Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Папалик билан куpашнинг янгидан бошланиб кетиши


Download 0.98 Mb.
bet183/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Папалик билан куpашнинг янгидан бошланиб кетиши. Фридрих II Иннокентий III билан дўстона муносабатда эди. Аммо XIII асрнинг 20- йилларида, папа Григорий IX даврида (1221— 1241) император билан папанинг муносабатлари ғоят даражада кескинлашди. Папа императордан салиб юришига жўнаб кетишни талаб қилди. Фридрих II 1228-1229 йплларда шундай юришни (олтинчи салиб юришини) ташкил қилган эди. Лекин юриш тез орада тамом бўлганлигидан ва Турк-Миср султонининг нисбатан кичик ён беришларига императорнинг қаноат ҳосил қилганлигидан папа курияси жуда ранжиган эди. XIII acp 30- йилларининг ярмидан эътиборан императорнинг папалар ва айни замонда Ломбардия шахарлари билан ўн беш йиллик шиддатли уруши бошланди. 1232 йилдаёқ папа иштирокида Ломбардия лигаси расмий суратда яна ишга тушди. 30- йиллар ўртасида Фридрих II Миланга юриш қилиб, бошда муваффақиятга эришди. Ломбардия қўшинларининг бир қисмини тор-мор этди. У Римга кириб, папа Григорий IX ни у ердан қочишга мажбур этди. Бунга жавобан Григорий IX Фридрих II ни диндан қайтган деб черковдан ҳайдади ва герман князларига бошқа император сайлашни таклиф этди. Папа Иннокентий IV (1243-1254) даврида Фридрих II нинг папа билан кураши айниқса шиддатли тус олди. Иннокентий IV Римда истиқомат қилишдан хавфсираб, Генуяга кўчиб кетди. Шу ердан туриб у франция ва инглиз қиролларини императорга қарши уруш очишга дават этди. Папа томонидан 1245 йилда Лионда йиғилиган черков собори, Фридрих II ни «кофирлик» ва «шаккоклик»да айблаб, унинг барча фуқаролари қасамдан халосдирлар, деб эълон қилди. Императорга қарши салиб юриши эълон қилинди. Бироқ, француз ва инглиз қироллари Штауфенлар билан бўладиган урушга аралaшишни истамадилар. Германияда Фридрих II нинг ўғли Конрад IV герман феодалларидан бир қисмининг қўллаб-қувватлашига эриша билди ва айни вақтда ваъдалар қилиб, баъзи герман (Юқори Дунай) шаҳарларини ўз томонига оғдирди. Италиянинг ўзида шаҳарларнинг бир қисми император томонига ўтди. Икки тўда, яъни папа тарафдорлари бўлган гвeльфлaр(итальян тплпффузида «вельфлар»сўзининг ўзгаргани) билан император тарафдорлари бўлган гибеллинлаp(Штауфенларнинг Швабиядаги қасрлардан бири «Вейблигеннинг» ўзгарган номи) ўртасидаги кураш кўпинча шиддатли ўзаро урушга айланиб, у Италиянинг кўпгина шаҳарларида юз берди.
Пировардида, Фридрих II душманлар билан курашда ўзининг барча молиясини совурди. У 1248 йили Парма ёнидаги жангда жиддий мағлубиятга учрадик. Орадан икки йил ўтгач, Фридрих II вафот этди. Фридрихнинг ўзинигина эмас, балки Штауфенларнинг барча авлод-аждодларини қарғаган папа бехад хурсанд бўлди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling