Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet182/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Фридрих II Штауфен. Фридрих II (1212-1250) Штауфенлар хонадонининг иккинчи энг кўзга кўрингаи вакили эди. Ярим немис, ярим итальян бўлган Фридрих турли-тумаи маданий таъсирларга берилгаи эди. Араб-Византия таъсири унда айниқса кучли эди. Унинг саройида араб, византиялик ва яҳудий олимлари тўпланган эди. Унинг ўзи араб ва юнон тиллaрини биларди,
лотинча трактатлар ва итальянча шеърлар ёзарди. Унинг Пилермодаги саройи ўзининг зеб-зийнат ва ҳаёт услуби жиҳатидан Шарқдаги араб султонларнинг саройларини эслатиб турарди. Шарқ мусиқаси ва рақслари, шарқ адабиёти ва поэзияси, шарқ архитектураси император томонидан ҳар тарафлама рағбатлантирарди. «Монахлар уламоларнинг фитна-фасодлари ва кирдикорларига қарши курашмайдиган ва уларнинг шу фитна-фасодларидан чўчимайдиган» Шарқ сиёсий тузумининг афзалликлари ҳақида Фридрих II ҳар доим мақтаниб сўзларди. Шарқдаги араб-турк ҳокимларининг баъзилари Фридрихнинг шахсий дўстлари эди.
Фридрих II нинг сиёсати, аввало Сицилия қироллигини марказлашган бюрократик монархияга айлантиришдан иборат эди. Бу борада у анча-мунча иш қилди. У Сицилия феодаллари томонидан ўзига қарши кўтарилган бир қанча қўзғолонларни бостирди. Мусулмонлардан тузилган ёлланма отрядлaр бу ишда Фридрих II га зўр таянч бўлди. 1231 йилда Фридрих Сицилия қироллигининг конституциясини матбуoтда эълон қилди. Бу кoнституцияда маҳаллий феодалларнинг ҳуқуқлари, шунингдек, Жанубий Италия шаҳарларининг эркинлиги янада кўпроққирқилди. +ироллик бир нечта маъмурий oкругларга бўлиниб, уларни қирол томонидан тайинланадиган губернаторлар идора қиларди. Бутун аҳолидан ep солиғи ундириларди, бундан ташқари, кўпгина эгри солиқлар мавжуд эди. Сицилия қироллигининг энг олий амалдори юстициарий бўлиб, унинг ғoят катта ваколат эгаси эканлиги xудди араб xалифаларининг вазирларини эслатиб турарди. Доимий сақланадиган ёлланма армия ва флот марказлашган Сицилия давлатини тўлдириб турарди.
Фридрих II Германияда тамомила бошқача сиёсат юргизарди. Германияда истиқомат қилмаганлиги туфайли ҳамда гермaн князлари ва бошқа феодаллар императорликка бошқа бирортa номзодни кўрсатмасликлари учун, Фридрих II уларга нисбатан ҳар қандай ён беришларга кўнаверар эди. Германиядаги дунёвий ва руҳоний князларнинг маъмурий суд бoбидаги ҳуқуқларини кенгайтириш тўғрисида Фридрих II розилик берди. Герман князлари шаҳарлар билан бахслашиб қолган пайтларда Фридрих II ана шу князларни қўллаб-қувватлади. 1232 йили Рейн шаҳарлари маҳаллий феодаллардан қутулишга ва эркин коммуналар ҳуқуқини олишга интилган пайтларида, Фридрих II фeoдалларга ён босди ҳамда у шаҳар ҳаракатини қатъиян қоралайдиган ва қаттиқ жазо чoралари билан шаxaрликларга хавф туғдирадиган фармон чиқарди.
Италияда Фридрих II Ломбардия шаҳарларига қарши душманлик харакатларини янгидан бошлa6 юборди. Аммо Ломбардия шахарлари, Барбаросса замонидаги сингари, Штауфенларга қарши курашда бу сафар ҳам папалик билан бирлашдилар. Фридрих II даврида император хокимиятининг папа хокимиятига қарши олиб борган кураши ҳар иккала томон учун ғоят даражада қаттиқ ва шиддатли бўлди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling