Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Юз йиллик урушнинг тугаши ва унинг оқибатлари


Download 0.98 Mb.
bet158/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Юз йиллик урушнинг тугаши ва унинг оқибатлари. Жанна Д'apк ҳалок бўлса ҳам, лекин унинг ватанпарварлик иши ўз самарасини берди. Инглизларга қарши курашдаги жиддий ютуқлар унинг номи билан боғланган. Жанна д'Арк ҳақидаги хотиpа француз ватанпарварларини бундан кeйинги курашга даъват этган ўзига xoc байроқ бўлиб қолди. Франциянинг турли жойларидан майда рицaрларнинг, деҳқонлар ва шаҳарликларнинг янги қуролли отрядлари ёрдам бериш таклифи билан Карл VII ҳузурига келардилар. Айни замонда гўдак қироль даврида ва харбий муваффақиятсизликлар шароитида инглизлар лагерида феодалларнинг aйрим тўдалари ўртасида ички кураш тобора кўпроқ кескинлашиб борарди. 1435 йилда герцог Бургундский инглиз-француз тўдаси билан тузган иттифонини бекор қилди. 14З6 йилда Карл VII Парижга кириб келди. 40- йилларда инглизлaрдан Гиень ва Нормандия батамом қайтариб олинди. Улаp қўлида биргина Кале порти қолди. Гарчи уришувчи томонлар ўртасида расмий сулх шартномаси тузилмаган бўлса ҳам, лекин юз йиллик уруш 1453 йилда тўхтади.
Юз йиллик уруш Францияни жуда вайрон қилиб ташлади. Кўп шаҳарлар, турли вилоятларнинг савдо-сотиқ ишлари издан чиқди, жумладан шимолнинг жануб билан қиладиган савдоси узоқ вақтгача тўхтаб қолди. Қиролликдаги аҳоли тўртдан уч қисмга камайиб кетди. Экин экиладиган далаларнинг кўпчилиги харобаларга айланди, у ерларда ўрмон ва чакалакзорлар пайдо бўлди; юзлаб қишлоқлар гўё уларда хеч қачон одам болaси яшамагандек, ep юзидан ғойиб бўлди. Аммо урушнинг Франция учун ижoбий томонлари ҳам бўлди. Уруш нaтижасида аввало, ахолида миллий ҳис уйғоиди. Уpуш халқнинг ватанпарварлик юксаклиги билан тамом бўлди. Юз йиллик уpуш, оқибат-натижада, Францияни бирлаштириш жараёнини илгари cурди. Урушгача мамлакатнинг жануби-ғарбида инглизларга қарашли бўлган анча кенг территориялар (Гиень ва Гасконь) эндиликдa Фран­ция қироллигига қайта бирлаштирилди. Қироль ҳокимиятининг жанубий вилоятлар (Лангедок) устидан мунтазам назорати Юз йиллик уруш пайтида ва ундан кейингина узил-кесил урнатилдп. Француз, қиролининг инглизлар устидан ғалаба қилиши Бургундия герцоглигини қўшиб олиш масаласини навбатга қўйди. Бургундия герцоглари уруш махалида инглиз феодаллари билан иттифоқ тузган эдилар. Инглизларнинг мағлубияти герцогликнинг мавқеини заифлаштириб қўйди. Ларихс хукумати бирлаштирилмай қолган феодал мулклари орaсидаги энг йирик феодал ерларнинг мустақиллигига барҳам бериш учун табиий, бу вазиятдан фойдаланишга шошилди.
Юз йиллик уруш вақтида Франция сиёсий марказлашиш масаласида катта ютуқларни қўлга киритган эди. Уруш пайтидa йирик феодаллар халқ назарида ўзларини тамомила бадном қилдилар. Қироль ҳокимияти барча муваффақиятсизликлардан қатъий назар, ўзини «таркиб топaётган миллат» маркази қилиб кўрсатди. Бутун куч билан давлат мудофаасини мустаҳкамлаш зарур бўлган уруш шароитларида Қироль ҳокимияти ёлланган доимий армияни ўз ихтиёрига олди ва мунтазам солиқлар ярaтди; шу муносабат билан марказий ва маҳаллий қироллик амалдорлари аппарати анча кенгайди. Карл V солиқларига қўшимча қилинган солиқлар орасида тaлья номли янги солиғ айниқса катта аҳамиятга ага бўлди (бу солиқ Карл VII даврида, 1439 йилда жорий қилинган эди). Талья солиғи аҳолининг асосий оммаси — деҳқонлар билан шаҳарликларнинг мулкларидан ундириларди. Қиролларга «умрбод» қилиб белгилаб берилган бу солиқ келгусида француз қироллигидаги давлат даромадларининг асосий манбаи бўлиб қолди.
Инглизлар билан олиб борилган уруш махалида каттагина роль ўйнаган Генерал штатлар шу урушнинг боришида амалда йўқ бўлди. Тоифалар ўртасидаги низо-жанжал, француз шаҳарларининг бир-бировлари билан етарлича иноқ бўлмаслиги, учинчи тоифа вакилларининг бошқарув аппаратига, биринчи галда молия бошқармасига кириб олиши бу фактни eтарли даражада изохлаб беради. Қироллар, Карл V дан бошлаб, Генерал штатлар ўрнига, вақт-вақти билан нотабллар («машхур кишилар») деб аталган одамларнинг йиғилишларини чақириб турадиган бўлдилар. Генерал штатларнинг акси ўлароқ, бу йиғилишлар тоифа вакилларининг йиғилишларига ўxшамaсди ва фақат маслахат бериш характерида бўларди. Нотаблларнинг йиғилишида қатнашган шаҳарликлар, амалда ўзига xoc молия экспертлари эди. Xукумат булардаи баъзи бир хил маълумот олишни истарди, лекин хукуматда уларнинг фикри инобатга олинмасди.
XV АСРНИНГ ИККИНЧИ ЯРМИДА ФРАНЦИЯ. АБСОЛЮТ МОНАРХИЯГА ЎТИЛИШИ.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling