Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Мaйл-Эндск ва Смитфилдск дастурлари


Download 0.98 Mb.
bet173/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Мaйл-Эндск ва Смитфилдск дастурлари. Деҳқонларнинг қирол билан бўлган икки учрашувида (14 ва 15 июнь) қўзғолончиларнинг талаблари баён қилинган икки петиция (талабнома) тақдим этилди. Улардан бири анча мўътадил ҳисобланган Майл-Эндск (ёки Эссекс) петицияси эди. Бу петиция тўрт моддадан иборат эди: 1) Крепостной ҳуқуқ (вилланлик)ни бекор қилиш, 2) қўзғолончиларга афв умумий бериш, 3) барчa мамлактда савдо-сотиққилишга эркинлик бериш ва 4) 1 акрҳaжмидаги ep учун 4 пенс миқдорида ижара ҳақи белгилаш. Бу программа Англиядаги энг бадавлат деҳқонларнингг манфаатларини акс эттирар эди.
Иккинчи Смитфилдск (ёки Кент) программасида—анча қатъий талаблар баён этилган эди. Деҳқонлар ўзларига черков ерлари фондидан ep беpилишини, жамоага қарашли еp-сувлардан эркин фойдаланишни ва барча тоифавий тафовутларнинг йўққилинишини талаб қилган эдилар. Иккинчи петицин кентлик кам ерли энг камбағал деҳқонларнинг эхтиёжларини равшан aкc эттиргaн эди.
Ҳукумат бошда ён берди. 14 июнда қиролнинг мухри босилган юзлаб ёрлиқлар тайёрланиб, деҳқон жамоаларига тaрқaтилди. Эссекс деҳқонлари ёрлиқларни олиб, қаноат ҳосил қилгач, шу куни кечқурун Лондондан чиқиб кетдилар. Аммо кентликлар қолиб, юқорида кўрсатиб ўтилган иккинчи петицияни тайёрлай бошладилар. Деҳқонларнинг сафларида парокандалик бошланганини пайқаган маъмурлар, қатъийроқ харакат қилишга киришдилар. Деҳқонларнинг қироль билан Смитфияда иккинчи марта учрaшув махалида (15 июнь) уларнииг рахбари Уот Тайлер хоинона ўлдирилди. Рахбарсиз қолган Кент деҳқонларининг отрядлари Лондондан хайдаб юборилди. Бу вақтга келиб, аҳвол осойиштароқ бўлган графликлардан Лондонга келиб кирган рицар отрядлар етарли даражада қўшин ташкил этдиларки, ҳукумaт бу қўшинни қўзғолонни бостиришга юбора олаpди.
Шундан сўнг қиролликнинг бошқа ҳамма жойларида қўзғолон бостирилди. Лондондан жўнатилган жазо экспедициялари бутун ёз бўйи қўзғолон қатнашчиларини аёвсизлик билaн қаттиқ жазоладилар.
Уот Тайлер қўзғолонининг тарихий аҳамияти. Ўpтa acp давридаги барча деҳқонлар харакати сингари 1381 йилги қўзғолон ҳам муваффақиятсизлик билан тaмoм бўлди. Бунга сабаб, одатдаги уюшқоқсизлик, кучлaрнинг бўлиниб кетганлиги, программанинг етарли даражада аниқ бўлмаганлиги ва қўпол тактик хатоларга йўл қўйилиши бўлди. Инглиз деҳқонлари (Жакерия қатнашчилари бўлган француз деҳқонлари масаласида юқорида айтиб ўтилганидек) қироль бизнинг тарафимизни олади, деб соддадиллик билан ишонардилар. Деҳқонлар ўзлари энг ёмон кўрган амалдорларнинг адабини бeриб, хатто ўз хукуматларини тузишга интилиб ҳам кўрмадилар. Шахарнииг плебей элементлаpи деҳқонлар қўзғолонига ёpдам бердилар, лекин плебей элементларнинг ўзлари заиф бўлганликлари туфайли, қўзғолонга бошчилик қилиб, уни ғалабага олиб бора олмадилар.
1381 йилги қўзғолон мағлубиятга учраган бўлишига қарамай, у инглиз деҳқонининг бундан кейинги тақдирига хар ҳол­да катта таъсир кўрсатди.
Қўзғолон анча катта ва қудратли қўзғолон бўлди, бу қўзғолондан кейин эса помешчикларга баршчинани жиддий суратда қайтадан тиклаш хақида ўйлашга энди тўғри келмади. 1382 йилда ва ундан кейинги йилларда айрим графликлардаги деҳқонлар феодалларга қарши қайтадан қўзғолон кўтаришга уриндилар. Лордлар ён беришга мажбур бўлдилар. IIIу сабабли, 1381 йилдан кейин коммутация жараёни янада кучайди. Қўйчилик тoбopa кўпроқ ривожланиб, унда баршчииа кераксиз бўлиб қолди ва у ахир пироварди, крепостникликнинг бекор қили нишига ёрдам берди
ЛАНКАСТЕРЛАР ВА ЙОРКЛАР. ҚИ3ИЛ ВА ОҚ ГУЛЛАР УРУШИ.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling