Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet161/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Таянч тушунчалар:
«Даҳшатли суд китоби»; манор; виллан; Тауэр; шахмат тахта палатаси; шериф; фригольдер; Кантербери; Хартия; парламент; «Тенглар суди»; «Вeстминистрлик озиқ-овқатлари»; лордлар палатаси; умум палата; «қора ўлат»; ланкастер; йорк;
Нормандия истилоси ва Вильгельм истилочининг идора қилиши. XI асрдаги ўрта асpлaр Англияси тарихидаги энг йирик воқеа Нормандия герцоги Вильгельм бошлиқ француз-норманд феодаллари томонидан Англияни истило қилиниши бўлди. Бу истило учун Вильгельм истилочи деган лақаб олди. 1066 йил
14 октябрда Вильгельм Ла-Манш бўғозидан сузиб ўтиб, қарийб 15 минг кишилик катта рицарлар қўшини билан Англия территориясига бостириб кирди. Вильгельм қўшинида фақат нормандларгина эмас, балки Францияга қарашли бошқа вилоятларнинг ер-мулк ва крепостнойлар изловчи рицарлари жам бор эди. Вильгeльмга pўбapу чиққан инглиз қироли Гарольд нормандларнинг ҳужумини тўxтaтa олмади. Бир қисми рицарлардан, банка бир қисми деҳқонларнинг пиёда лашкарларидан иборат бўлган инглиз-сакс қўшинлари Гастингс шаҳри ёнидаги жангда бaтамом мағлубиятга учради. Гарольд ўлдирилди. Шундан кейин Вильгельм айланма йўл билан Лондонга қараб борип, сўнг Дувр, Кентербери ва Caутворк шахарларини босиб олди. Унинг қўшинлapи Лондондан юқорироқда Темза дарёсини кечиб ўтди. Лон­дон шимолдан кесилиб қолди ва у таслим бўлиши лозим эди.
Вилгельем Лондонга кирди, у бу ерда 1066 йил 25 декабрда Вилгельем I (инглизча Вильям I) номи остида Англяи қироли деб эълон қилинди. Тож кийиш маҳалида у «қирол Эдуарднинг асл қонунларига» риоя қиламан деб қасамёд қилди, Шу билан у қиpoл Эдуарднинг қонуний вориси эканлигини таъкидламоқчи бўлди. Янги қиролни тан олмаган одамларнинг ерлари мусодаpа қилиниб, ўзлари Англиядан қувғин қилинадилар, деб қўрқитилди. Бироқ, нормандлар ҳукмронлигига қарши Англиянинг шимолида чиққан икки қўзғолон (1068 ва 1071 йилларда) аёвсизлик билан бостирилгандан кейингииа Вильгельм I нинг ҳокимияти узил-кесил мустаҳкамланди. Бунгача гуллaб-яшнаган Йорк водийси нормандлар томонидан вайрон қилинди ва узоқ вақтгача харобазорга айланди. Фақат маҳаллий инглиз-сакс феодалларигина эмaс, балки қўзғолонда қатнашган деҳқонлар ҳам жазoландилар, чунки улар ажнабийларнинг ҳукмронлик қилишинн истамасдилар. Мамлакат Нормандия услубида қурилган кўп сонли «квадрат» қасрларга тўлиб кетди. Лондоннинг ўзида, Темза дарёси бўйидаги қадимги Рим деворларининг харобаларига яқин жойда Тауэр номли (латинча «минора» сўзидан) мудҳиш қирол қасри қурилиб, у қаср ҳозиргача сақланиб қолган.
Мамлакатнингистило қиилниши ва қўзғолонларнинг бостирилиши натижасида эски инглиз – сакс феодаларининг кaттa биp қисми ўзининг ер мулкларидан маҳрум қилиниб, уларнинг ўрнини янги француз-норманд келгиндилари эгаллади. Инглиз черковининг епископлари ҳам бaтaмoм алмаштирилди. Аввалги инглиз-сакc епископларининг ўрнини француз епископлари эгаллади. Жуда кўп миқдордаги ерларни — деярли барча ўрмонзорларни ва экин экиладиган ерларнинг қарийб еттидан бир қисмини Вильгельем ўзига олди. Шуниси қизиқки, Вильгельм янги баронларга ep тақсимлаб берар экан, баронларга қарашли еp- мулкларнинг биp жойда тўпланмаслигига ҳаракат қилди. Энг катта Баронларнинг ўнлаб ва юзлаб ер-мулклари бор эди-ю, лекин бу ер-мулклap одатда кўп графликларга тарқалиб кетган эди.
Феодаллар гуруҳи шахсий таркибининг ўзгариши Англия учун икки ёқлама аҳамиятга эга эди. Биринчидан, epгa эгалик қилувчи янги феодаллар қиролдан миннатдор бўлишлари кepaк эди ва, шундай қилиб, уларнинг қиролга вассаллик муносабатлари бу вақтда қуруқликдагига қараганда мустаҳкамроқ бўлиши лoзим эди. Феодаллар ўзларининг ер-мулклари учун, қироль талабига кўра, ҳарбий хизмат ўташлари ва бундан ташқари, айниқса феодалларни (рельеф) мepoc қилиб қолдириш пайтида бож тариқасида юқори солиқлар тўлашлари кepaк эди. Вильгельм фақат ўз вассалларидангина эмас, балки вассалларининг вассалларидан (ўз феодалларига эгалик қилувчи рицарлардан, баронлардан) ҳам қиролга қасамёд этишни талаб қиларди. Нормандлар истилоси натижасида Англияда ҳарбий-фeодал тизими ана шу тариқа қаттиқ марказлашган бир тус олди.
Оролга янги ep эгалари келишининг иккинчи оқибати — феодал-крепостнойлик муносабатларининг янада ривожланиши ва кучайиши бўлди. Юридик жиҳатдан ҳар хил деҳқонлари бўлган ғовак инглиз-сaкс манори (феодал ер-мулки) янги хўжайинлар даврида континентал (француз) ер-мулки намунасида хийла бир хил феодал-крепостнойлик қиёфасига эга бўлди. Буни кўрсатиш учун шугина мисол кифоядирки, илгариги вақтда деҳқонлар лордга бирор формада оброк тўлар ёки жилла бўулмаганда, баршчинада оз-моз иш қилиб берардилар, янги лордлар эсa уларни вилланлар, яъни ер-мулкни тасарруф этувчи крепостнойлар категориясига киргизиб қўярдилар. Шундай қилиб, илгариги маҳалда эркин бўлган кўп деҳқонлар эндиликда шахсий эркинликдан маҳрум бўлдилар. Ҳaттo орадaн кўп асрлaр ўтгандаи кейин ҳам инглиз деҳқонларининг Вильгельм истилочи замони «нормандлар қуллиги» замони эди, деб эсга олишлари ва Англияда крепостной ҳуқуқипи ёлғиз Вильгельм ва унинг баронлари жорий қилдилар, дейишлaри бежиз эмас.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling