Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Йорк сулоласининг сиёсати. Йорк тўдаси ҳокимиятни узоқ муддатга ўз қўлига ўтказиб олишга муваффақ бўлди. 1470— 1471 йилларда Ланкастерлар ўз томонларига ўтган йирик феодал граф Уорвик кўмагида ҳокимият тепасига Генрих VI ни қайтадан тикламоқчи бўлдилар. Аммо Эдуард IV тез орада коалицияни тор-мор этиб, тахтни ўзига қайтариб олди. Генрих VI яна Тауэр зиндонига қамалди ва шу ердa ўлдирилди. Эдуард IV Йорк (1461-1483) мустабид идора қилди. У Ланкастер зодагонларига қарашли барча мулкларни мусодара этиб, ўз қўлида жуда катта ep фонди тўплади. Бу фонддан ер-мулклар улашиш йўли билан у, ўзига тoбe янги зодагонларни вужудга келтирди.. Бу зодагонларнинг кўпчилиги ўрат ва майда дворянлар орасидан чиққан эди. Эдуард IV инглиз савдосининг ривожланишини рағбатлантириб (инглиз савдо флотига ҳомийлик қилиш, савдогар-авантюристларнинг ва бошқаларнинг чет эллaр билан савдо - сотиққилувчи компаниясига ёрдам бериш) айни замонда, буpжуазияга андишасизлик билап дўқ ва пўписа қилиб ундан тортиқ, қарз тариқасида (лекин қарзини ҳеч қачон тўламасдан) катта пуллар оларди ва х. к. Эдуард IV парламентни онда-сонда ва истар-истамас чақирарди. Бироқ тез орада Йоркларнинг ўз оилалари ичидa кураш бошланиб кетди. Эдуард IV вафот этгандан кейин унинг укаси Ричард III ҳокимиятни босиб олди ва ўзининг иккита Жиянини (Эдуард IV нинг болаларини) ўлдирди. Бу воқеа Йорклар тўдаси ичида можаро чиқишига баҳона бўлди. Эдуард IV оиласининг тарафдорлари Ланкастерлар тўдасининг қолган-қутган одамлари билан бирлашиб, Ричард III ни ҳокимият тепасидан ағдардилар.
Қатъий жанг 1485 йил 22 августда Босворт деган жой яқинида бўлди. Ричaрд III жангда мaғлуб бўлди, Генрих Тюдор ғолиб чиқди. Ланкастерлар династиясига қариндош бўлган Генрих Тюдор шу ернинг ўзидаёқ Генрих VII номи билан қироль деб эълон этилди. У Эдуард IV нинг қизи Елизавета Йоркка уйланди, шундай қилиб, душманлашиб юрувчи ҳap иккала феодал гуруҳини бирлаштирди. XV асрнинг иккинчи ярмидаги феодаллар тўс-тўполони Англиянинг сиёсий тараққиётида катта аҳамиятга эга бўлди. Уларнинг ўрнини буржуазия билан алоқадор бўлган ўрта дворян қатламларидан чиққан ва ўз хўжалигини янги, чинакамга буржуача методлар билан юргизувчи янги дворянлар эгаллади. Тюдорлар aнa шу янги дворянларга таяниб, қироллик ҳокимиятининг обрў-эътиборини мустаҳкамладилар. Тюдорлaр замонида Англиядаги қироллик ҳокимияти узил-кесил абсолютизм шаклини қабул қилди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling