Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Уот Тайлер қўзғолони. Тарихга Уот Тайлер қўзғолони номи билан кирган қўзғолон 1381 йил май ойининт охирида жануби – шарқий Эссекс графлигида бошланди. Деҳқонлар бу eрда жон солиғи йиғувчиларни ҳайдаб юбордилар ва улардан баъзиларини ўлдирдилар. Шундан кейин вилланлар манор эгаларига қaрши кўтарилдилар. Қўзғолон Эссексдан қўшни графликларга— Кент, Гефольк, Норфольк ва бошқа графликларга кўчди. Қисқа бир фурсат ичида қўзғолон Англия графликларининг катта бир қисмига ёйилди. Деҳқонлар дунёвий ва рухоний лордларга қарашли манорларни яксон қилдилар, улардаги ғалла, чора моллари ва бошқа мол-мулкларни босиб олдилар, манор архивларида сақланган баршчинага ва оброк мажбуриятларига доиp рўйхатларни (улар рентали деб аталарди) ёндириб ташладилар. Баъзи шаҳарлар қўзғолончи деҳқонлар томонига ўтдилар. Қўзғолончилар Кентда графликнинг-асосий шахри бўлган Кентерберини қўлга киритдилар. Шунингдек, Мэпстон ва Дартфорд шаҳарлари ҳам қўзғолончилар тарафини олдилар. Кентнинг ўзида paҳбap топилиб, у Кент, Эссекс графликлари ва бошқа қўшни графликларнинг деҳқонлар оммасини бир оз ватқтгача бирлаштирди ва бу деҳқонлар оммасини Лондонга бошлаб борди. Унинг номи Уот Тайлер эди. («Тайлер» сўзи инглизча — «тунукасоз» демакдир. Бундан чиқдики, у ҳунарманд булган бўлса ажаб эмас). Шак-шубҳасиз, Тайлер илгари солдат бўлган, негаки, у харбий ишни яхши биларди. Унинг биографияси ҳақида батафсилроқ маълумот йўқ.
Уот Тайлер ғайратли paҳбap бўлиб чиқди. У, корoлдан деҳқонлар талабини қондиришга эришмоқ учун қўзғолончиларни қироллик пойтаҳти — Лондонга олиб боришта қapop берди. Лондонга боришнинг ўзини у тўғри ўйлади ва бу чора тез амалга оширилди. Тайлор Жон Болл, Жек Cтpoу (афтидан, майда рицар бўлса керак) ва бoшқa ёрдамчилари билан биргаликда 11 июнда кентликларни пойтахтга бошлади, лекин унга жануб томондан борди. Айни замонда улар билан шартлашиб қўйган Эссеке деҳқонларининг раҳбарлари Лондонга шимоли-шарқ томондан яқинлашиб келдилар. Лондон шаҳри маьмурлари деҳқонларнинг Лондон кўпригидан ўтиб шаҳар дарвозаси орқали Ситисига киришларига монелик қилмадилар. Уч кун мобайнида, яъци 1381 йилнинг 13, 14 ва 15 июнь, кунлари қўзғолончи деҳқонлар Англия пойтахтининг хўжайинлари бўлиб олдилар. Қироллик министрларининг баъзилари— улар орасида қироллик канцлери Симон Сэдбери (у Кентербери архиепископи ҳам эди) ва лорд-хазиначи Хейлс—қатл қилиндилар. Лондондаги турмаларнинг ҳaммacи ағдар-тўнтар қилинди. Қўзғолончилар Лондон судининг асосий архивини босиб олиб, уни ўтда ёқиб юбордилар. Йирик бинолардан қиролнинг амакиси, Ланкастерский герцогининг саройи вайрон қилиб ташланди (қироль Ричард II ёш бўлганлиги туфайли герцог Ланкастерский вақтинча регентлик вазифасини бажарар эди). Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling