Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Эдуард I нинг идорa қилиши. «Намунали парламент»


Download 0.98 Mb.
bet168/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Эдуард I нинг идорa қилиши. «Намунали парламент». Эдуард I (1272-1307) 50-60 йиллардаги «ғалаёндан» кaтта сабоқ олган хийла ғйратли қирол эди. Айни замонда 1258-1265 йиллардаги баронлар уруши маҳалида ўрта ва қўйи синфларнинг ҳаракатидан қўрқиб қолган феодаллaр энди қироллик тож-тахт теварагида мустаккамроқ зичлашдилар. Эдуард I ўз мавқеини янада кучайтириш учун бир қанча истилочилик урушлари қилди. Эдуард I Уэльсни истило қилди (1282 й) ва Шотландия билан узоқ уpуш олиб борди. Шотландия билан олиб борилган уpуш ғоят оғир бўлди. Урушни давом қилдириш учун етарлича маблағи бўлмаган қирол жуда мушкул бир аҳволга тушди. Оппозициянинг янгидан бош кўтариб чиқишииннг олдини олиш ва зарур маблағга эга бўлиш мақсадида 1295 йилда қиролнинг ўзи умум тоифавий парламент чақирди. Бу парламент таркиби келажакда ана шундaй йиғилишлар учун намуна бўлганлигидан, уни кейинчалик «намунали парламент» деб атадипар. Аммо 1265 йилда Монфор парламенти қанақа таркибда тўпланган бўлса, бу парламент ҳам ҳудди шундай таркибда йиғилди. Бу парламентлар лордлар, дунёвий ва руҳоний феодаллар, рицарлар ва шаҳарликлар йиғилган эди. Шу паётдан эътиборан Англия парламенти мунтазам суратда йиғиладиган бўлди, тез орада (1297 й) солиқларни тасдиқлаш ҳуқуқини олди.
XIV асрда парламентнинг ривожланиши. XIV аср ўртасида қирол Эдуард III (1327 – 1377) даврида парламент айниқса тез – тез (деярли ҳар йили) чақириладиган бўлди. Франция билан бошланиб кетган Юз йиллик уруш ҳукуматдан катта пуллар талаб қилди. Пулга муҳтож бўлган қирол ҳар сафар парламентга мурожаат этиб. Ундан «субсидия» ёки «кўмак» сўрашга мажбур бўлди. XIV асрда инглиз парламентининг ҳуқуқи ҳам асосан расмийлашди. Парламент солиқлари атсдиқлаш ҳуқуқидан ташқари, қонунлар (парламент низомлари ёки актлари) чиқариш ҳуқуқини олди. Парламент, шунингдек сиёсий ишлар бўйича, жумладан, қироллик министрлари томонидан содир бўладиган хизмат жиноятлари бўйича олий суд ҳам бўлиб қолди. 1343 йилдан эътиборан парламент икки палатага бўлинди. Юқори палата лордлар палатаси деб аталиб, у руҳоний лордлар, архиепископлар, епископлар, энг йирик монастирларнинг аббатлари ва дунёвий лордлар (баронлар)дан иборат бўларди. Умум палата деб аталмиш қуйи палата графликларнинг вакиллари бўлган рицарлар ва шаҳарликлардан иборат бўларди.
Инглиз тарихчилари одатда тасдиқлаганларидек, ўрта аср давридаги инглиз парламенти чинакам миллий парламент эмас эди. Унда деҳқонлар оммасининг вакиллари йўқ эди. Шаҳар аҳоилчининг қуйи табақалари ҳам парламентда ўз вакилларига эга эмас эдилар ва баъзи бир истисноларни ҳисобга олмаганда улар депутатлар сайлашда қатнашмасдилар.
XIV – XV асрларда Англиялаги шаҳар идораси тобора кўпроқ ёпиқ цех – олигархия хаарктерига эга бўлди. XIV асрдан бошлаб рицарлар графликлардаги ҳокимиятни ўз қўлларига киритиб олиб, бу вақтга келганда энди бозор, савдо – сотиқ билан, баъзан эса саноат билан ҳам яқиндан боғланган узил-кесил қишлақ хўжайинларига айланган эдилар. XIV аcрнинг иккинчи ярмидан бошлаб тузилган муросага келтирувчи судьялар деган янги мансаб, рицарларнинг жойлардаги сиёсий ҳокимиятининг ифодаси эди. Рицарлар бу мансабни бепул бажарар эдилар. Муросага келтирувчи судьялар полициячилик тартибида майда ишларни, шунингдек, ишчи кучи ёллаш масалаларига, иш хақи белгилаш ва бошқа шунга ўҳшаш масалаларга оид ишларни қарар эдилар. Муросага келтирувчи судьялар деҳқонларга қараганда хусусан қишлоқ камбағалларига қарши дворянлар тоифасининг синфий манфаатларини очиқдан-очиқҳимоя қилар эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling