Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


XIII асрда Англиянинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти


Download 0.98 Mb.
bet166/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

XIII асрда Англиянинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти. XIII acp мобайнида Англияда қишлоқ хўжалиги ҳам, саноат ҳам зўр бериб тараққий этди. Ерни ишлаш такомиллашди, бу вақтда агрономияга доир турли трактат (илмий асар)ларнинг босилиб чиқиши шуни кўрсатади. Икки далали система ўз ўрнини кўпроқ уч далали системага бўшатиб беради. Қорамол тобора кўпроқ урчитила бошлаши муносабати билан далаларни гўнглаш кенг қўлланиладигаи бўлди. Англияда қўйчилик айниқса кўп ривожлана бошлади. Қўй жуни чет элга Фландрияга кўп миқдорда жўнатиладиган бўлди, махаллий мовутсозлик ривожланиши муносабати билан жуннинг маълум қисми Англиянинг ўзида истеъмол қилинарди. XII асрда Англияда деҳқончилик сохасида эришилган ютуқларни ана шу факт кўрсатиб берадики, бу асрдa Англиядан Европа қитъасига кўп ғалла олиб кетилaрди. Шундaй қилиб, Англияда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг фақат кенг ички бозоригина эмас, балки ташқи бозори ҳам вужудга келган эди. Деҳқонлар, хусусан уларнинг юқори табақаси бўлган фригшольдерлар товар муносабатларига тортилган эди. Рицарлар бозор билан яқиндан боғланган эдилар, XIII acpдa улар ўз иқтисодий фаолиятларида шаҳарликлар билан яқинлашиб, қишлоқ хўжалиги ва cавдо-сотиққа тобора кўпроқ жалб қилинди.
Феодаллар орасида кўп сонли маъмуриятга эга бўлган, ўзидан кейин хийла мураккаб манориал бухгалтерияси қолдирган монастирь, вa епископлик манорлари бозор муносабатларига энг кўпроқ тортилган эди. Дунёвий йирик феодаллар — баронлар бозор билан унча алоқа қилмасдилар. Баронларнинг крепостнойлари етиштирган махсулотнинг кўп қисми феодалнинг вa унинг мулозимларининг эхтиёжига сарфланарди.
Англия учун XIII аср шаҳарларнинг гуриллаб ўсиши харктерлидир: шу асрда шаҳарлар сони XI асрдагига қараганда 50% дан ортиқроқ кўпайди. Шу давр ичида шаҳар аҳолиси 5 дан 15% га ортди. Айниқса муваффақиятли ривожланиб борган мовутсозликдан ташқари, шаҳарларда бошқа ҳунарлар: темирчилик, қуролсозлик, кўнчилик, калайи буюмлар ясаш вa ҳоказолар ҳам ёйилди. XIII aсp бoшидаёқ Англияда 80 дан зиёд шаҳар ўзини ўзи идора қилиш ҳуқуқига эга эди; шаҳарлар муайян йиллик взнослар (фирмалар) тўлаши эвазига қиролдан шаҳар кенгашининг эркин сайлаб қўйиш ҳуқуқини, шаҳарликларнинг ўзлари солиқ солиш, бозорларга эга бўлиш ҳуқуқини ва бошқа ҳуқуқларни қўлга киритдилар. Шаҳарларда цехлар ривожланди (Англияда цехлар савдо-сотиқ ташкилотларига ўхшаш, гильдиялар деб ном олган эди). Шаҳар тоифаси муҳим ижтимоий кучга айландики, у иблан қироль ва феодаллар ҳам ҳисоблашар эдилар.
Мамлакатдаги ишлаб чиқaриш кучларининг умумий ўсиши ва унинг экономикасининг мустаҳкамланиши шароитида XIII асрлар ривожланиб бораётган феодал жамиятнииг ижтимоий зидидятлари ғоят кескинлашди. Зиддиятларнинг бир йўли феодаллар билан деҳқонлар ўртасида борди. Инглиз деҳқонлари XIII асрдан бошлаб оғир даврни бошдан кечирар эди. XIII аср дкҳқонлар оммасини энг кўп асоpатга тушириш даври бўлди. XIII асрда инглиз қишлоғида асосий сиймо ҳисобланган вилланлар туpap жойига бириктирилган бўлиб ҳафталик баршчинани (ёзги мавсумда ҳафтада 5 кунгача) ўташга мажбур бўлган, лордга никоҳ солиғи ва бошқа ноҳақ солиқлар тўлаган, унинг судига бўйсундирилган тамомила крепостной киши эди. XIII асрдаги инглиз деҳқони аслида вилланга эмас, балки cepвгa ўхшаб кетарди. Инглиз юристлари «Рим ҳуқуқи»ни далил келтириб, вилланлар Рим қулининг бир тури эди деб очиқ- ойдин фикр билдирган эдилар. XIII асрда турли манорларда кўплаб тартибсизликларпинг юз бериши, деҳқонларнинг тез-тез қочишлари, бутуи жамоа деҳқонларининг лорд учун мажбуриятларни бажаришдан бош тортишлари (борди-ю бу мажбуриятлар, айниқса эски «манор одамига» зид келадиган янги мажбуриятлар бўлса) бежиз эмас эди. Лордлар томонидан кенг яйловлар ва мол боқиладиган бoшқа ерларнинг босиб олиниши заминида деҳқонларнинг лордларгa қарши олиб борган курашига доир кўпгина фактлар маълумдир. Етарли миқдорда яйлов ва мол боқиладигаи бошқа жойлар бўлмаганидан кейин деҳқонлар кенг кўламда чорвачилик билан бутунлай шуғуллана олмадилaр. Дуруст ингилз қишлоғида яна фригольдерлар, яъни эркин деҳвонлар бор эди; уларнинг аҳволи вилланларнинг ахволидан яхшироқ эди. Аммо бу вақтга келиб фригольдерларнинг аҳволи ҳам ёмонлашди. Айрим графликларда лордлар фригольдерларни ҳам баршчина ишлашга (гарчи вилланларга қараганда кичиқроқ масштабда бўлса ҳам) мажбур қилар эдилар; бундан ташқари, фригольдерлар орaсида кескин (вилланлардагига нисбатан анча жадалроқ) табақаланиш юз берди, бунинг натижасида фригольдерларнинг кўплари ҳам ерли кишиларга айланиб қолдилар.
XIII асрда Англиядагн ижтимоий зиддиятларнинг бoшқа бир йўли бир томондан, йирик феодаллар, яъни лордлар, епископлар, йирик монастирларнинг аббатлари ўртасида юз берган бўлса, иккинчиси— майда рицарлар ўртасида келиб чиқди. Юқорида айтиб ўтилган йирик феодаллaр мамлакатдаги ерларнинг кўпчилик қисмини эгаллаб олган эдилар. Уларнинг ҳap бири бир неча ўнлаб, баъзан эса юзлаб манорларнинг эгаси эди; крепостной деҳқонлар, асосан шуларга қарашли эди. Мaйда рицарлaр озгина ҳайдаладиган ери бўлган кичик манорларга эгалик қилардилар, шу сабaбли уларда крепостнойлар жуда оз бўларди ёки ҳaттo бутунлай бўлмасди; майда рицарлaр ўз хўжаликларида асосан батраклар меҳнатидан фойдаланиб, уларни ҳам ерли деҳвонлар—коттерлaр хисобидан ёллардилар. Шундай қилиб, рицарлар гарчи феодаллар синфига мансуб бўлсаларда, лекин улар фақат ўз мулкларининг катта-кичиклиги ва қироль саройидан анча узоқда туришлари билангина эмас, балки хўжалик юргизиш жиҳатидан ҳам юқори табақа барон аристократлардан кескин фарққилар эдилар. Савдо-сотиқ заминида рицарлар шаҳарликлар билан тобора кўпроқ яқинлашдилар. Рицарлар солиқ тўловчилар сифатида ҳам шаҳарликлар билан яқинлашдилар, чунки Англияда рицарлар ep солиғи ва бошқа солиқлардан озод қилинмаган эдилар, Францияда эса бунинг акси эди. Буларнинг ҳаммаси рицарлaр билан шаxарликларнинг биргаликда сиёсий чиқишлар қилишлари учун шароит яратиб берди, XIII асрнинг иккинчи ярмидaгм сиёсий воқеалар худди шуни кўрсатди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling