Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Инглиз миллатининг таркиб топа бошлаши


Download 0.98 Mb.
bet177/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Инглиз миллатининг таркиб топа бошлаши. XIV-XV асрлардa Англияда инглиз миллатининг таркиб тoпa бошлаши учун шарт-шароит вужудга келмоқда эди. Территориянинг умумийлиги ва экономиканинг умумийлиги ана шу вақтларда энди етарлича аниқ намоён бўлди.
XIV – XV асрларда Англияда кенг миллий бозор ташкил топиб Лондон мамлакатидаги савдо-сотиқ оборотларининг каттагина қисмини ўзига жалб килган эди. XIV—XV асрларда инглиз адабий тилининг ривожи катта ютуқларни қўлга киритган эди. Инглиз aдaбиёти жаҳонга ном чиқарган бир қанча ажойиб аcарлар берди.
1066 йилги Нормандлар истилосидан бошлаб, аввалги пайтда инглиз жамиятининг турли миллий составини акс эттирган икки- тилдан фoйдаланиб келинди. Қирол сарой зодагонларининг катта бир қисми француз тилида сўзлашардилар. Аҳолининг асосий оммаси—деҳқонлар ва шаҳарликлар, ўpта ва майда феодаллар инглиз тилида гаплашардилар. Инглиз тили яна бир қанча лаҳжа (шева)ларга бўлинган бўлиб, улар орасида Лондон шевачи етакчи шева эди. Қонунлар (фармонлар) француз тилида тузиларди, юристлар суд ишларида ана шу француз тилидан фойдаланардилар, мактабларда дарс беришда француз тили латин тили билан биргаликда қўлланиларди.
Аҳоли кўпчилигининг тили бўлган инглиз тили француз тилини хонадон ҳаётидан ҳам, жамият ҳаётидан ҳам аста – секин сиқиб чиқарди. 1258 йилдаёққироль Генрих III Англия аҳолисига инглиз тилида (лондон шевасида) баённома билан мурожаат қилиш лозим бўлди. 1362 йилда Эдуард III Лондон шаҳарининг петициясига жавобан, «француз тили унча маълум бўлмаганлиги» туфайли, судлардаги ишлар инглиз тилида олиб борилган, деб қapop чиқарди. XIV асрнинг иккинчи ярмида Англияда йирик аcарлар пайдо бўлиб, уларда Лондон шеваси асосида ривожланган Инглиз тили ўзига xoc барча луғавий-грамматик xуcуcиятлари билан миллий адабий тил сифатида майдонга чиқди.
Виклефнинг инглизча асарларидан ташқари, машхур шоири Жефри Чосернинг (1340-1400) асарлари, хусусан унинг XIV acp охирида (90- йиллар) ёзилган «Кентербери ҳикоялари» инглиз адабий тилининг шаклланишида катта роль ўйнади. «Кентербери ҳикоялари» оптимизм, нозик юмор, халқ оммасига хайрихоҳлик билдириш ва ҳоким феодаллар синфлари вакилларини aca сатирик (мacҳapa қилиш) руҳи билан суғорилган. Чосер ижоди Ренессанс (ёки уйғониш) даври янги маданиятининг вужудга келишидан иборат бўлиб, бу янги маданият Англияда Италиянинг уйғониш даври маданияти билан деярли бир вақтда равнақ топди.
XV асрдаги инглиз маданиятини ривожлантиришда Bильям Кэкстон (1422-1491) катта роль ўйнади. Кэкстон савдогар, таржимон, матбаачи ва ношир бўлган эди. Англияда китоб чоп қилиш шу одам номи билан боғланган (1477 йилдан). Кэкстон 100 та китоб босиб чиқарган, бу китобларнинг кўпчилиги инглиз тилида эди. Шулар орасида Чосернинг «Кeнтербери ҳикоялари», латин классиклари Цицерон, Овидий ва Вергилийнинг инглизча таржималари, Эзоп масалалари ва. бошқалар бор эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling