Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet164/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Қалқон пули. Генрих II доимий қўшин тузмоқчи бўлди. Чунки вассалларнинг рицарлик хизмати бир йилда маълум кунлар билан чекланган бўларди, бу эса қуруқликда узоқ урушлар олиб боришда унғайсизлик туғдирарди. Шу сабабли Генрих II рицарларнинг бир қисмини ҳарбий хизматдан бўшата бошлади. Бундай рицарлар шахсий хизмат қилиш ўрнига ҳарбий ёки қалқон солиғи тўлашлари лозим эди. Бу пулга Қироль йил бўйи хизмат қилишга рози бўлган рицарларии ўзига ёллаши мумкин эди. Қалқон пулининг жорий қилиниши муҳим ижтимоий оқибатларга эга бўлди. Бу тадбир туфайли инглиз рицарлари ҳарбий-феодал хизматдан эртароқ озод бўлиб, тинч қишлоқ хўжайинларига айлана бошладилар. Келгусида бу ҳолат қуйи инглиз дворянларини шаҳар буржуазияси билан яқинлаштиришда катта роль ўйнади.
Черков билан тўкнашув. Генрих II инглиз черковини тамомила ўзига қарам қилмоқчи бўлди. У епископлар ва аббатларнинг сайлови менинг иштирокимда ўтказилиши керак деб талаб қилди. Руҳонийлар жиноий ишлаp бўйича бошқа ҳамма фуқаролар сингари, қироллик суди томонидан суд қилиниши лозим. Аpхиепископлар қиролнинг розилигини олгандан кейингина папа билан муносабатда бўла олар эди.
Бироқ черков ислоҳотини ўтказишда Генрих II инглиз черковининг бошлиғи, Кентербери архиепископиФома Бекетнинг қаршилигига дуч келди. Епископлар, дунёвий баронлар ва папа қўллаб-қувватлаган Фома Бекет Кларендон шаҳридаги черков соборида (1164) қиролнинг қистови билан қабул қилинган янги қарорларнинг турмушга оширилишига қўймади. Дарғазаб бўлган Генрих II қайсар архиепископдани қутулишга қapop берди ва Бекетни ўлдиришни ўзинииг икки pицaригa буюpди (1170 й.). Архиепископ ибодат қилаётган маҳалида ўлдирилди. Бироқ шошқалоқлик билан берилгаи фармойишнинг оқибати қиролнинг ўзи учун жуда ноқулай бўлди. Баронлар Фома Бекетнинг ўлимидаи Генрих II га қарши қўзғолон кўтаришга баҳона сифатида фойдаландилар. Acopaтгa тушириш тугалланиши муносабати билан XII асрда аҳволи ёмонлашган деҳқонлар оммаси ичида Фома авлиё деб шуҳрат қозонган эди. Унинг қиролга қарши чиқишини деҳқонлар кучайиб бораётган феодал-бюрократик тузумга қарши норозилик деб билаpдилаp. Aгap қирол Фома Бекетни атайин ўлдирганлиги айбини ювмаса вa черков ишига аралашишини тўхтатмаса, у черковдаи қувилади, дeб папа унгra дўқ-пўписa қилди. Генрих II анча сир беришга мажбур бўлди. У Кларепдондаги қарорларни бeкор қилди. Қирол Кентербеди шаҳрига келиб (келгуси, 1171 йилда) ўлдирилган архиепископнинг қабри устида, мен ўйламасдан фармойиш берибман ва бу фармойишни ўлдириш ҳақидаги буйруқ деб «нотўғри тушунилган» деб ҳамманинг олдида тавба-тазаррук қилди. Уша йили Генрих II Ирландияни истило қилиш пайига тушди. Бунда, жумладан, у Ирлан­дия истило қилингандан кейин мустақил Ирландия черковининг папага тoбe қилинишини ва шу билан папапинг кўнгли олинишини кўзда тутган эди.
Генрих II қироллигинннг сўнгги йиллари яна баронлар оппозициясига қарши қаттиқ курашда ўтди. Англия баронлари Плантагенетларнинг қуруқликдаги мулкларига эгалик қилувчи феодаллар билан иттифоқ туздилар. Баронлар қари қиролнинг ўз ўғилларини ўзига қарши оёқлантирдилар. 1189 йилда қиролга қарши қаратилган катта фитна фош қилинди. Бу фитнада қиролева Элеонора ва шаҳзодалар, яъни Генрих билан Элеоноранинг бoлалари қатнашган эдилар. Aнa шу феодал тўс-тўполони вазиятида Генрих IIҳам вафот этди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling