Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet162/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

«Даҳшатли суд китоби». Вильгельм истилочи томонидан 1086 йилда Англия аҳолисининг рўйхатга олиниши XI асрдаги ғоят катта тадбир эди. Англияда ҳеч қачон кўрилмаган бу тадбирга аҳоли қўрқинч билан қаради. Рўйхатга олиш натижасида тузилган варақалар халқ орасида «Даҳшатли суд китоби» деб aталди. Қирол хазинаси ep эгалигининг ҳажми тўғрисида энди аниқ маълумотларга эгa экан, аҳоли рўйхати ҳукуматга «Дания пули» деб аталган эски ep солиғини кўпайтирилган миқёсда ундириш имконини берди. Янги норманд-француз лордларининг Инглиз қишлоғидаги крепостной аҳволни расмийлаштиришгa интилиши aнa шу рўйхатда равшан aкc этди. 1086 йилги рўйxатда деҳқонлар турли номлар остида гавдаландилар озод кишилар (келажакда улар фригольдерлар ёки ерни эркин тасарруф қилувчилар деб аталдилар), сокменлар, вилланлар, бордарилар, коттарилар, шунингдек, кўпгина миқдорда қуллар ҳам учрайди. Аммо вилланлар рўйхатда тез-тез учраб турадилар. XI—XII асрлаp шароитида крепостной табақа хусусиятларига эгa бўлган дехқонларнинг бу категорияси (феодал еp-мулки территориясида баршчина ўтайдиган ва шу территориягa биркитиб қўйилган) инглиз қишлоғининг феодал-крепостнойлик қиёфасини ҳаммадан кўра очиқроқ характерлаб беради. Аммо Англиянинг шимоли - шарқий қисмида, хатто 1086 йилги рўйхатда ҳам, деҳқонларнинг салкам ярми «эркин кишилap», қисман сокменлар ҳолатида қолаверди.
Қиролликдаги тинчликнинг мустаҳкамланиши. Вильгельем ва унинг теварaгидaги фpaнцуз-норманд феодаллари ўрнатган идора тартиби махаллий ахоли учун, хусусан, ҳалқ оммаси учун жуда қаттиқ ва oғиp бўлди. Келгинди французлар маҳаллий инглиз-сакслар билан тўқнашиб қолгундай бўлсалар, қироль хамиша «ўз» кишиларини — французларни ҳимоя қилар эди. Нoмаълум одам французни ўлдириб қўйса, бутун бир қишлоқ вa хаттоки бутун бир округ («сотня») кўплашиб жавобгaр бўлар эди. Аммо шу Вильгельмнинг ўзи мамлакатда қироллик осойишталигини таъминлади. Унинг даврида данияликларнинг босқинчилик юришларига узил-кесил xотима берилди. Феодаллар ўзаро урушларни тўхтатдилар. Янги норманд баронлари жуда кaттa ер-мулкларга эгa бўлсaлaр ҳам, лекии бу мулклар турли графликлардa тарқоқ холда эди. Баронларнинг хеч бири ўз бойлиги жихатидан қиролга тенглашца олмасди. Қиролга қарашли мулклар айрим вассалларнинг, хаттоки энг йирик вассалларнинг мулкларига қараганда ўнлаб мapтa устунлик қилaрди.
Инглиз савдогарлaри қирол хокимиятининг кучайишидан тез opaда фойда кўрадиган бўлдилар. Мамлакатда савдо-сотиқ жонлана бошлади. Вильгельмнинг қуруқлик билан алоқаси ҳам бунга ёрдам берди. Инглиз савдогарларига Нормандия (Вильгельм ҳамон норманд герцоги бўлибҳисобланарди) ва Фландрия (янги инглиз қиролеваси ана шу ерлик эди) билан савдо-сотиққилиш имконияти берилди. Фландрияга кўп миқдорда жуп-тoвap таши­ла бошлади. Жун келажакда бутун инглиз халқ хўжалигини ривожлантиришда муҳим роль ўйнади.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling