Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


XVaсpда Англиянинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти


Download 0.98 Mb.
bet174/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

XVaсpда Англиянинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти.XVaср мобайнида Англияда феoдализмнинг емирилиши янада зўрайди. Мамлакатнинг умумий хўжалигида саноатнинг аҳамияти кучайди. Англияда мовут саноати айниқса катта ютуқларга эришди. Англияда юқори сифатли мовут нави етиштирилиб, унинг бир қисми чет элларга кўплаб чиқариладиган бўлди. Жун йигириш ва тўқиш, шаҳарлардан ташқари, кустарчилик касби формасида қишлоқларга ҳам кенг тарқалди, кустарчилик касби билан шуғулланувчи одамлар олиб сотарлар, яъни «мовутфурушлар» учун ишлaрдилар. Инглиз экспортида жун аввалгидек катта ўрин эгаллашда давом этгани билан бирга, XV асрда қишлоқ жойларидан ҳам хар қанақанги дағал жун мовутлар кўплаб ташқарига чиқариларди ва бу дағал мовутларга Фландрияяда яна бошқатдан ишлов бериларди.
XV асрда инглиз савдогарлари турли денгизларда ўз савдо- сотиқ ишларини кенг ёя бошладилар. Шу муносабат билан ингиз кемасозлиги зўр бериб ривожлана борди. Денгизларнинг нариги томонларига бориб савдо қилувчи йирик савдогарларнинг бир қисми XV асрнинг 70- йилларида савдогар-авантюристларнинг биринчи денгиз савдо компаниясини тузди. Бу савдо компанияси, аввало Ла-Манш ва шимолий денгиздаги мовут савдосини ўз қўлига монополия қилиб олди.
XV асрда инглиз феодаллари синфи икки қисмга: одатда хўжалик билан ўзи шуғулланмаган ва ўзининг доменини ижарага берган йирик феодал дворянларга ва ёлланма меҳнатни эксплутация қилган, ғалла ва жун билан савдо-содиққилган, ўз фарзандларини ҳунар ва савдо-сотиққа ўргатиш мақсадида шаҳарга жўнатган рицар ва жентельменлардан иборат ўрта ва майда дворянгларга кескин бўлиниб кетди. Келгусида майда ер-мулкка эгалик қилувчи дворянлар (жентри)нинг ота-боболари бўлган дворянларнинг бу қисми хўжалик юргизиш усули жиҳатидан буржуазияга яқин туриб, у никоҳ йўли билан шу буржуазияга кўпинча қариндош-уруғ бўлиб кетган эди.
Ланкастерлар сулоласининг идора қилиши. Эски феодал аристократияси XV acp мобайнида ҳукмрон гуруҳ хисобланар эди. Унинг кўпинча анъанавий тўловлар тарзида ерлардан оладиган даромадлари ўсмай, балки пулнинг аста-секин қадри кетиши билан улар амалда камайиб борганлигидан, аристократия давлат мансабларини босиб олиш йўли билан ўз зарарларининг ўрнини қоплашга ҳаракат қилди. Бу аристократия Франция билан олиб борилган Юз йиллик урушдан ҳам каттa умидвор эди. Аристократия Францияда янги ерлар ва ҳap қанақанги ҳарбий ўлжалар олишга ишонган эди. 1399 йилда Плантагенетлар ўрнига келган яни Ланкастерлар династияси, аристократик сиёсатнинг қуролига айланди.
Плантагенетлар династиясининг сўнгги (катта авлод) вакили бўлган (ёш болалиги пайтида 1381 йилги қўзголон бўлиб ўтган) қироль Ричард II ни ўзининг тоғаваччаси, Ланкастер герцоги генрих тахтдан ағдариб, ўзига Генрих IV деб ном олди (1399-1413). Ричард қасрга қамалди ва тез орада ҳалок бўлди. Янги династия ўзининг тахтдаги мавқеини мустаҳкамлаш учун феодал аристократиясига ва инглиз черкови епископларига хушомадгуйлик қилди.
Ланкастерлар черков ерларини секуляризация қилиш планини бир четга йиғиштириб қўйиб, лоллардларни қаттиқ таъқиб қилдилар ва улаpдан бир неча юзлаб кишилар еретикликда айбланиб, гулханларда ёқиб юборилди, Генрих V Франциядаги урушни кенг миқёсда бошқатдан бошлаб юборди, бу уpуш унинг вориси Генрих VI даврида ҳам давом эттирилди. Дастлабки пайтда Ланкастерлар урушни муваффақиятли олиб бордилар. Аммо, бундан кейинги ҳарбий муваффақиятсизликлар хукуматнинг аҳволини яна баттарроқ мушкуллаштирди. ҳолбуки, уpуш илк ўрта acp замонидаги сиёсий мунoсабатлар манзарасини гуё янгилагандай, шахсий ҳокимиятнинг ўзига xoc такрорланиши бўлиб чиқди. Йирик феодалларга қapaм бўлиб қолган Ланкастерлар, уруш махалида феодал зодагонларнинг ўз теварак-атрофларига яна вассаллар тўплаш, қасрлар қуриш, ўз дружиналарига эга бўлиш (баъзан бу дружиналар сони бир неча минг кишигача етарди) ҳолларига бapmoқ орасидан қарадилар. Ланкастерлар Ўpтa ва майда дворянлардан ҳамда шаҳар буржуазиясидан иборат прогрессивро «ўрта синфлар»нинг манфаатларига зиён келтирувчи сиёсатни амалга оширар эканлар, бироқ улар йирик феодалларнинг ҳам талаб-эҳтиёжларини қондира олмадилар. Юз йиллик уруш, оқибат-натижада бой берилди. Шунинг ўзи билан зодагонлаpнинг «денгиз орқасидан» янги ер-мулклар олиш ҳақидаги орзу-умидлари пучгa чиқди. Шундан кейин баронлар Англиянинг ўзидаги ер-мулкларини қайтадан тақсимлашга киришдилар. Аристократия орасида қаттиқ ва узоқка чўзилган ўзаро уруш келиб чиқдики, замондошлар уни икки Гул уруши деб атадилар. Қизил гул JIанкастерлар династиясининг эмблемаси эди. Уларнинг рақиблари бўлган Йорк династияси вакилларининг гербида Оқ гул тасвиpи бор эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling