вужудга келди. Ўрта асрлар охирига келганда Франция иқтисодий жиҳатдан аллақачон бир бутун ўлка тусини олди; мамлакатда умумфранцуз бозори ташкил топиб, унинг маркази шимолда эди; француз маданияти ўз миллий хусусиятларига эга бўлиб, у адабиётда энг равшан ифодаланди. Юз йиллик урушнинг зaмондоши бўлган Жан Фpуaccapнинг (1337-1404) машхур «Хроникаси» илк француз бадиий прозасининг порлоқ намунасидир. Людовик XI нинг биографи Филипп де Комминнинг (1446-1511) «Мемуарлари» адабий вa сиёсий жиҳатдан катта ажамиятга эга бўлди. Филипп де Комминнинг баpча асарлаpи Францияпинг бирлиги учун кураш идеяси билан суғорилган. Асарларининг бир қисмини жонажон француз тилида ёзган Эcтaш Дeшaн (1340-1407) йирик шоир, кўп баллада, қўшиқ вa сатираларнинг автори эди. Дешан энг илк даврдаги француз гуманистларининг бири, италиялик машҳур ёзувчи-гуманист Петрарканинг эҳтиросли муҳлиси эди.
Ўрта асрлар охирига келганда «француз» сўзининг эса маъноси ўзгарди. Илгари маҳалда у фақат «Франциянинг шимолий аҳолиси» деган тор маънода ҳатто «фақат Иль де Франс аҳолиси» деган тушунчани билдирарди, эндиликда аҳолининг қайси вилоятда туғилган ёки яшаганлигидан қатъи назар, француз қироллигининг ҳap бир аҳолиси француз деб аталадиган бўлди.
Адабиётлар:
1. Каримов.И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998 й.
2. История Франции в 3- томах. М .1972.том 1
3. Бессмертный Ю.А. Феодальная деревня и рынок в западной Европе XI-XII вв. М. 1969.
4. Конокойтин А.В. Жакерия 1358г. во Франции. Иваново. 1964.
5. Левандовский А.П. Жанна д'Арк. М. 1982.
6. Хрестоматия по истории средних веков. Часть-1. Москва,1980.
7. Ўрта асрлар тарихидан изохли луғат. Тошкент, 1979 й.
8. Виппер Р.Ю. История средних веков. Курс лекции. Санкт-Петербург. 2001.
9. История средних веков. Том 2. М., 2005.

21-Мавзу: XI—XV АСРЛАРДА АНГЛИЯ


Р е ж а:
1.ХI-ХIIасрлардаАнглия. Норманистилоси. Феодаллашишжараёнинингтугаши. “Даҳшатлисудкитоби”. Аграртузумвадеҳқонларнингаҳволи.Шаҳарлар. Мамлакатнингривожланиши. Ижтимоийтараққиёт. Исландияистилоси. Ягонаинглизхалқинингшаклланиши.
2.ХIIIасрдаАнглия. Иқтисодийривожланиш. Деҳқонларнингтабақаланиши. Ижтимоийзиддиятнингкескинлашиши. Феодалларгуруҳи. Иқтисодийривожланишхусусиятлариваасосиййўналишлари. Шаҳарлар. Сиёсийкураш. ЭркинликларнингБуюкхартияси.
3.Фуқароларуруши. Англияпарламентинингвужудгакелиши. Англияташқисиёсати. ХIV-ХVасрлардаАнглия. Қишлоқхўжалигинингривожланиши. Шаҳарвақишлоқлардаижтимоийзиддиятнингкескинлашиши. УотТайлерқўзғолони.
4. ХVасрдаАнглиянингижтимоий-иқтисодийривожланиши. ЖекКэдқўзғолони. Инглизмиллатинингшаклланиши.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling