Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Эльба дарёсининг ўнг томонидаги ерларнинг истило қилиниши


Download 0.98 Mb.
bet185/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Эльба дарёсининг ўнг томонидаги ерларнинг истило қилиниши. XII асрда немис феодалларининг ғарбий славян ерларига ҳужуми янгидан кенг миқёсда бошланди. Славянлар билан қўшни бўлган саксониялик феодаллар Шарққа айниқса кўпроқ интилдилар. Славян қабилаларининг тарқоқлиги ва князлар ўртасидаги низолардан фойдаланган герман феодаллари XII—XIII асрлардa ободритлар, лютичлар вa поморянларнинг бепоён ерларини босиб олдилар. Герман феодалларининг ғарбий славянлар билан олиб борган кураши бу сафар европалик феодалларнинг Шарққа қилган салиб юришлари билан бир вақтга тўғри келди ва герман феодаллари салибчилар ғояларини тамомила ўзлаштириб олди. Мажусий-славянларга қарши кураш Германияда ўзига xoc «салиб юриши»— деб ҳам қаралди. Бир нечта йирик герман феодаллари (улар орасида асосий киши Генрих Шер Вельф эди) бошчилик қилган рицарларнинг «салиб» қўшини 1147 йилда ободритлар юртига юриш қилди. Юришда 60 мингтагача немис рицарлари қатнашди. Немислар сон жиҳатидан ғоят даражада кўп бўлишларига қарамай, ғалабага эриша олмадилар. Ободритлар князи Никлот душманга қарши ўрмонзор ва ботқоқликлардаи фoйдаланиб, душманга қаршилик кўрсатишни уюштира билди. Салибчиларнинг ўзлари орасидаги келишмовчилик ва низо славянларнинг мудофаасини енгиллаштирди. Рицарлар натижасиз қайтиб кетдилар. Шундан кейин Никлот герман феодалларининг иттифоқчилари бўлган данияликларга қаттиқ зарба бериб ва немис колонистларининг катта бир қисмини яна Германияга ҳайдаб юборди. Аммо немислар Эльба дарёсининг ўнг томонидаги томонидаги ерларга хужумни давом эттиравердилар. Никлот ана шулар билан курашда халок бўлди (1160 й.).
Никлотнинг ўғиллари немис агрессорлари билан бир оз вақт курашни давом қилдирсалар-да, лекин ўз мулкларининг мустақиллигини сақлаб қола олмадилар. Пировардида, улар ўзларини императорнинг вассаллари деб тан олдилар. 1170 йили ободритлар ерида Mекленбург герцоглиги номи остида янги ярим сла­вян, ярим немис герцоглиги ташкил топиб, у империя таркибига кирди. Мекленбургда кўп сонли немис колонистлари, фақат рицарларгина эмас, балки деҳқонлар ва шаҳарликлар ҳам кўчиб кели6 жойлашиб, улар бу ерда имтиёзли мавқега эга бўлдилар. Ободритлар ерининг бир қисми бевосита Саксония гeрцоглиги мулкларига киритилди. Генрих Шер босиб олган Любек шаҳари (немислар собиқ славян шаҳари ўрнида барпо этган эдилар) Немисларнинг Болтиқ денгизи бўйидаги энг муҳим порти бўлиб қолди ва айни замонда немисларнинг Болтиқ бўйига томон янада xapaкaт қилиб бориши учун форпост (таянч нуқта)га айланди. 1180 йилда поморянлар ўз мустақилликларини йўқотдилар. Бу ерда жам Померания номи остида (Пoморьенинг ўзгарган славянча номи) ярим славян князлиги ташкил топди. Унинг иккинчи номи узоқ вақтгача Славия деб аталиб келди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling